БУХОРОЛИК САМБОЧИЛАР БИРИНЧИ ЎРИНДА

12:46, 26.11.2018
БУХОРОЛИК САМБОЧИЛАР  БИРИНЧИ ЎРИНДА

Республика ИИВ тизимидаги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларидан ҳар қандай мураккаб вазифаларни бажаришга шай туриш ва спортнинг барча турларини пухта ўрганиш талаб этилади.


 Шу мақсадда ходимлар билан турли спорт мусобақалари ўтказилиши анъанага айланган. Ана шундай спорт мусобақаларидан бири Бухоро вилоятида бўлди.

Тадбир республика Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан шахсий таркиб ўртасида самбо ва жанговар самбони оммалаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан ташриф буюрган 113 нафар спортчи ходим ўзаро куч синашди. Мусобақада ИИВ тизимида хизмат олиб бораётган республика даражасидаги спорт усталари ҳакамлик қилди.

Икки кун давомида еттита вазн тоифасида ўтказилган яккакураш баҳсларида ғолиблар аниқланди. Жумладан, 62 кг. вазн тоифасида Тошкент шаҳар ИИББ шарафини ҳимоя қилган Баҳром Иноятов, 68 кг. вазн тоифасида Бухоро вилояти вакили Суҳроб Эргашев, 74, 82 ва 90 кг. вазн тоифаларида Қашқадарё вилояти вакиллари Жавлон Тоғаев, Рус­там Саидов ва Ботир Холиёров ғолиб бўлди. 100 кг. вазн тоифасида Навоий вилояти спортчиси Элбек Мусаев ва 100 кг.дан ортиқ вазн тоифасида мезбонлар шарафини ҳимоя қилган Нурбек Тўраев бошқалардан устун келди.

Самбо бўйича умумжамоа ҳисобида Қашқадарё вилояти ИИБ вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Хоразм вилояти вакилларига насиб этди.

Мусобақанинг иккинчи ярмида жанговар самбо бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. 62 кг. вазн тоифасида Андижон вилоятидан Шерзод Расулов, 68 ва 74 кг. вазн тоифаларида мезбонлар вакиллари Суҳроб Эргашев, Жаҳонгир Жумаев зафар қучган бўлса, 82 ва 90 кг. вазн тоифаларида қашқадарёлик спортчилар Рустам Саидов ва Ботир Холиёровга тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, самбо бўйича ғолибликка эришган Навоий вилоятидан Элбек Мусаев ҳамда мезбонлар вакили Нурбек Тўраев 100 кг. ва 100 кг.дан ортиқ вазн тоифаларида олий ўринни эгаллади.

Жанговар самбо бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Бухоро вилояти спортчиларига насиб этди.

Ғолибларга республика ИИВ ҳамда Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти эсдалик совғалари ва медалларни топширишди.

Қувват ЯРАШОВ,

майор.

Бухоро вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • Фахримизга  айланган  Сарвиноз


    Спорт ёшларнинг иродасини тоблайди, қалбида ўз халқи, юрти билан фахрланиш туйғуларини шакллантиради.


    ✔ 2    🕔 11:35, 10.12.2018
  • ЖАҲОННИ ЛОЛ  ҚОЛДИРГАН ЖАВОҲИР


    Талабалик йилларининг энг ёрқин хотираларидан бири устозларимиз ўртасида ўтказиладиган шахмат мусобақалари эди, десам, хато қилмаган бўламан. 

    ✔ 25    🕔 11:50, 03.12.2018
  • БУХОРОЛИК САМБОЧИЛАР  БИРИНЧИ ЎРИНДА


    Республика ИИВ тизимидаги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларидан ҳар қандай мураккаб вазифаларни бажаришга шай туриш ва спортнинг барча турларини пухта ўрганиш талаб этилади.

    ✔ 46    🕔 12:46, 26.11.2018
  • ЧЕМПИОНЛИККА МУНОСИБ ЎҒЛОН


    Куни кеча эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерациясида ўтказилган универсал жанг бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари муносиб кутиб олинди. Маросимда уларнинг ота-онаси, яқинлари, ҳамкасблари ҳамда омма­вий ахборот воситалари вакиллари жам бўлди.


    ✔ 47    🕔 12:45, 26.11.2018
  • ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН – СПОРТЧИЛАР ОИЛАСИ


    ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7531-ҳарбий қисмда оилавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 35    🕔 12:26, 26.11.2018
  • СОВРИНДОРЛАР САФИДА


    ИИВ Академияси вакиллари мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баланд кўтаришмоқда.


    ✔ 30    🕔 12:25, 26.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;