ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

11:54, 03.12.2018
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА  ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Сўнгги икки йил ичида ички ишлар органларини халқ, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қиладиган тузилмага айлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. 


Хусусан, куч ва воситалар қайта тақсимланиб, аҳолига бевосита яқин бўлган қуйи тизимлар мустаҳкамланди, соҳага замонавий ва инновацион технологиялар жорий этилди. Ички ишлар органлари ходимлари учун зарур моддий-техника таъминоти бўйича етарли шарт-шароитлар яратиб берилди. Натижада жиноятчиликнинг йилдан-йилга камайишига эришилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 7 ноябрь куни «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг қабул қилиниши ҳам жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди. Қарорга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ва тегишинча унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Пробация хизматининг асосий вазифалари шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш, назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш, назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретини тузган ҳолда ўрганишдан иборат.

Мисол учун А. исмли шахс ўғрилик жиноятини содир этди ва суднинг ҳукмига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, А. исмли шахсни тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкинлиги юзасидан қатъий фикрга келиб, унга нисбатан шартли 2 йил синов муддати белгилади. Унга муайян вақт мобайнида етказилган зарарни бартараф этиш, ишга кириш, яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи идорага хабар бериб туриш, ўз вақтида ушбу идораларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиш каби мажбуриятларни юклади.

Айниқса, мазкур хизмат синов муддатини ўтаётган маҳкумга юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини, унинг хулқ-атвори, қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаб боради ҳамда бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чораларни амалга оширади. Бу эса, ўз ўрнида шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконини беради. Пробация хизмати нафақат синов, балки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини ҳам назорат қилади.

Пробация хизмати ҳозирда кўп­лаб ривожланган мамлакатларда мавжуд. Масалан, Латвияда пробация хизмати мустақил давлат хизмати ҳисобланади. Грузияда пробация хизмати фаолияти 2007 йил 19 июндаги «Қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш ва пробация тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинган. Ушбу қонунга асосан, пробация хизматининг умумий бошқаруви Жазони ижро этиш ва пробация вазирлигига юклатилган. Вазирлик тизимида озодликдан маҳрум этиш жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишга масъул Пробация миллий агентлиги фаолият кўрсатади. Агентлик фаолияти тўғрисидаги низом Жазони ижро этиш ва пробация вазири томонидан тасдиқланган.

Буюк Британия жиноят-ижроия қонунчилигига кўра, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳукмни кечиктириш, пробация, жамоат ишларига жалб қилиш сингари замонавий пенитенциар тизим имкониятларидан кенг фойдаланилади. Ҳукмни кечиктириш институти жиноят содир этган шахснинг суд ҳукми чиққунга қадар тузалиш йўлига ўтганлиги, қилмишидан пушаймонлиги муносабати билан қўлланувчи таъсир чораси ҳисобланади. Бундан ташқари, жиноят содир этган шахс жамоат ишларига жалб қилинганида ундан 40 соатдан 240 соатгача ҳақ тўланмаган тартибда жамоат ишларини бажариш талаб этилади.

Бугунги кунда жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг қўлланилиши йил сайин ортиб боряпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойида судланган шахслар сони 27193 нафарни ташкил этиб, шундан 6696 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 18900 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1597 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Шунингдек, 2449 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, маҳкумларнинг 23487 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 7216 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди, 5462 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди. Етказилган 294,2 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 2980 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жиноят содир қилган шахсга жазо тайинлашдан асосий мақсад маҳкумни ахлоқан тузатишдир. Юртимизда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари кўпайиши ва бу турдаги жазолар қўлланишининг сабаби маҳкумларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишдан иборат. Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органларининг амалда фаолият юритаётган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат қилиш хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш заруратини юзага келтирди. Натижада мазкур хизмат негизида пробация хизмати ташкил этилиши белгиланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юртимизда пробация хизматининг ташкил этилиши озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан самарали назоратни амалга оширишга хизмат қилади. 

 

Муроджон МАТНИЁЗОВ,

ИИВ Ташкилий департаменти референтлар гуруҳи бош референти, лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • «АВВАЛО, ХОДИМНИНГ ДИЛИ ПОК БЎЛСИН»


    Сўнгги пайтларда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. 

    ✔ 14    🕔 11:14, 18.02.2019
  • ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИЛАРГА КЕНГ ЙЎЛ


    Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар сони яна биттага кўпайди. Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармонига асосан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташкил этилди. Жорий йилнинг 25 январь куни умуммиллий ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.


    ✔ 9    🕔 11:08, 18.02.2019
  • ФАОЛИЯТ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ


    амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Респуб­ликасида бўлди.

    ✔ 11    🕔 11:01, 18.02.2019
  • УРГАНЧ ШАҲРИДА МУНТАЗАМ МАСКАНЛАР


    Ҳар бир жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳар қайси ҳудуд ўз тажрибасини яратиши керак.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ.

    ✔ 7    🕔 10:57, 18.02.2019
  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 34    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 30    🕔 12:16, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;