БАРЧАДА КАТТА ТААССУРОТ ҚОЛДИРДИ

12:02, 03.12.2018
БАРЧАДА КАТТА ТААССУРОТ ҚОЛДИРДИ

 ИИВ Маданият саройида Асосий қонунимизнинг 26 йиллиги олдидан академик Акмал Саидов билан ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи жамоасининг учрашуви ўтказилди. 


Унда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда таклиф этилган меҳмонлар қатнашди. Тадбир доирасида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир аввалида таниқли олимнинг бугунги кунгача бўлган фаолияти, шунингдек, давлатимиз Асосий қонуни лойиҳасини тайёрлашдаги фаол иштироки ҳақида йиғилганларга маълумот берилди. Шундан сўнг сўзга чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Конституциямизнинг яратилиш тарихи, халқаро ҳуқуқнинг миллий қонунчилигимизга татбиқ этилиш жараёнлари хусусида, шунингдек, ёшларнинг она Ватанимизга садоқатли бўлиши, унинг порлоқ истиқболи йўлида тиним билмай ўқиб-изланиши лозимлиги тўғрисида қимматли фикр-мулоҳазаларни билдириб ўтди. Таниқли олим ўқувчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтариб, бўлғуси ҳуқуқшуносларга ўзининг қонунчилигимизга оид турли китобларини совға қилди.

– Бугунги тадбир менда катта таассурот қолдирди, – дейди мазкур лицей ўқувчиси Камронбек Исоқулов. – Чунки юртимизнинг таниқли ҳуқуқшунос олими билан учрашиб, илм ўрганиш қанчалик машаққатли, шу билан бирга, унинг меваси қанчалик тотли эканлигини янада теранроқ англаб етдим.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида ИИВ Маданият саройи ашула ва рақс ансамблининг созандаю хонандалари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар барчанинг қалбидан чуқур жой олди.

 

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ


    Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.


    ✔ 8    🕔 11:43, 10.12.2018
  • БОЛА КУЛСА, ОЛАМ КУЛАДИ


     3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли имконияти чекланган болалар мактабида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.


    ✔ 3    🕔 11:26, 10.12.2018
  • ХОДИМЛАР «МУРУВВАТ» УЙИДА


    Қорақалпоғистон Рес­публикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги «Мурувват» хотин-қизлар интернат-уйида бўлди. Шу куни мазкур даргоҳдаги 175 нафар хотин-қизга янги биометрик паспорт топширилди.


    ✔ 2    🕔 11:26, 10.12.2018
  • КАМАРБАСТА БЎЛМОҚДАМИЗ


    Олам қарама-қаршиликлардан иборат бўлгани каби, ҳар қандай кишилик жамияти ҳам фақат яхши фазилатли инсонлардан иборат эмас. 

    ✔ 2    🕔 11:22, 10.12.2018
  • ИНСОННИНГ ҚЎЛИ ГУЛ


    Сўнгги йилларда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, жумладан, билиб-билмай жиноят содир этган шахсларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, жазо муддатини ўташи учун қулай муҳит яратишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.


    ✔ 2    🕔 11:20, 10.12.2018
  • ИЗЗАТ-ИКРОМ БИЛАН


    Жонажон Ватанининг порлоқ истиқболи учун фидойиларча меҳнат қилиб, ёруғ юз билан нафақага чиқиш ҳам бир бахт. Айниқса, халқ манфаатини барча нарсадан устун қўйган ҳолда, бутун фаолияти давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб, жамоадошлари орасида юксак ҳурмат-эътибор қозониб, нафақага кузатилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.


    ✔ 34    🕔 12:10, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;