Сарҳадларда мудом сергакмиз

12:08, 03.12.2018
Сарҳадларда мудом сергакмиз

Халқимизда хотиржам яшамоқчи бўлсанг, деворингни мустаҳкам қил, деган нақл бор. Давлатнинг девори эса сарҳадлар ҳисобланади. Чегараларда хотиржамлик, осойишталик ҳукм суриб, турли бузғунчилик ҳаракатларидан холи бўлса, демак, сарҳадлар мустаҳкамдир.


 Шу жиҳатдан олганда, чегара ҳудудларда профилактик ишлар олиб бориш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ички ишлар органларининг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасининг тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари зиммаларидаги вазифаларни бажариш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Вилоятнинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудларидаги 160 га яқин маҳалла, уч юзга яқин қишлоқда хизмат олиб бораётган ходимларимиз биринчи галда профилактик ишлар таъсирчанлигини оширишга эътибор қаратишмоқда.

Маълумки, вилоятимиз чегараларининг асосий қисми тоғли ҳудудлардан иборат. Тоғликлар овчилик билан ҳам шуғулланади. Биз фуқароларга овчилик билан шуғулланишда, ўқотар қуролларни сақлашда қонун-қоидаларга риоя этиш зурурлигини, йўқса, тегишли чоралар кўрилишини бот-бот эслатиб турамиз. Ходимларимиз томонидан ўтказилган «Тозалаш–Антитеррор» ҳамда «Арсенал» тезкор профилактик тадбирлари давомида олиб борилган огоҳлантирув ва профилактик тушунтириш ишларидан кейин юздан ортиқ фуқаролар тўппонча, ов қуроллари, ўқ-дори ва порохларни ўз ихтиёри билан олиб келиб топширди.

Тоғли ҳудудларнинг овлоқ жойларида таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни экиш ва парваришлашга ҳаракат қилаётганлар ҳам учраб туради. Масалан, ходимларимиз Сариосиё туманидаги Чош қишлоғи хонадонларини текширувдан ўтказаётганда, фуқаро Э. Муроднинг томорқасидаги помидор экинлари орасида наша гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди. Мактабда ўқитувчилик қилаётган бу фуқарога нисбатан тегиш­ли чора кўрилди. Денов тумани Сумбула маҳалласида истиқомат қилувчи
Э. Давлат эса тоғолди ҳудуддан томорқа олгани бежиз эмаслиги маълум бўлди. У тоғ этагидаги овлоқ жойда 600 тупдан ортиқ кўкнори ўсимлиги парваришлаётгани аниқланди.

Махфий ва рухсат этилмаган тарзда фуқароларга диний сабоқ бериш қонунан ман этилган. Денов туманидаги Ободон маҳалласида яшовчи Ҳ. Дилором ўз уйида ҳужра очиб, устози Б. Фармон билан ўнга яқин хотин-қизларга диний сабоқ бераётгани фош этилди. Энг ачинарлиси, сабоқ олаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор. Йил бошидан бери ноқонуний диний фаолият билан боғлиқ яна бир қатор жиноятлар фош этилди.

Умуман, ходимларимиз томонидан йил бошидан бери 600 га яқин қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Албатта, бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун профилактик тадбирларни янада кучайтиряпмиз. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муроджон СУЛТОНОВ,

вилоят ИИБ ТЭҚКБ тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • Сарҳадларда мудом сергакмиз


    Халқимизда хотиржам яшамоқчи бўлсанг, деворингни мустаҳкам қил, деган нақл бор. Давлатнинг девори эса сарҳадлар ҳисобланади. Чегараларда хотиржамлик, осойишталик ҳукм суриб, турли бузғунчилик ҳаракатларидан холи бўлса, демак, сарҳадлар мустаҳкамдир.

    ✔ 28    🕔 12:08, 03.12.2018
  • МАНГУ ҚЎШИҚ КАБИ ЯНГРОҚ


    эсар Жайҳун шамоллари

    Шеърлар бўладики, улар ўз шоиридан бир неча баробар узун умр кўради. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ибройим Юсуповнинг қалб қўрида тобланган, соҳир қаламидан тўкилган назмий сатрлар ана шундай умрбоқий асарлардир. 

    ✔ 66    🕔 12:41, 12.11.2018
  • ЭЗГУ ИШЛАР УНУТИЛМАС


    Шундай инсонлар бўладики, умрининг ҳар бир лаҳзасини эзгу ишларга сарфлаб, тоабад халқ қалбидан жой олади. 

    ✔ 53    🕔 12:34, 12.11.2018
  • ОТ ЎРНИНИ ТОЙ БОСАР


    Хотира ва қадрлаш халқимизга хос, миллий ўзлигимиз, урф-одатларимиз билан чамбарчас боғлиқ муқаддас тушунчалардир. Мен бу сўзларнинг амалдаги ифодасини ҳаётимда кўриб, она Ватан, оила деган муқаддас даргоҳга доғ туширмасликка, кексаларга ҳурмат, ёшларга дилкаш бўлишга уринаман. Тинч ва осо­йишта кечаётган ҳар бир кунимизга шукур қиламан. Бунда менга турмуш ўртоғим Алиқул Сафаровнинг порлоқ хотираси, ёди ҳамиша қанот бўлмоқда.


    ✔ 106    🕔 11:29, 29.10.2018
  • НОМИНГ БАРҲАЁТ, МАРД ЎҒЛОН!


    Мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари билан аҳил-иноқликда умргузаронлик қилиб келмоқда. Истиқлол йилларида диний қадриятларимиз, асрий анъаналаримизнинг қайта тикланиши турли динга мансуб фуқароларимизнинг ҳам эмин-эркин ибодат қилишларига имкон яратди. Диний эркинлик­ларга кенг йўл очилди.

    ✔ 106    🕔 11:28, 29.10.2018
  • «СЕВИМЛИ ИШИНГ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСАНГ, БАХТЛИ ИНСОНСАН!»


    Инсон ҳаётда шундай яшамоғи керакки, токи оламдан ўтганидан кейин ҳам унинг эзгу амал­ларини одамлар эслаб юрсин. Генерал-лейтенант 

    БУРХОН СИРОЖИДДИНОВ бу ёруғ оламни тарк этганига қанча йиллар ўтган бўлса-да, ҳали-ҳануз одамлар хотирасида барҳаёт, оила аъзолари у билан фахрланишади.


    ✔ 236    🕔 13:01, 15.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;