МАҲОРАТНИ ИШГА СОЛИБ

12:08, 03.12.2018
МАҲОРАТНИ ИШГА СОЛИБ

Жиноят жойида кўзга аранг кўринадиган зарра ҳам тилсиз гувоҳга айланади. Бу кўп йиллик тажрибаларда ўз исботини топган.


 Шунинг учун ҳам эксперт-криминалистлар воқеа жойини ўрганиб, шубҳа уйғотган ҳар қандай ашёни эътибордан четда қолдирмайди. Ҳозирги пайтда содир этилаётган жиноятларнинг салмоқли қисми экспертиза ўтказиш йўли билан очилаётгани сўзимиз тасдиғидир.

Вилоят ИИБ ЭКБ ходимлари жорий йил бошидан буён тергов-тезкор гуруҳлари таркибида 1800 дан ортиқ ҳодиса жойини текшириш ҳаракатларида иштирок этишди. Жойлардан бир ярим мингдан ортиқ ашёвий далиллар олинди. Ўтган йилдагидан 130 та кўп экспертиза ўтказилди.

Сариосиё туманидаги Халқобод маҳалласида яшовчи фуқаро А. Покиза туман ИИБга мурожаат қилиб, уйига тунда икки номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирганини, қўрқитиш йўли билан 1 миллион сўм ва 600 АҚШ доллари миқдоридаги пули ҳамда тилла тақинчоқларини олиб кетганини билдирди. Воқеа жойидан олинган бармоқ излари «Сонда» автоматлаштирилган дактилоскопик идентификация тизими базаси орқали текшириб кўрилганда ашёвий далилларда қолган бармоқ излари айнан хонадон соҳибасининг бармоқ изларига мос келиши аниқланди. А. Покиза ўғриликни ўзи уюштирганини тан олди.

Шўрчи туманидаги Ибн Сино номли маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро З. Абдураҳимнинг хонадонидан куппа-кундузи 18 миллион сўм пул ўғирлаб кетилади. Воқеа жойидан олинган бармоқ излари текшириб кўрилганида, улар шу маҳаллада яшовчи
Э. Бобошерники экани маълум бўлди.

Экспертларимиз томонидан аниқланган бундай ҳолатлар кам эмас. Муҳими, бу орқали хизмат фаолиятимиз, ўрганиш ва изланишларимиз бесамар кетмаётгани ўз тасдиғини топмоқда. Шу ўринда тажрибали экспертлар – майор Истам Алимов, капитан Фозил Ҳасанов, хатшунослик эксперти бўйи­ча мутахассис, подполковник Фарҳод Назаров, кимёвий экспертлар устаси, майор Эркин Жумаевлар жиноятларни «иссиқ изида» фош этишда фаоллик кўрсатаётганликларини айтиб ўтиш жоиз.

Давр биздан изланиш ва ўқиб-ўрганишни, жиноятларни фош этишнинг янги усулларини ўзлаштиришни талаб этмоқда. Шуни ҳисобга олиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси марказида 14 нафар, ИИВ Академияси малака ошириш факультетида эса 9 нафар ходимимиз ўқув йиғинларида иштирок этиб, малакаларини ошириб келишди. Бу келгусида вилоятда соҳавий хизмат самарадорлигини янада оширишда муҳим ўрин тутишига шубҳа йўқ.

 

Жасурбек ПАРДАЕВ,

вилоят ИИБ ЭКБ бошлиғи, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БУРЧГА САДОҚАТ ВА ФИДОЙИЛИК БИЛАН


    Навоий халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони ходимларига мустаҳкам ҳарбий интизом, юксак жанговар шайлик шунчаки шиор эмас, балки ҳаётининг мазмун-моҳиятига айланган.

    ✔ 11    🕔 11:11, 18.02.2019
  • КУНУ ТУН ХИЗМАТДА


    Тунги соат учлар чамаси. Борлиққа сукунат чўкиб, шаҳар аҳли осуда ором оларди.

    ✔ 6    🕔 11:10, 18.02.2019
  • ОТАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ


    – дейди Навоий шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, подполковник Марҳабо Ҳожиева

    ✔ 5    🕔 11:10, 18.02.2019
  • МАЪНАН ЕТУК, ЖИСМОНАН СОҒЛОМ


    ҳарбий хизматчи ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади

    Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг таянчи ва суянчи ҳисоб­ланган замонавий ҳарбий хизматчилар тимсолида, авваламбор, чуқур билим, интеллектуал салоҳиятга, ўз бурчини бажариш йўлида қатъий ирода ва мустаҳкам тайёргарликка эга бўлган, она юртимизга садоқатли, мард, фидойи инсонларни кўрамиз ҳамда улар билан ҳақли равишда фахрланамиз.

    ✔ 7    🕔 10:59, 18.02.2019
  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 30    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 49    🕔 12:29, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;