БОСҚИНЧИНИНГ СЎНГГИ «БЕКАТИ»

12:43, 26.11.2018
БОСҚИНЧИНИНГ  СЎНГГИ «БЕКАТИ»

Тўрақўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида туғилган Шомиддин Шораҳмонов (исм-шарифлар ўзгартирилди) энди йигирма бир ёшга тўляпти. Аммо у ишёқмаслик ва ўзгалар мол-мулкига кўз олайтириши туфайли босқинчилик ботқоғига ботиб, етти марта суднинг қора курсисига ўтиришга улгурди.



Дастлабки қилган қонунбузарлиги учун жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг қарорига кўра, жарима жазоси тайинланганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг қора курсисига ўтирди ва беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, сўнг икки йил синов муддати белгиланди.

Одатда билиб-билмай хатоликка йўл қўйган киши камчиликларидан хулоса чиқаришга, бошқалардай ҳалол яшаб, умргузаронлик қилишга ҳаракат қилади.

Шомиддин эса юрса ҳам, турса ҳам бошқаларга фақат ёмонликни соғинди, одамларнинг мол-мулкини талон-торож қилиб, айш-ишратда яшашдан бошқасини билмади. Таассуфки, унинг бекор юриши, қаерларгадир ойлаб кетиб қолиши на атрофдагиларни, на маҳалла фаолларини қизиқтирди.

Ён-атрофдагиларнинг беэътиборлиги Шомиддинга қўл келди. У Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Чуст ва бошқа туманлардаги маҳаллаларни кезиб, хонадонларни кўздан кечиради. Қайси уйдагилар ўзига тўқ яшаётганини билса, уларни кўз остига олиб, босқинчилик йўли билан тўнаб кетаверди. У қандай ҳуқуқ­бузарлик усулини қўлламасин, ички ишлар органлари ходимлари жиноятни «иссиқ изи»да фош этиб, суд ҳукмига топшираверишди. Одил суд эса озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаб, ҳар гал унинг ёшлигини ҳисобга олиб, синов муддати белгилайверди.

Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг ҳукми ўқилгач, суд залидан кўчага чиққан Шомиддин:

– Хайрият, бу гал ҳам қутулдим, – дея кўнглидан ўтказди.

Ўз маҳалласига қайтиб келиб бир-икки кун кўча кезди. Бу ерда яшовчиларнинг ҳар бири ўз иши билан банд бўлгани учун ўзига ўхшашини тополмагач, зерикканидан уйга кириб телевизорнинг мурватини буради ва:

– Вақтни ўғирлайдиган бу зормандадан қандай наф кўраман? Яхшиси, режа тузиб бир Тошкентни айланиб келмасам бўлмайди, – деган фикр билан кўчага отланди.

Узоқ ўйлаб ўтирмасдан тўғри Наманган шаҳрига келди. Анча кеч бўлиб қолган бўлса-да, тамаддихоналар ҳали гавжум эди. Улардан бирига кириб, ўзи билан олиб келган бир шиша ароқни бўшатгач, хўрандаларни зимдан кузатди. Ўзидан бироз нарироқда ўтирган киши эътиборини тортди: у анча пулдорга ўхшар, ошхонада хизмат кўрсатувчилар тез-тез ундан хабар олиб туришаётганди.

– Тайёр «гўшт»ни увол қилиш инсофдан эмас, – деди у ғараз ниятини амалга оширишни режалаштириб.

Бироздан сўнг ҳалиги киши ҳисоб-китоб қилиб ташқарига чиққач, Шомиддин вақтни ғанимат билиб уни кузатди. У «Каптива» машинасига ўтириб кетгач, яна ошхонага кириб хизмат кўрсатувчилардан бирини ёнига чақирди.

– Мабодо ҳозир «Каптива» машинасида кетган кишини танимайсизми? Шу одамни узоқроқ бир қариндошимизга ўхшатдим-у, аммо олдига бориб сўрашга улгуролмадим, – деди.

