Хизматингдан кимдир мамнун бўлиб, миннатдорлик билдирса, кўнглинг тоғдек кўтарилади, ишга бўлган иштиёқинг ортади. Фаолиятимиз давомида бунга кўп бор амин бўлганмиз. Албатта, бунда ходимларимиз қаторида, беминнат кўмакчимизга айланган хизмат итларининг ёрдами катта бўлган.
Шўрчи туманилик Д. Мелиқулова туман ИИБга ариза билан мурожаат этиб,
энди ўрнатмоқчи бўлган дарвозаси ўғирлаб кетилганини маълум қилди.
Тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб ҳолат ўрганилгач, кинолог сафдор И. Жўраев
«Рита» лақабли хизмат итига из олишни буюрди. Жонивор гуруҳ ходимларини ўғирланган
дарвоза яшириб қўйилган жойга олиб борди. Шу тариқа, ўғрилик «иссиқ изи»да фош
этилди. Ички ишлар органлари ходимларининг бу хизмати учун хонадон соҳибаси
миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, Жарқўрғон туманидаги Қораянтоқ маҳалласида яшовчи
Г. Ўрматованинг ҳовлисида турган велосипедни ўғирлаб кетган шахсни топишда
кинолог сафдор Ш. Йўлдошевнинг «Рокки» лақабли хизмат итидан фойдаланилди. Қумқўрғон
туманида кинолог сафдор М. Холбобоев «Рекс» лақабли ити ёрдамида Тайфанг маҳалласида
яшовчи Э. Шоиранинг ўғирлаб кетилган пул ва қимматбаҳо уяли телефонини топишда
фаоллик кўрсатди. Жонивор ўғрининг изига тушиб, тўғри уйига олиб борди.
Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати ходимларининг хизмат итлари ёрдамида
аниқлаётган жиноятлари ҳақида яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Йилнинг ўтган
даври мобайнида хизмат итлари ёрдамида 450 дан ортиқ жиноят содир этилган
жойларга тергов-тезкор гуруҳлари билан биргаликда чиқиб,
Кинолог ходимлар ва хизмат итлари тайёргарлигини доимий равишда ошириб
боришга эришяпмиз. Тўрт нафар кинолог ходимимиз ИИВ ППХ ва ЖТСББ Кинолог
ходимлар ва қидирув-хизмат итларини тайёрлаш марказида тўрт ойлик ўқув курсида
таҳсил олди. Хизмат итлари питомнигида эса жониворларни турли йўналишлар бўйича
тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда зотли итларни кўпайтиришга алоҳида
эътибор қаратмоқдамиз.
Нарзуллахўжа
ИСАЕВ,
вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати бошлиғи, майор.