ОРТДА ҚОЛГАН ЎН ОЙ натижалар ва келгуси режалар

12:04, 03.12.2018
ОРТДА ҚОЛГАН ЎН ОЙ  натижалар ва келгуси режалар

Пойтахтимиздаги «Тараққиёт стратегияси» марказида Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.


 Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан бўлиб ўтган тадбирда вазирликнинг барча бош бошқарма, бошқарма бошлиқлари, масъул ходимлари ва маҳаллий ҳамда хориж ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қ. Бурхонов тизимда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар юзасидан ахборот берди.

Таъкидлаш жоизки, 2017–2018 йилларда ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, вазирлик ва ҳудудий ички ишлар бошқармалари штат бирликларини қисқартириш эвазига қуйи тизим, яъни, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларининг ташкилий тузилмалари кучайтирилгани жиноятчиликка қарши курашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда самарали натижа касб этди. Фуқароларга қулайлик яратиш, ички ишлар бўлимларини аҳолига яқинлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида ички ишлар бўлимларидан олисда жойлашган аҳоли пунктларида 175 та ички ишлар бўлими(бўлинмаси) ва 824 та таянч пункти ташкил этилди. Профилактика инспеторлари сони 1102 нафарга кўпайтирилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уларнинг масъулияти янада оширилди. Вазирлик ҳузурида Тергов департаменти ташкил этилиб, жойларда суриштирувчилар фаолияти йўлга қўйилди.

Бу каби ислоҳотлар ўз самарасини бериб, жиноятлар камайишига эришилди. Жумладан, жорий йилнинг 10 ойи давомида жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21355 тага ёки 35,7 фоизга камайди. Худди шундай, жиноятларнинг айрим турлари ҳам бирмунча камайди. Хусусан, ўтган йиллар мобайнида анча кўпайган фирибгарлик жинояти ўтган йилнинг 10 ойида 7945 та қайд этилган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 4975 тани ташкил этди. Ҳисобот даврида ўғрилик жинояти ҳам сезиларли даражада камайиши кузатилди. Ўтган йилнинг шу даврида 10385 та ўғрилик жинояти ҳисобга олинган бўлса, бу йил у 6270 тани ташкил этди. Шу даврда респуб­ликамиздаги мавжуд маҳаллаларнинг 2789 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Шундан сўнг савол-жавобларга ўтилди. Журналистларни кўпроқ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жазони ижро этиш, тергов, жиноят қидирув йўналишидаги саволлар қизиқтирди. Барча саволларга шу ерда ҳозир бўлган ИИВ соҳавий хизматлари раҳбарлари томонидан батафсил жавоб берилди.

Матбуот анжуманида тизимда ташкил этилган пробация хизмати, гумонланувчи шахсларни тергов қилишда инсонпарварлик тамойилининг таъминланиши юзасидан ҳам кенг маълумот берилди.

Тадбир якунида ИИВ Ёнғин хавфсизлиги ва Қўриқлаш бош бошқармалари ҳозирда кенг фойдаланиб келаётган махсус автотехника воситалари намо­йиш этилди.

Ўз мухбиримиз.

Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ


    Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.


    ✔ 8    🕔 11:43, 10.12.2018
  • БОЛА КУЛСА, ОЛАМ КУЛАДИ


     3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни муносабати билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли имконияти чекланган болалар мактабида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.


    ✔ 3    🕔 11:26, 10.12.2018
  • ХОДИМЛАР «МУРУВВАТ» УЙИДА


    Қорақалпоғистон Рес­публикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги «Мурувват» хотин-қизлар интернат-уйида бўлди. Шу куни мазкур даргоҳдаги 175 нафар хотин-қизга янги биометрик паспорт топширилди.


    ✔ 2    🕔 11:26, 10.12.2018
  • КАМАРБАСТА БЎЛМОҚДАМИЗ


    Олам қарама-қаршиликлардан иборат бўлгани каби, ҳар қандай кишилик жамияти ҳам фақат яхши фазилатли инсонлардан иборат эмас. 

    ✔ 2    🕔 11:22, 10.12.2018
  • ИНСОННИНГ ҚЎЛИ ГУЛ


    Сўнгги йилларда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, жумладан, билиб-билмай жиноят содир этган шахсларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, жазо муддатини ўташи учун қулай муҳит яратишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.


    ✔ 2    🕔 11:20, 10.12.2018
  • ИЗЗАТ-ИКРОМ БИЛАН


    Жонажон Ватанининг порлоқ истиқболи учун фидойиларча меҳнат қилиб, ёруғ юз билан нафақага чиқиш ҳам бир бахт. Айниқса, халқ манфаатини барча нарсадан устун қўйган ҳолда, бутун фаолияти давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб, жамоадошлари орасида юксак ҳурмат-эътибор қозониб, нафақага кузатилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.


    ✔ 34    🕔 12:10, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;