Ошхона ишчисидан ўша одамнинг Тўрақўрғон туманидаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилишини билиб олгач, унинг манзили сари йўл олди. Туман ҳудудини беш қўлидай яхши билгани учун ўзини қизиқтирган фуқаро яшаётган хонадонни топишга унчалик қийналмади. «Шарқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчалардан бирига кириб бораркан, атрофи чиройли девор билан ўралган замонавий уй уни батамом эсанкиратиб қўйди.

– Шомиддин, бахтинг бор экан. Мана шу уйда қанча вақтдан буён кутиб юрган насибанг ётибди. Уни олиб чиқолмасанг, «суф» сендай йигитга, – деди ўзига ўзи.

Режасини амалга ошириш осон кечмади: чунки бу маҳаллада доимо одам гавжум, қолаверса, мўлжалдаги хонадон аъзолари тадбиркор бўлгани боис, уларни сўраб келувчилар кўп эди. Нотаниш кимсанинг бу маҳаллада айланишиб қолганини биров сезиб қолмаслиги учун пана-пастқамларда юраверди.

Шу йилнинг биринчи августига ўтар кечаси негадир мўлжаллаган хонадонининг дарвозаси эрта ёпилди. «Ниятимни рўёбга чиқаришнинг мавриди келганга ўхшайди», деб, Шомиддин ярим тунда девор ошиб бировнинг ҳовлисига бостириб кирди. Куни билан ишлаб чарчаган хонадон соҳиби М. Н.ни уйғотади-да, унга пичоқ ўқталиб, пул талаб қилади. Уйда пул йўқлигини билгач, дарвозахонада турган «Каптива»ни босқинчилик йўли билан олиб кетади. Тошкент шаҳри сари ҳаракатланаётиб, Чуст туманига етганда «Наманган – Пунгон» автомобиль йўлини иккига ажратувчи бетон тўсиққа урилади.

Ҳаммаёғи қонга беланган ҳолда амаллаб машинадан чиқади. Яхшиямки, бу воқеа ярим тунда, пиёда ва техникалар деярли йўқ пайтда содир бўлади. Акс ҳолда қанча одамнинг бошига кулфат келтирарди. Атрофга олазарак қараб олгач, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, афтодаҳол «Каптива»ни ташлаб қочади.

Бир амаллаб уйига етиб келиб, уч-тўрт кун жароҳатининг битишини кутади. Босқинчилик жиноятини содир қилиб, ўзганинг мол-мулкига катта зарар етказган бўлса-да, аммо мақсадига эриша олмаганидан асабийлашиб, ўзини қўярга жой тополмасди. Шу пайт Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Олмазор кўчасидаги хонадонлардан бирини кўз остига олиб қўйганини эслаб қолади.

– «Каптива» операциясини барбод қилганимга ҳам олти кун бўлди. Хайриятки, жимжитлик. Энди ҳаракатни бошлаб юбормасам, бу ўтиришда бирим икки бўлмайдиганга ўхшайди, – дея юқорида таъкидланган манзил сари йўл олади. Ярим тунгача шаҳар кезиб, пайт пойлайди. Соат тунги иккидан ўтгач, мўлжалдаги хонадонга девор ошиб киради.

Ярим тунда қўлида пичоқ билан ҳовлисида юрган бегона кишини пайқаб қолган хонадон соҳибининг ўғли Маҳмуджон:

– Кимсиз, ҳовлимизда нима қиляпсиз, – дегани ҳамон унинг бўйнига пичоқ тираб:

– Агар беш миллион сўм пул топиб бермасанг, шу жойда ҳаётинг­га нуқта қўяман, – дея уни қийнайди. Ҳовлидаги тўполондан уйғониб кетган уй эгаси ва унинг яна бир ўғли жиноятчига яқинлашганда, қўлидаги темир билан хонадон соҳибининг бошига ва бошқа жойларига уриб тан жароҳати етказади.

Босқинчи ҳар қанча уринмасин, барибир мақсадига эриша олмайди. Ака-укалар уни ички ишлар органлари ходимлари қўлига топширади.

