КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА...

11:56, 03.12.2018
КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА...

Инсон учун энг улуғ неъматлардан бири соғлиқдир. Зеро, жисмонан соғлом кишининг руҳияти ҳам соғлом бўлади. Ана шу мақсадда ИИВ Марказий аппарат ходимлари, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда тизимда фаолият олиб бораётган эркин ёлланган ишчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш акцияси ташкил этилди. 


Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги республика илмий-амалий тиббиёт марказлари ва тиббиёт институтларининг малакали мутахассислари, ИИВ Марказий госпитали, Марказий поликлиникаси етакчи мутахассис-шифокорлари иштирок этмоқда. Тиббий кўрик 26 ноябрдан 1 декабрга қадар ИИВ Марказий поликлиникасида бўлиб ўтади. Текширув натижаларига кўра беморлар касаллигининг ҳолатига кўра, амбулатор ёки стационар шароитда, саломатлигида жиддий хавф бўлган касаллар эса мутахассис-шифокорлар хулосаси ва тавсияси асосида ИИВ Марказий госпиталида даволанишади.

– Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, –дейди Рес­публика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази гастроэнтерология бўлими мудири Элнора Дўстмуҳаммедова. – Зеро, соғ-саломат бўлсангизгина ишингизда унум, оилангизда хотиржамлик бўлади. Қабул эрталаб соат тўққиздан деб эълон қилинган бўлса-да, барвақт келиб навбат олиб турган кўплаб беморларни кузатдим. Демак, тиббий кўрикдан ўтаётганларнинг бизга айтадиган «дард»лари кўп, биз уларни эшитишимиз ва қўлимиздан келганча ўз тавсияларимизни билдиришимиз шарт деб ўйлайман. Беморлар орасида гастрит, ўн икки бармоқли ичак ва меъда яраси, гепатит, холецистит, жигар циррози, панкреатит, колит, ичак дисбактериози бўйича мурожаатлар бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, айрим ходимлар гоҳо ишдан ортмай, ўз вақтида тушлик қилмайди ва бирдан кўп овқат еб қўяди ёки ишдан уйга алламаҳалда қайтиб, таомни наридан-бери тановул қилиб, ёнбошлаганча ширин уйқуга кетади. Айнан мана шу нотўғри овқатланиш организмда диск чурраси касаллигини келтириб чиқармоқда. Яна бир гап, шифокор тавсиясисиз билиб-билмай, айниқса, оч қоринга ичилган дориларнинг организмга фойдадан кўра кўпроқ зарар эканини ҳам унутманг.

– Бундан икки йил аввал юрагим хасталаниб қолди. Узоқ даволаниб, юрак-қон томиримга стент қўйдиришга мажбур бўлдим, – дейди нафақадаги катта сержант Баҳриддин Лутфуллаев. – Вақти-вақти билан даволанаман, Марказий поликлиника шифокорлари доим хабардор бўлиб туришади. Уйга қўнғироқ қилиб, тиббий кўрик ўтказилаётгани, албатта, текширувда қатнашишимни тайинлашди. Ҳозиргина врач-кардиолог қабулига кириб чиқдим. У аввал қон босимимни ўлчади, анкетамни синчиклаб кузатиб чиқди, сўнг менинг шикоятларимни тинглади. Юракни соғлом ва бақувват сақлаш учун ортиқча асабийлашмаслик, кўп пиёда юриш кераклигини тайинлади, югуриш ва оғир жисмоний ҳаракатлар мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Бошқа яна кўплаб муҳим тавсиялар берди. Шифокорлардан миннатдорман.

– Худога шукр, етмиш ёшдан ошдим, турмуш ўртоғим истеъфодаги подполковник Баҳодир Назаровнинг ёши етмиш бешга қараб кетди. Узоқ умр кўришнинг биринчи сири – соғлом турмуш тарзи деб ҳисоблайман, – дейди Муаззам Назарова. – Кексая борганинг сари бу умринг қоидасига айланиб кетар экан. Икки ўғлим ички ишлар органида ишлайди, уларга ҳам биринчи навбатда саломатлигига бефарқ бўлмаслигини тайинлайман. Чунки ёшликда айримлар ишга берилиб кетиб: «Майли, тузалиб қоламан! Ўтиб кетади!» деб касалини ҳам унутишади. Бу эса кексайгач, ўз асоратини кўрсатмай қолмайди. Вақтида ишлаб, вақтида дам олиш керак.

Ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари ва уларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш бундан буён анъанавий тус олади, деб умид қиламиз.

 

Адолат ФАЙЗИЕВА.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ТУТҚАНОҚ  ХУРУЖИДА  БИРИНЧИ  ЁРДАМ


    Эпилепсия (тутқаноқ ёки қуёнчиқ)  бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, у тутқаноқ, тиришиш хуружлари билан кечади. 

    ✔ 6    🕔 11:36, 10.12.2018
  • АНОР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


    Анор энг мазали мевалардан бири ҳисобланади. Табиатда унинг ўндан ортиқ тури учрайди. Улар бир-биридан ранги, таъмига кўра фарқланади. Анорнинг ҳар қандай турида соғлиғимиз учун фойдали витамин ва минераллар мавжуд.


    ✔ 2    🕔 11:35, 10.12.2018
  • САЛОМАТЛИК – ТУМАН БОЙЛИК


    Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ИИВ ЖИЭББ тизимидаги муассасалар тиббиёт бўлимларининг айримлари бугунги кун талаблари асосида қайта қурилди. Баъзилари капитал таъмирланиб, тўлиқ реконструкция қилинди. Барчаси замонавий русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, зарур дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминланди.


    ✔ 3    🕔 11:21, 10.12.2018
  • БОЛА ПАРВАРИШИДА  ОНА СУТИНИНГ АҲАМИЯТИ


    Фарзандларимиз умримиз давомчилари ва ҳаётимиз шамчироғидир. Буюк бобомиз, тиб илмининг султони Ибн Сино она сутини қуёшга қиёслаган.

    ✔ 3    🕔 11:09, 10.12.2018
  • ҚИЗАМИҚ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


    Қизамиқ ўткир юқумли касаллик экани қадимдан маълум. Болалар ўртасидаги юқумли касалликлар ичида у дастлабки ўринда туради ва бир ёшгача бўлган чақалоқлар учун хавфли бўлиб, ҳозирги кунда республикамизда жуда кам учрайди.

    ✔ 2    🕔 11:08, 10.12.2018
  • МИЯГА ЗАРУР ОЗУҚА


    Бош мия – инсоннинг энг муҳим аъзоси. У организм­нинг барча тизимлари тўғри ишлашига жавобгар. Бош мия бир тартибда, узилишларсиз ишлаши учун қуйидаги маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.


    ✔ 33    🕔 12:16, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;