Қонун устуворлиги – ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ

12:07, 03.12.2018
Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ

Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.


 Бу борада Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ҳам Президентимизнинг ички ишлар органлари олдига қўйган талаб­лари асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, илгари ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг 60 фоизи бошқармаларда ишларди. Эндиликда ходимларнинг 65 фоизи аҳолига яқин бўлиш учун қуйи тизимларда фаолият кўрсатяпти. Айниқса, профилактика инспекторлари сонининг оширилиши уларни аҳолига янада яқинлаштирди. Вилоятимизда профилактика инспекторларининг сони илгаригидан қарийб юз нафарга оширилди, таянч пунктлар сони эса элликтага кўпайди.

Вилоят туманлари марказидан 30–80 километр узоқ жойларда 11 та ички ишлар бўлинмаси ташкил этилди. Бу фуқароларнинг чекка ҳудудлардан марказга келиб сарсон бўлишининг олдини олиш билан бирга, муаммоларни жойида бартараф этиш имкониятини яратди. Термиз шаҳрининг тўртта секторида янги ички ишлар бўлимлари фаолият бошлагани, «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 717 та маҳалланинг 224 тасида жиноятлар камайишига эришилди, 266 тасида эса умуман жиноят содир этилмади. Бу, аввало, маҳаллаларда ташкил этилган «Жамоатчилик назорати масканлари» фаолиятининг йўлга қўйилгани, қолаверса, профилактика инспекторларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли билан ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётгани натижасидир.

Умуман, вилоятда жиноятлар сони ўтган йилдагидан 30 фоизга камайди. Жиноятчиликка қарши курашиш, барвақт олдини олиш йўналишидаги ишлар аҳволи доимий таҳлил этилиб, жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ва йўл хариталари ишлаб чиқилиб, алоҳида назоратга олиниши кўзланган натижаларга эришишда муҳим омил бўлмоқда.

Жойларда жиноятчиликнинг камайи­шида профилактика инспекторлари хизматини алоҳида эътироф этиш жоиз. Йил бошидан бери хизмат ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўймаган 148 нафар профилактика инспектори бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Аксинча, жиноят содир этилишига йўл қўйган 36 нафар профилактика инспекторига жарима жазоси қўлланилди.

Вилоятимиз учта давлат билан чегарадош бўлиб, сарҳадларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, турли ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олишда ходимларимиз фаол иштирок этишяпти. Кўплаб ноқонуний ҳаракатлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жамоат жойларида содир этилган жиноятлар ўтган йилдагидан сезиларли даражада камайди. Бунда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ходимларининг хизматларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу соҳавий хизмат ходимлари йўналишлардаги ҳаракатлар янада самарали бўлиши учун замонавий автомашиналар, алоқа воситалари билан таъминланди. Шунингдек, Термиз шаҳрида тўртта йўналиш бўйлаб 8 та мотоскутерли патруль наряди шоҳкўчалар, дам олиш масканлари, боғ ва хиёбонларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фаолият кўрсатмоқда.

Қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан қўриқловга олинган объект ва хонадонларда бирорта ҳам жиноий тажовуз содир этилмади. Бунинг ижобий натижаси ўлароқ, йил бошидан бери 190 та объект ва мингга яқин хонадон янгитдан қўриққа олинди. «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида тегишли муассаса ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда жамоат жойлари видеокузатув воситалари билан жиҳозланишига эришилди.

Йилнинг ўтган даврида вилоят ички ишлар органларига жисмоний ва юридик шахслардан 24 минг 400 дан ортиқ ариза ва шикоят келиб тушди. Уларнинг аксарияти қаноатлантирилди, шунингдек, ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бошқарма раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш сифатини яхшилаш мақсадида вилоятнинг чекка ҳудудларида мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди. Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, бир қисми ўрганиш ва текшириш учун қабул қилинди. Ички ишлар органлари ваколатига тааллуқли бўлмаган мурожаат ва аризалар тегиш­ли идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Шу ўринда секторлар фаолиятига ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган бу тизим ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда катта аҳамиятга молик бўлмоқда. Шунингдек, жойларда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам берилаётгани, айрим сабабларга кўра тўхтаб қолган тадбиркорлик объектлари ишга туширилаётгани, янги иш жойлари ташкил этилаётгани, қишлоқларда сув, газ таъминоти муаммолари ҳал этилаётгани давлат органлари халқ учун хизмат қилаётганининг амалий исботидир.

Шахсий таркиб учун зарур хизмат шароитларини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам самарали бўлмоқда. Ходимларнинг иш шароитини яхшилаш мақсадида вилоят ИИБ биноси қайта реконструкция қилинди, ёнига қўшимча бино қурилди. Бойсун тумани ИИБ қўриқлаш бўлими, Термиз шаҳридаги 2-ҲЁХҚ ва Олтинсой туманидаги КЁХҚ учун янги бинолар қуриб, фойдаланишга топширилди. Термиз шаҳрида шахсий таркиб учун 60 хонадонли хизмат уйи бунёд этилмоқда.

Вилоят ички ишлар органлари ходимлари бундан кейин ҳам фуқароларимиз хотиржам ишлаши, тинч ва осойишта яшашини таъминлаш учун бутун куч-қуввати, билим ва маҳоратини ишга солиб, фидойилик билан хизмат қилади. Бунга асло шубҳа йўқ. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «қонун устуворлигини таъминламасдан ва жиноятчиликнинг олдини олмасдан туриб, халқ ишончини қозониш мумкин эмас».

Шуҳратжон СОТВОЛДИЕВ,

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи,

полковник. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ХАЛҚ БИЛАН ҲАМЖИҲАТ БЎЛИБ


    Бугунги кунда вилоятимизда турли миллат вакиллари тинч-тотув яшаб, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда.

    ✔ 5    🕔 11:12, 18.02.2019
  • АРНАСОЙДАГИ  БУНЁДКОРЛИК


    Президентимизнинг жорий йил 30–31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомидаги топшириғи ҳамда 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фао­лиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги вилоятнинг Арнасой тумани марказини обод ҳудудга айлантиришга масъуллик қилмоқда.

    ✔ 7    🕔 10:58, 18.02.2019
  • ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ


    унинг интеграцияси самарадорликка олиб келади

    Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида инновацион технологияларни татбиқ этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

    ✔ 70    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 96    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 133    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 197    🕔 12:07, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;