– Вилоятимиз ҳудудида кетма-кет содир этилаётган босқинчилик жиноятларини очиб, айбдорни тезроқ топиш учун тергов-тезкор гуруҳи тузилиб ишга киришгандик. Ниҳоят қонунбузар қўлга олинди. Дастлабки тергов жараёнида у қилган жиноятларининг бирортасини ҳам тан олмади. Бироқ экспертларнинг излар бўйича берган хулосаси олдида у айбига иқрор бўлди, – дейди Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси, катта лейтенант Абдурауф Ҳамидов.

Замон шиддат билан ўзгармоқда. Айниқса, юртимизда халқимизнинг тинч ва фаровон яшаши, эркин меҳнат қилиб, яхши ҳаёт кечириши учун етарлича шароитлар яратилаётганига қарамай, ўғрилик, босқинчилик ва бош­қа жиноятлар, афсуски, барҳам топ­маяпти. Бунинг асосий сабаби баъзи фуқароларимиз онгида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашиш фақат ички ишлар ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг иши деган тушунчадан ҳамон қутулолмаётганидан, деб ўйлаймиз. Акс ҳолда, Тўрақўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари шу жойда туғилиб, кўз ўнгида вояга етган ва охир-оқибат жиноят кўчасига кирган Шомиддиннинг бугуни ҳамда келажаги, турмуш-тарзига бефарқ қарашмаган бўларди.

 

Сардорбек БОЛТАБОЕВ,

катта лейтенант.

Абдусами ҲАҚБЕРДИЕВ,

журналист.

Наманган вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ВИЖДОНИНИ ЖИҒИЛДОНГА АЙЛАНТИРГАН ШИФОКОР


    Хивалик Улуғбек (исм-шарифлар ўзгартирилди) ёшликдан юрак хасталигига чалинди. Отаси Муродбек ака уни вилоят шифохоналарида бир неча бор даволатди. Аммо бироз муддат ўтгач, Улуғбекнинг соғлиғи яна ёмонлашаверди. Аксига олиб, сўнгги пайтларда шифокорларнинг муолажалари ҳам, дори-дармонлари ҳам кор қилмайдиган бўлиб қолди.


    ✔ 33    🕔 12:12, 03.12.2018
  • БОСҚИНЧИНИНГ  СЎНГГИ «БЕКАТИ»


    Тўрақўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида туғилган Шомиддин Шораҳмонов (исм-шарифлар ўзгартирилди) энди йигирма бир ёшга тўляпти. Аммо у ишёқмаслик ва ўзгалар мол-мулкига кўз олайтириши туфайли босқинчилик ботқоғига ботиб, етти марта суднинг қора курсисига ўтиришга улгурди.


    ✔ 42    🕔 12:43, 26.11.2018
  • БОСҚИНЧИЛАР НИЯТИГА ЕТОЛМАДИ


    Ўз ишининг устаси бўлиш учун танланган касбига содиқ қолиш ва масъулиятни ҳис этиш лозим. Фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган инсонларга эса мардлик, қатъият ва пухта жисмоний тайёргарлик зарур.


    ✔ 61    🕔 11:19, 19.11.2018
  • ЎРТАДАН ОҚИБАТ КЎТАРИЛМАСИН


    Умида (исмлар ўзгартирилди) деразадан ташқарига ўйчан тикиларкан, катта йўл бўйидаги дарахт­ларга кўзи тушди. Уларнинг заъфарон япроқлари новдаларидан чирт-чирт узилиб, ерга гиламдек тўшаларди. 

    ✔ 66    🕔 12:59, 12.11.2018
  • БИР ИМЗОНИНГ БАҲОСИ


    Ургутлик Меҳрибону (исмлар ўзгартирилди) хаёлига келган фикрни қарорга айлантиргунча бироз муддат иккиланиб юрди. 

    ✔ 65    🕔 12:39, 12.11.2018
  • ИЛЛАТ ИЗЛАГАНГА...


    Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ҳамшира бўлиб ишловчи Н. Мадина (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг қўли ишга бормай қолди. Нимадир сабаб бўлиб бошлиғи билан келишолмай қолгани учун ҳадеб унинг ишидан айб топавериши кундан-кунга вазиятни таранглаштириб бораверарди.


    ✔ 90    🕔 10:46, 05.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;