ЧЕМПИОНЛИККА МУНОСИБ ЎҒЛОН

12:45, 26.11.2018
ЧЕМПИОНЛИККА МУНОСИБ ЎҒЛОН

Куни кеча эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясида ўтказилган универсал жанг бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари муносиб кутиб олинди. Маросимда уларнинг ота-онаси, яқинлари, ҳамкасблари ҳамда омма­вий ахборот воситалари вакиллари жам бўлди.



Улар орасида Тошкент вилояти ИИБ аппаратига бевосита бўйсунувчи тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси, сафдор Ғиёсжон Каримовнинг ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтирди.

Ўта оғир вазн тоифасида иштирок этган Ғ. Каримов Украина, Молдова ва ҳиндистонлик рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг финал босқичига етиб келди. Мазкур чемпионатда биринчи марта қатнашаётган ёш ҳамкасбимиз ҳал қилувчи баҳсда ўзидан анча тажрибали бўлган россиялик спортчилар билан беллашди. Якуний натижаларга кўра у мусобақанинг ҳар иккала йўналиши бўйича кумуш медаллар ва «Универсал жанг» ҳаваскорлар халқаро федерациясининг дипломлари билан тақдирланди.

– Шогирдимнинг бундай нуфузли чемпионатда муваффақият қозониб, юртимиз довруғини дунёга таратганидан бутун жамоа қувонди, – дейди Тошкент вилояти ИИБ аппаратига бевосита бўйсунувчи тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командири, подполковник Абдумалик Ҳожимуҳамедов. – Унга бундан кейин ҳам халқаро мусобақаларда давлатимиз байроғини баланд кўтариб, янги-янги зафарларни қўлга киритишини тилаб қоламан.

Мазкур мусобақада ўз маҳоратини намойиш қилган Ғиёсжон 2019 йилнинг февраль ойида ушбу спорт тури бўйича Украинада бўлиб ўтадиган Европа кубоги баҳсларига ҳам йўлланмани қўлга киритди. Унга ана шу нуфузли мусобақада ҳам омад ёр бўлсин деймиз.

 

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • Фахримизга  айланган  Сарвиноз


    Спорт ёшларнинг иродасини тоблайди, қалбида ўз халқи, юрти билан фахрланиш туйғуларини шакллантиради.


    ✔ 2    🕔 11:35, 10.12.2018
  • ЖАҲОННИ ЛОЛ  ҚОЛДИРГАН ЖАВОҲИР


    Талабалик йилларининг энг ёрқин хотираларидан бири устозларимиз ўртасида ўтказиладиган шахмат мусобақалари эди, десам, хато қилмаган бўламан. 

    ✔ 25    🕔 11:50, 03.12.2018
  • БУХОРОЛИК САМБОЧИЛАР  БИРИНЧИ ЎРИНДА


    Республика ИИВ тизимидаги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларидан ҳар қандай мураккаб вазифаларни бажаришга шай туриш ва спортнинг барча турларини пухта ўрганиш талаб этилади.

    ✔ 45    🕔 12:46, 26.11.2018
  • ЧЕМПИОНЛИККА МУНОСИБ ЎҒЛОН


    Куни кеча эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясида ўтказилган универсал жанг бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари муносиб кутиб олинди. Маросимда уларнинг ота-онаси, яқинлари, ҳамкасблари ҳамда омма­вий ахборот воситалари вакиллари жам бўлди.


    ✔ 47    🕔 12:45, 26.11.2018
  • ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН – СПОРТЧИЛАР ОИЛАСИ


    ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7531-ҳарбий қисмда оилавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 35    🕔 12:26, 26.11.2018
  • СОВРИНДОРЛАР САФИДА


    ИИВ Академияси вакиллари мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баланд кўтаришмоқда.


    ✔ 30    🕔 12:25, 26.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;