Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хитой Халқ Республикаси ЖХВ: назорат хизматлари вакилларининг учрашуви

12:01, 03.12.2018
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хитой Халқ Республикаси ЖХВ: назорат хизматлари  вакилларининг учрашуви

Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг Назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Чень Хоусян бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бош­қармаси бошлиғи, подполковник Фаррух Каримов қабул қилди.



Мулоқот чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хитой Халқ Республикаси ЖХВ ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорлик истиқболли ривожланиш тенденциясига эга. Бунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси ва ХХР ЖХВ Назорат бошқармаси ўртасида биринчи учрашув чоғида билдирилган тажриба алмашиш борасидаги таклифлар икки хизмат алоқаларини ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ тизимида амалга оширилган оптималлаштириш жараёнида Шахсий таркиб бўйича махсус инспекция Ўз хавфсизлиги бошқармасига айлантирилди. Бу мазкур бўлинманинг профессионал даражасини сезиларли даражада ошириб, юкланган вазифаларни самарали ҳал этишга имкон яратди. Ўз хавфсизлиги бошқармаси фаолиятининг принципи нафақат ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш, балки ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тизимли ва самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, чуқур таҳлил асосида уларнинг сабабларини бартараф этишдан иборат.

Подполковник Ф. Каримов айни дамда республика ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси фаолиятини қатъий белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича муайян ишлар давом эттирилаётгани ва шу муносабат билан икки турдош хизмат вакилларининг учрашуви орттирилган таж­риба ва ишчан таклифлар доирасида ўз вақтида ташкил этилганини қайд этди.

 Ўз навбатида, Чень Хоусян самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ХХР ЖХВ таркибий бўлинмалари ўртасида яқин ҳамда самарали алоқалар йўлга қўйилгани, бу эса, табиийки, халқларимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган умумий фаолиятга ижобий таъсир кўрсатаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, у ХХР ЖХВ Назорат бошқармаси тузилмаси, соҳа ходимларининг вазифа ҳамда мажбуриятлари, фаолият йўналишлари ва принциплари ҳақида сўзлаб берди. 

Ишчан муҳитда ўтган мулоқот чоғида томонлар бир қатор долзарб масалаларни муҳокама этиб, ўзаро фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашишди, ҳамкорликнинг истиқболдаги вазифаларини белгилаб олишди.

 

Георгий ПЕТРОСЯН.

Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат.  

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЮНИСЕФ ВАКИЛИ ПОЙТАХТ ИИББ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ  ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ


    Яқинда болаларни ру­ҳий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ЮНИСЕФнинг халқаро маслаҳатчиси Мэтью Талеши бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳар ИИББ Воя­га етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ташриф буюрди.


    ✔ 7    🕔 11:13, 18.02.2019
  • РАҚАМЛИ ТАДҚИҚОТ ИСТИҚБОЛЛАРИ


    Корея Республикаси Бош прокуратураси Рақамли тадқиқотлар миллий маркази вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида бўлди. 

    ✔ 28    🕔 12:31, 11.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ ДЎСТЛИК САФАРИ


    Қадимдан ўзбек ва тожик халқлари дўст-биродар бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаган. Бу тарихий ришталар икки мамлакат раҳбарларининг эзгу ташаббуси боис янги қиёфа касб этди. Азалий алоқалар тикланиб, ҳар икки давлат фуқароларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига эмин-эркин, ортиқча оворагарчиликларсиз кириб-чиқишига имкон яратилди.


    ✔ 47    🕔 10:42, 04.02.2019
  • НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ,  РЕЖАЛАР БИСЁР


    Бугунги кунда ҳар қандай соҳанинг барқарор ва муваффақиятли ривожланишини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур қилиш қийин.


    ✔ 73    🕔 11:51, 28.01.2019
  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 84    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 130    🕔 12:40, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;