ГРИППГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИНГИЗМИ?

11:57, 03.12.2018
ГРИППГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИНГИЗМИ?

Совуқ тушиши билан организмда касалликларга қарши курашиш сустлашиб, айрим юқумли касалликлар ҳаракатга келади. Хусусан, грипп касаллиги кўпчиликни безовта қилади. Унга қарши курашнинг энг осон йўли эса эмлашдир.



Эмлаш Қаерда ва Қачон амалга оширилади?

Гриппга қарши эмлаш мажбурий жадвалга кирмайди. Аммо эпидемик кўрсатма асосида тиббий ходимлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари давлат томонидан эмланади. Аҳоли бу ишни ўз хоҳиши билан пуллик махсус эмлаш марказларида амалга ошириши мумкин.

Вакцина асосан мавсумолди қилиниши лозим. Чунки иммунитетнинг ҳосил бўлишига эмлашдан сўнг бир ой вақт керак бўлади. Бугунги кунда эмлаш ишлари учун қўлланилаётган вакциналар текширувдан ўтган бўлса-да, барибир эмланишдан аввал, албатта, шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Гриппга қарши вакцинация одатда ҳамма жойда сентябрь ойидан бошланади. Юртимизда ҳам гриппга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилган ва грипп мавсуми тугагунга қадар давом этади.

 

Кимларга мумкин эмас?

Таъкидлаш жоизки, гриппга қарши эмлаш ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Масалан, аллергик ҳолатларга мойиллик бўлса, инфекцион хасталик ва юқори ҳарорат кузатилса, астма, гипертония, юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда, сурункали шамоллаш, ўпка ва нафас олиш тизими хасталигида, буйрак фаолиятининг ўзгаришида эмлаш амалга оширилмайди.

Шунингдек, эмлов асаб ва эндокрин тизими, қон билан боғлиқ касалликлар, 6 ойгача бўлган ёшдаги болалар учун тақиқланади.

Эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.

Кимлар бепул эмланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 июлдаги «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингентига ҳомиладор аёллар, нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг муайян сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар, 60 ёшдан ошган шахслар, 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар, тиббиёт ходимлари, Меҳрибонлик уйлари, қария­лар ва ногиронлар учун «Саҳоват» интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар киритилди.

Давлат ижтимоий муассасаларида яшаётган шахс­ларни эмлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Эмлашнинг фойдали жиҲатлари

Гриппга қарши эмланганлар орасида олиб борилган тадқиқотларга кўра, эмлашдан сўнг касалликка чалиниш хавфи 70–90 фоизга камаяди. Вакцина таъсири бир йил давомида касалликдан муҳофаза қилади.

Эмлашдан сўнг уч ҳафта мобайнида организмда касалликка қарши ҳимоя тизими ишлаб чиқарилади. Бу пайтда организмда баъзи сурункали касаллик­лар қўзғалиши мумкин. Бундай нохушликларнинг олдини олиш учун шифокор томонидан, албатта, вакцинация­дан олдин эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра ташхис қўйилади. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади.

Эмлашдан кейин ўзгаришлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим. Аммо малакали мутахассислар назоратида ўтказилган эмлаш ишлари ножўя таъсирга эга бўлмайди.

Шуни билиб олингки, эмлашдан сўнг ювиниш ёки жисмоний машқлар тақиқланмайди. Эмлашнинг асосий шарти – мурожаат этувчи шахс соғлом ва вакцина қабул қилишга тайёр бўлиши керак. Ана шунда турли нохуш ҳолатларнинг олди олинади.

Фозилжон МАМАШАРИПОВ

тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КЎП ХУСУСИЯТЛИ ҚЎЗИҚОРИН


    Қўзиқорин таомномамизда кундалик маҳсулотлар сирасига кирмаса-да, аммо севиб истеъмол қилинади. Баҳордаги ёғингарчиликлардан сўнг қир-адир ва дарахтзорларда турфа хил қўзиқоринлар ўсиб чиқади. 

    ✔ 7    🕔 11:06, 18.02.2019
  • ШОКОЛАД МАЗАЛИ, АММО...


    Шоколад нафақат кичкинтойлар, ҳатто турли ёшдагиларнинг ҳам севимли ширинлиги. Бироқ айрим ота-оналар шоколад таркибида аллергия қўзғатувчи бор, деб фарзандларини иложи борича ундан тийишади. Қайсидир маънода уларни қўллаб-қувватласа бўлади, лекин шоколадлар сизу биз ўйлагандек зарарли эмас. Унинг фойдали жиҳатлари ҳам бисёр.


    ✔ 6    🕔 10:55, 18.02.2019
  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 27    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 27    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 46    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 36    🕔 10:37, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;