ЎЗ ИШИГА БОРЛИҒИНИ БАҒИШЛАБ

12:11, 03.12.2018
ЎЗ ИШИГА БОРЛИҒИНИ БАҒИШЛАБ

Эрта тонгда Андижон шаҳар ИИОФМБ профилактика катта инспектори, майор Шукурулла Мамасодиқовнинг хизмат уйига Ўзбекистон 20 йиллиги маҳалласи фуқароси Н. Аҳмедова кириб келди.



Аёл кўз ёшларини артиб, хонадон аъзолари қариндошларидан бириникига меҳмонга кетган вақтда ярим тунда уйига ўғри тушиб, бир нечта уяли телефон, ноутбук, заргарлик буюмлари ва пулларни ўғирлаб кетганини сўзлаб берди.

Катта инспектор Ш. Мамасодиқов зудлик билан навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, ҳодиса юзасидан хабар берди. Сўнгра жабрланувчи билан унинг уйи томон йўл олди. Майор
Ш. Мамасодиқов тергов-тезкор гуруҳи етиб келгунга қадар ҳодиса жойини қўриқлаб турди. Хизмат ити жиноятчиларнинг изини ололмади. Чунки уй ёнидан автомобиль йўли ўтган бўлиб, эҳтимол, машиналардан чиқадиган газ иси итнинг ҳид олишига тўсқинлик қилган.

Дарҳол тергов-тезкор ишлар бош­лаб юборилди. Майор Ш. Мамасодиқов тезкор ходимлар билан бирга маҳалла фуқаролари, ўткинчи йўловчилар билан суҳбатлашиб, маълумот олишга уринди.

Айтиш жоизки, яқиндагина мазкур маҳалла кўчаларида видеокузатув камералари ўрнатилган эди. Ўтган тунга оид видеоёзувларни кўриб чиқиш жараёнида тезкор ходимлар жиноятни уч нафар ёш йигит содир этганини аниқлашди. Аммо тасвир тиниқ бўлмагани боис уларнинг юзини кўришнинг иложи бўлмади. Уй бекасининг айтишича, хонадондан уч дона уяли телефон йўқолган. Уяли алоқа компанияларига жўнатилган сўровномага келган жавоб орқали гумон қилинаётганлар ўғирланган телефонлардан фойдаланаётгани маълум бўлди. Шу боис улар турган жой аниқланиб, тез орада жиноятчилар қўлга олинди. Улардан икки нафари Хонобод шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлиб, учинчиси эса жабрланувчи билан бир кўчада истиқомат қиларкан.

Жиноят бир неча кун ичида фош этилди. Бу ишда профилактика катта инспектори, майор Шукурулла Мамасодиқов фаол иштирок этди.

Ш. Мамасодиқов ички ишлар органларида 17 йилдан буён хизмат қилади. Олий ўқув юртини битириб, Қуролли Кучлар сафида муддатли хизматни ўтаб қайтган Шукурулла осойишталик посбони бўлишга қатъий қарор қилди.

Аввалига у Хурсандлик маҳалласи профилактика инспектори сифатида фаолият кўрсатди, кейинчалик Ўзбекистон, Қўтонариқ, Бирлик маҳаллаларида хизмат қилди.

2013 йилда профилактика катта инспектори этиб тайинлангач шаҳарнинг мураккаб ҳудудларидан бўлмиш 1, 2 ва 5-митти туманлар унга бириктирилди.

– Ҳудудда 30 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди профилактика катта инспектори, майор
Ш. Мамасодиқов. – Ҳудудий профилактика инспекторлари: капитанлар – Мансур Тешабоев ва Фаррух Ғаниев, катта лейтенантлар – Алишер Қурбонов, Нав­рўз Раҳмонов, Миролим Солижонов, лейтенантлар – Нозим Сулаймонов, Диёр Ғозиев, Фарҳод Парпиев билан бирга фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз.

Шахсан мен уч минг кишидан иборат Ўзбекистон 20 йиллиги маҳалласида фаолият юритаман. Маҳалла раиси илгари бу ерда профилактика инспектори бўлиб ишлаган истеъфодаги майор Абдупатто Турсуновдир. У ҳудуд, аҳоли билан яхши таниш, ўз тажрибаси билан бажонидил ўртоқлашади. У билан ҳамкорликда ишлаймиз. Биргаликда аҳоли хонадонларини айланиб чиқамиз, профилактик суҳбатлар, фуқаролар қабулини ўтказамиз. Олиб борилаётган профилактик ишлар натижасида ҳудудда ҳуқуқбузарликлар сони тобора камаймоқда.

– Ўз ишимни севаман, – дейди профилактика катта инспектори, майор
Ш. Мамасодиқов. – Одамлар орасида бўлиш, қийин дамларида уларга кўмак­лашиш, жиноятчиликка қарши курашишда биринчилар қаторида туриш бу – асл эркакларнинг иши.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган ҳиссаси учун профилактика катта инспектори, майор Шукурулла Мамасодиқов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Борис КЛЕЙМАН.

Андижон вилояти.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ШАРАФЛИ ХИЗМАТНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ


    Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришда нафақат мутасадди ташкилотлар, балки кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш масаласига энг устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 15    🕔 11:02, 18.02.2019
  • ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР


    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабни воҳалик­лар яхши билишади. Бу таълим даргоҳидан учирма бўлганларнинг аксарияти бугун юртимиздаги турли соҳаларда меҳнат қилиб, таълим берган устозлари ва халқимиз ишончини оқлашмоқда.


    ✔ 46    🕔 10:26, 04.02.2019
  • ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР


    Хатирчи тумани марказидан анча олисда жойлашган Лангар маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланади. Профилактика инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов кўп йиллардан буён шу ерда хизмат қилади. 

    ✔ 40    🕔 11:49, 28.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 76    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 75    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 86    🕔 12:32, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;