ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

12:05, 03.12.2018
ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тожикистон Рес­публикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма меморандум доирасида Тожикис­тон Респуб­ликаси ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ахборот хавфсизлиги соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, милиция подполковниги Фируз Одиназода бошчилигидаги делегация мамлакатимиз ИИВга ташриф буюрди.



Маълумки, экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ўз мақсадлари йўлида интернет, телевидение, газета ва журналлар, радиостанциялар каби замонавий медиа воситаларидан тобора устомонлик билан фойдаланмоқда. Бу ноқонуний ташкилотлар, одатда, диний қонун, меъёр ва қоидаларнинг нотўғри изоҳига таяниб, ёшларни ўз сафларига жалб этишда анъанавий ислом меъёр ва қонунларига зид бўлган шахсий илоҳий-ҳуқуқий таълимотларига асосланади.

Террористик ташкилотлар ва гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган фаол тарғибот, шунингдек, уларнинг аҳоли орасида ваҳима пайдо қилишга ва бу билан одамларнинг қаршилик кўрсатиш иродасини синдиришга уринаётгани ушбу кучларга қарши самарали ахборот кураши олиб бориш заруриятини юзага келтирди.

Шундан келиб чиқиб, аксарият давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кибер бўшлиқдаги жиноятчиларга қарши курашиб, вазиятни издан чиқариш, тинчлик-осойишталикни бузишга уринаётганларга ҳеч қандай имкон қолдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Қабул қилинган келишувлар асосида халқаро терроризм, экстремизм ва жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашишда самарали ҳамкорликни амалга ошираётган Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар органлари ходимларининг мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлари ижобий самара беряпти. 

28 ноябрь куни Ўзбекистон Рес­публикаси ИИВда тожикистонлик ҳамкасблар билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни республика ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Д. Қодиров қабул қилди.

Ишчан муҳитда ўтган мулоқот чоғида кибертерроризм сингари жиноятчилик кўриниши, биринчи галда, муайян дунёқарашга, аниқ ҳаётий тушунчаларга эга бўлмаган, шу сабабдан ноқонуний террорчилик тузилмаларининг тузоғига осонликча илинувчи ёшларнинг онгини заҳарлашга йўналтирилганлиги таъкидланди. Шу боис кибержиноятчиликка қарши самарали курашиш мақсадида икки дўст давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ўз кучларини бирлаштириши зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказига ташриф буюриб, тўп­ланган тажриба ҳамда замонавий усуллар билан танишишди.

Томонлар ушбу йўналишдаги бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилишди. Ўзаро тажриба алмашилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, ташриф давомида Тожикистон Рес­публикаси ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлинмалари фаолияти билан ҳам танишишди.

 

Георгий ПЕТРОСЯН.

Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЮНИСЕФ ВАКИЛИ ПОЙТАХТ ИИББ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ  ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ


    Яқинда болаларни ру­ҳий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ЮНИСЕФнинг халқаро маслаҳатчиси Мэтью Талеши бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳар ИИББ Воя­га етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ташриф буюрди.


    ✔ 7    🕔 11:13, 18.02.2019
  • РАҚАМЛИ ТАДҚИҚОТ ИСТИҚБОЛЛАРИ


    Корея Республикаси Бош прокуратураси Рақамли тадқиқотлар миллий маркази вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида бўлди. 

    ✔ 28    🕔 12:31, 11.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ ДЎСТЛИК САФАРИ


    Қадимдан ўзбек ва тожик халқлари дўст-биродар бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаган. Бу тарихий ришталар икки мамлакат раҳбарларининг эзгу ташаббуси боис янги қиёфа касб этди. Азалий алоқалар тикланиб, ҳар икки давлат фуқароларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига эмин-эркин, ортиқча оворагарчиликларсиз кириб-чиқишига имкон яратилди.


    ✔ 47    🕔 10:42, 04.02.2019
  • НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ,  РЕЖАЛАР БИСЁР


    Бугунги кунда ҳар қандай соҳанинг барқарор ва муваффақиятли ривожланишини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур қилиш қийин.


    ✔ 73    🕔 11:51, 28.01.2019
  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 84    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 130    🕔 12:40, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;