ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

11:51, 03.12.2018
ҲАМКОРЛИК ЯНАДА  МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

ИИВ Академияси ва Россия Федерацияси ИИВ Барнаул юридик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган.


 Ушбу шартнома доирасида шу йилнинг 4–11 ноябрь кунлари мазкур институтнинг жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган юрист Равиль Абизов ИИВ Академиясига ташриф буюрди.

 Ташрифнинг дастлабки кунида Академия профессор-ўқитувчилари иштирокида «Ички ишлар органлари фаолиятини криминологик ва ижтимоий жиҳатдан таъминлашнинг замонавий ривож­ланиши» мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда россиялик профессор бугунги кунда Россия Федерацияси ички ишлар органларининг жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида батафсил тўхталди. Машғулот давомида ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Ташрифнинг кейинги кунида юридик фанлар доктори Р. Абизов ИИВ Академияси курсантлари билан «Криминология фанининг жиноятларнинг олдини олишдаги аҳамияти» мавзуида маҳорат дарсини ўтказди. Шунингдек, ҳозирда Россия Федерациясида криминология соҳасидаги янгиликлар билан ҳам таништирди. Бундан ташқари, курсантларга амалиёт давомида қандай иш олиб бориш кераклиги тўғрисида ўз маслаҳат ва таклифларини берди.

Шунингдек, россиялик меҳмон ИИВ Академияси жиноят ҳуқуқи, криминология, дастлабки тергов ва криминалистика, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, маъмурий ҳуқуқ кафедралари фаолияти билан яқиндан танишди. Равиль Абизов Барнаул юридик институти профессор-ўқитувчилари ва ўзи томонидан тайёрланган ўқув қўлланмалар, монография ва дарсликларни тақдим этди. Шунингдек, мазкур институт профессор-ўқитувчиларининг 1600 дан ортиқ электрон шаклдаги илмий мақолалари, дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва монография­ларини Академиянинг электрон кутубхонасига совға қилди.

Академия профессор-ўқитувчилари Р. Абизов билан мулоқот чоғида ҳар икки таълим муассасаси ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ, дарсликлар, мақолалар ва бошқа нашрларни узлуксиз алмашиб туриш ҳамда ҳаммуаллифликда дарсликлар тайёрлашга келишиб олинди.

Ташриф якунида Р. Абизов ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари, полковник С. Ирисбеков билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик ва келажакдаги режалар тўғрисида ўзаро фикр алмашди. Шундан сўнг Барнаул юридик институтига ИИВ Академиясининг эсдалик совғалари тақдим этилиб, меҳмон ўз юртига кузатиб қўйилди.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Дадахон ЯКУБОВ

олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА


    Ўзбекистон Республикаси ИИВда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А. Бобохонов билан БМТнинг Бола ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Рената Винтер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

    ✔ 3    🕔 11:41, 10.12.2018
  • «ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ,  ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ!»


    Беларусь делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармасида ўтказилган учрашув чоғида Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори С. Хоменко ўз фикрини шу тарзда баён этди.


    ✔ 2    🕔 11:39, 10.12.2018
  • ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тожикистон Рес­публикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма меморандум доирасида Тожикис­тон Респуб­ликаси ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ахборот хавфсизлиги соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, милиция подполковниги Фируз Одиназода бошчилигидаги делегация мамлакатимиз ИИВга ташриф буюрди.


    ✔ 27    🕔 12:05, 03.12.2018
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хитой Халқ Республикаси ЖХВ: назорат хизматлари  вакилларининг учрашуви


    Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг Назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Чень Хоусян бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бош­қармаси бошлиғи, подполковник Фаррух Каримов қабул қилди.


    ✔ 32    🕔 12:01, 03.12.2018
  • ҲАМКОРЛИК ЯНАДА  МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА


    ИИВ Академияси ва Россия Федерацияси ИИВ Барнаул юридик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган.

    ✔ 31    🕔 11:51, 03.12.2018
  • Делегациямиз Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида иштирок этди


    Жорий йилнинг 18–21 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д. Назармухамедов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Интерпол Бош Ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди.


    ✔ 50    🕔 12:33, 26.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;