ИЗЗАТ-ИКРОМ БИЛАН

12:10, 03.12.2018
ИЗЗАТ-ИКРОМ БИЛАН

Жонажон Ватанининг порлоқ истиқболи учун фидойиларча меҳнат қилиб, ёруғ юз билан нафақага чиқиш ҳам бир бахт. Айниқса, халқ манфаатини барча нарсадан устун қўйган ҳолда, бутун фаолияти давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб, жамоадошлари орасида юксак ҳурмат-эътибор қозониб, нафақага кузатилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.



Яқинда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бош­қармасининг уч нафар хо­дими иззат-икром билан нафақага кузатилди.

Тадбир аввалида сўз олган бош бошқарма бошлиғи, полковник Бадритдин Шорихсиев бу ходимлар кўп йиллик фаолияти давомида қатор ютуқларга эришганини, ёш ходимларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшганини мамнуният ила таъкидлади. Ҳамкасблари эзгу тилаклар билдириб, подполковниклар Тоҳир Набихўжаев, Феруза Абдинабиева ва Рустам Қодировга анъанага кўра эсдалик совғалари топширишди. Улар ҳам, ўз навбатида, бундай эҳтиром учун узоқ йиллар мобайнида елкама-елка туриб хизмат қилган ҳамкасбларига миннатдорлик билдиришди.

– Жамоадошларимнинг мен ҳақимдаги самимий фикр ва мулоҳазаларидан қалбим чексиз кувончга тўлди, – дей­ди Тоҳир Набихўжаев. – Демак, шунча йиллик хизматим бесамар кетмапти.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ  ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА


    Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 11:17, 18.02.2019
  • ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг раҳбар ходимлари ва бир гуруҳ ўқитувчилари ИИВ Қашқадарё академик лицейида бўлиб, дастлаб таълим муассасаси ўқув жараёни, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг лицей ўқувчилари иштирокида қизғин давра суҳбати бўлиб ўтди.


    ✔ 6    🕔 11:16, 18.02.2019
  • ХАЛҚ МУЛКИГА ОТИЛГАН ТОШ


    Яқинда Тошкент вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ташаббуси билан Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбир бўлиб ўтди.

    ✔ 6    🕔 11:16, 18.02.2019
  • СУД ЭКСПЕРТЛАРИ МАЛАКА ОШИРДИ


    ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида давлат суд-кимёгар экспертлари малакасини ошириш бўйича ўқув курси ташкил этилди. Унда эксперт-криминалис­тика бўлинмаларининг 

    14 нафар кимёгар эксперти қатнашди.


    ✔ 6    🕔 11:15, 18.02.2019
  • ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ


    Эндигина хизматни бошлаган ёш ходимни қўллаб-қувватлаш, унга тўғри йўл кўрсатиш, соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишда бой таж­рибага эга устоз-мураббийларнинг ўрни катта. Шу мақсадда вилоят ИИБ ва унинг тизимларида иш бошлаган ёш ходимларга малакали, жонкуяр ва талабчан ходимлар мураббий этиб бириктирилмоқда.


    ✔ 4    🕔 11:11, 18.02.2019
  • АҚЛ ЁШДА ЭМАС...


    Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, шунингдек, бошқа ҳомий ҳамкорлар томонидан талаба ва ёш педагоглар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун «ROBOT-UZ 2019» робототехника танлови ўтказилди.


    ✔ 4    🕔 11:06, 18.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;