ШОГИРДЛАР МЕҲРИГА САЗОВОР УСТОЗ

12:09, 03.12.2018
ШОГИРДЛАР МЕҲРИГА САЗОВОР УСТОЗ

Инсоннинг қадр-қиммати қилган эзгу амаллари билан ўлчанади, эл-юртнинг ҳурматида, шогирдлар меҳрида намоён бўлади. Фарғоналик ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Улуғбек Охуновни шогирдлари фидойи инсон сифатида ҳурмат қилишади.



Ўттиз йилдан зиёд умрини ички ишлар органлари фаолияти билан боғлаб, юрт осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қарши курашишда тажриба тўплаган устоз бугун кексалик гаштини сурмоқда.

– Улуғбек Охунов ҳақиқий шогирдпарвар устоз, – дей­ди Фарғона вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов. – Унинг қўл остида ишлаб, тажриба орттирган ходимларнинг аксарияти бугун тизимда масъулиятли лавозимларда ишламоқда. Устоз қаерга бормасин, ўша даргоҳда, албатта, шогирдларидан бири ишлаётган бўлади ва уни ҳурмат билан кутиб олишади.

Улуғбек Охунов Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Фарғона давлат университетини тамомлагач, ички ишлар органларида хизмат фаолиятини бошлади. Оддий инспекторликдан ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди. Фаолиятининг сўнгги йилларида Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилди.

– Соҳада тезкор ходим сифатида иш бошлаган бўлсам, фаолиятимнинг охиригача шу йўналишдан бордим, – дейди у. – Шаҳар ҳудудида ишлашнинг ўзига хос машаққатлари бўлади. Хизмат жараёнида кўп воқеаларни бошдан ўтказдим. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам инсоний туйғуларни йўқотмасликка, ҳамкасблар билан аҳил-иноқ бўлишга, ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим. Шундан бўлса керак, шогирдларим жуда кўп. Кўча-кўйда кўрганда «Устоз, омонмисиз?», деб қучоқ очиб келишади, байрамларда қўнғироқ қилиб, табриклашади. Бундан ортиқ бахт борми дунёда?

Фаолиятим давомида жиноят кўчасига кириб қолган кишиларни бу йўлдан қайтаришни олий мақсад қилиб олгандим. Ўттиз йиллик иш тажрибамда кўплаб шундай кишиларни қинғир йўлдан қайтарганман. Нафақага чиққанимдан сўнг эса тўй-ҳашамлар, турли тадбирларда, кўча-кўйда жуда кўп маротаба одамлар ёнимга келиб, «Сиз менга ёрдам бергансиз, мени тўғри йўлга солгансиз» деб айтишган. Ана шундай гапларни эшитиб, ҳаётим бесамар ўтмаётганига шукрона айтаман.

Шогирдпарвар устознинг фидойи меҳнати давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилган. Биринчи Президентимизнинг фармонига кўра, II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Улуғбек Охунов айни дамда фарзандлари, набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган бўлса-да, ички ишлар органларида ўтказилаётган тадбирларда мунтазам қатнашиб, ёшлардан маслаҳатларини аямайди. Бундай пиру бадавлат устозларнинг ўгитлари эса соҳада хизмат қилаётган ёш ходимлар учун чинакам маънавий хазинадир.

 

Абдувосит СИДИҚОВ.

Фарғона вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ФИДОЙИ ИНСОН КАМОЛ ТОПАДИ


    Бошқарма бошлиғи номзодлар билан суҳбатлашаркан, гоҳ мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, гоҳ тарих ё адабиёт бўйича саволлар берарди. Баъзида эса номзоднинг дунёқараши ва хизматга бўлган муносабатини синаш учун соҳанинг машаққатлари ҳақида гапирарди.


    ✔ 6    🕔 11:12, 18.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ МАСЛАҲАТГЎЙИ


      Фарғона туманининг Аввал маҳалласида файзли бир хонадон бор. Унда ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Дадақўзи Рўзиев истиқомат қилади.


    ✔ 11    🕔 10:56, 18.02.2019
  • ТИНИМ БИЛМАГАН ИЗҚУВАР


    Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Уларнинг ҳамиша юзи ёруғ, боши баланд. Дўстлар, шогирдлар ва таниш-билишлар даврасида номи доимо ҳурмат билан тилга олинади. Истеъфодаги подполковник Баҳрилло Самадов ана шундай фидойи инсонлардан биридир.


    ✔ 30    🕔 12:27, 11.02.2019
  • ЖОНКУЯР ҲАМКАСБ,  БИЛИМДОН УСТОЗ


    Истеъфодаги полковник Анвар Дев­ятовни ёш авлод фидойи ва жонкуяр устоз, деб билади.

    ✔ 23    🕔 12:08, 11.02.2019
  • ЮРТГА  ХИЗМАТ  ҚИЛГАН  ЭЛДА  АЗИЗ


    Истеъфодаги полковник Собитхон Акрамов Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Бирлашган қишлоғида туғилган. Ички ишлар органлари ходими бўлиш орзуси уни ИИВ Тошкент олий мактабига етаклади.

    ✔ 22    🕔 12:07, 11.02.2019
  • ФИДОЙИЛАР КАСБИНИ СОҒИНАР


    Ёқубхўжа Тиллахўжаев узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. 

    ✔ 21    🕔 12:07, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;