Ишонч масъулият юклайди

12:07, 03.12.2018
Ишонч масъулият юклайди

Ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати фаолиятига баҳо берилганида, аввало, қўриқланаётган объектларда ўғрилик, ёнғин ва шунга ўхшаш нохуш ҳолатларнинг рўй бергани ёки бермагани инобатга олинади. 


Шу маънода, бўлимимиз ходимлари томонидан қўриқланаётган халқ хўжалиги объектлари ва аҳоли хонадонларида бу йил биронта ҳам ўғрилик содир бўлмагани қувонарли ҳол, албатта.

Тумандаги банклар, бир қатор давлат идоралари, жами 217 та халқ хўжалиги объекти ва 82 та фуқаролар хонадони қўриқловга олинган. Шунингдек, туман марказидаги Ат-Термизий,
А. Навоий, Б. Тўрақулов кўчалари, туман деҳқон бозори бўйлаб йўналишли қўриқлов ҳам йўлга қўйилган.

Шу йилнинг ўтган даврида 34 та халқ хўжалиги объекти, 76 та хонадон шартнома асосида янгитдан қўриқловга олинди. Ҳозирда қўриқловга олинган барча хонадонлар ҳамда 34 та объект техник қўриқлаш пунк­тига уланган. Йил бошидан бери қўриқловдаги объектларга 210 та видеокузатув мосламалари ўрнатилди. Умуман олганда, ҳозирги пайтда объектларда 600 га яқин видеокамера ишлаб турибди.

Ходимларимиз туман ИИБ соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирларда ҳам фаол қатнашяпти. Йил бошидан бери улар иштирокида 300 нафарга яқин шахс ҳуқуқбузарлик содир этгани учун туман ИИБга келтирилди.

Объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш мақсадида туман ИИБ раҳбарияти билан биргаликда режа асосида махсус ўқув машғулотлари ўтказиляпти. Ҳозиргача бўлим шахсий таркиби билан 16 маротаба тактик-амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ходимларимиз учун зарур шарт-шароитлар яратилиши вилоят ИИБ раҳбариятининг доимий эътиборида. Бўлим учун янги бино қурилиб, шу йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Шунингдек, бўлимимиз зарур техника воситалари билан таъминланмоқда.

Кейинги пайтда бўлим шахсий таркиби томонидан қўриқловга олинган объектлар сони ошиб бормоқда. Бу қўриқлаш хизматига нисбатан ишонч тобора ортиб бораётганидан дарак беради. Ўз навбатида, билдирилаётган ишонч зиммамиздаги вазифаларга нисбатан ­масъулиятни янада оширади.

 

Саъдулла БОБОХОНОВ,

Бойсун тумани ИИБ қўриқлаш бўлими бошлиғи, капитан.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КАСБИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН


    Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари саратоннинг иссиғи-ю, қишнинг чилласида ҳам ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдаларнинг кўзлаган манзилларига соғ-саломат етиб олиши ҳамда йўлларда белгиланган тартиб-қоидаларга оғишмай назорат қилишига масъул.


    ✔ 7    🕔 11:31, 10.12.2018
  • САЙЁҲЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дас­тури тўғрисида»ги қарорига кўра, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар самарали давом этяпти.

    ✔ 4    🕔 11:23, 10.12.2018
  • ДОИМО ЁРДАМГА ШАЙ


    Хизматингдан кимдир мамнун бўлиб, миннатдорлик билдирса, кўнглинг тоғдек кўтарилади, ишга бўлган иштиёқинг ортади. Фаолиятимиз давомида бунга кўп бор амин бўлганмиз. Албатта, бунда ходимларимиз қаторида, беминнат кўмакчимизга айланган хизмат итларининг ёрдами катта бўлган.


    ✔ 24    🕔 12:09, 03.12.2018
  • МАҲОРАТНИ ИШГА СОЛИБ


    Жиноят жойида кўзга аранг кўринадиган зарра ҳам тилсиз гувоҳга айланади. Бу кўп йиллик тажрибаларда ўз исботини топган.

    ✔ 27    🕔 12:08, 03.12.2018
  • Ишонч масъулият юклайди


    Ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати фаолиятига баҳо берилганида, аввало, қўриқланаётган объектларда ўғрилик, ёнғин ва шунга ўхшаш нохуш ҳолатларнинг рўй бергани ёки бермагани инобатга олинади. 

    ✔ 31    🕔 12:07, 03.12.2018
  • ҲУШЁРЛИК – ОСОЙИШТА ҲАЁТИНГИЗ ГАРОВИ


    Куз-қиш мавсумида аксарият фуқароларимиз томонидан хонадонларни қўшимча равишда иситиш чораларини кўриш ҳоллари оммалашади.


    ✔ 24    🕔 12:06, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;