ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: БУ ХАСТАЛИКНИНГ ОҚИБАТИ ОҒИР

12:16, 03.12.2018
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:  БУ ХАСТАЛИКНИНГ ОҚИБАТИ ОҒИР

ОИВ инфекцияси – клиник белгиларсиз вирус ташиб юрувчиликдан иммун тизимининг оғир зарарланишигача олиб борадиган, узоқ давом этувчи сурункали юқумли касаллик.


 Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) иккиламчи иммунитет танқислиги натижасида оппортунистик инфекциялар, хавфли ўсмалар ривожланиб, асаб тизимини издан чиқарувчи ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичидир.

Инфекция манбаи ОИВ вирус ташувчи одам ҳисобланиб, ҳеч бир касаллик белгилари намоён бўлмаса ҳам, 3 ойдан 10 йилгача ва ундан ортиқ вақт ўзи билмаган ҳолда бошқаларга юқтириши мумкин.

ОИВ қон, шаҳват суюқлиги, қин суюқлиги, она сути каби биологик суюқлик­ларда юқори концентрацияда учрайди:

Қолган биологик субстратларда ОИВ юқиши учун етарли бўлмаган концентрацияда бўлади. Шу сабабли сўлак, тер, бурундан оқадиган суюқлик, балғам, кўз ёши, пешоб, нажас ва қусуқ моддалари (таркибида қон бўлмаса) эпидемиологик хавфли ҳисобланмайди. Бироқ ушбу суюқликларга кўзга кўринарли даражада қон аралашган бўлса, улар потенциал хавфли ҳисобланади.

 

ЮҚиш йЎли

Ҳозирги вақтда ОИВнинг уч хил йўл билан юқиши тасдиқланган: жинсий алоқа йўли билан дунёда 35 фоизга яқин инфекция юққани исботланган.

Маълумотларга қараганда, ғайритабиий (масалан, бесоқолбозлик) жинсий алоқада инфекциянинг юқиш хавфи ўн баробарга ортади. Натижада касалликка чалиниб даволанмаган, айниқса, турли яралар ёки ажратмаларни юзага келтирадиган касалликлари мавжуд инсонларда ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи ўртача 6 – 10 марта юқори бўлиши мумкин. Парентерал йўл – шиллиқ қават ва терининг жароҳатланиши орқали юқади (қон ва бошқа суюқликлар орқали). ОИВ мавжуд бўлган қон ва унинг компонентларини қуйганда, аъзо, тўқималар трансплантациясида, экстракорпорал уруғлантириш ўтказилганда, бир марта ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар қайта ишлатилганда, стерилланмаган тиббиёт анжомларидан фойдаланилганда, шунингдек, гиёҳванд моддани инъекция йўли билан қабул қилиш ҳамда бошқа шахс ишлатган воситалардан фойдаланганда юқиши мумкин.

Маиший ҳаётда ишлатиладиган қон қолдиқлари билан ифлосланган шахсий гигиена асбоблари (тиш чўткаси, соқол олиш мосламалари, тери қопламасининг бутунлигига зарар етказадиган ўткир ва кесувчи асбоблар) орқали ҳам ОИВ вирусининг юқиши истисно қилинмайди. Вертикал йўл – ОИВ инфекция­ли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (перинатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постанатал) юқади. Айниқса, боланинг ОИВ инфекцияси билан зарарланиш хавфи туғруқ вақтида (60 фоизни ташкил этади) жуда юқори бўлади.

ОИВ қуйидаги ҳолларда юқмайди: гаплашганда, қўл бериб кўришишда, ҳаво-томчи йўл орқали, ҳашаротлар чаққанида, бассейн ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилишда, овқат орқали, умумий идиш-товоқдан фойдаланишда, ўпишганда, жамоат транспортида.

 

ОИВ билан зарарланишнинг

белгилари

ОИВ билан зарарланган шахсда ташқи кўринишдан касаллиги сезилмайди, инсон ўзини соғлом ҳис этади, касаллик белгилари намоён бўлмайди. Касалликнинг яширин даври 3–6 ойдан 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин.

ОИВ билан зарарланишнинг қуйидаги белгилари мавжуд:

– тери ва шиллиқ қаватларнинг енгил зарарланиши (дерматит, қичишувчи дерматоз, тирноқларнинг замбуруғли зарарланиши, рецидивланган афтоз стоматит, ангуляр хейлит);

– 10 фоиздан ортиқ тана вазнини йўқотиш;

– 1 ойдан ортиқ номаълум этиологияли чўзилувчи диарея ҳамда 1 ойдан ортиқ номаълум этиолигияли қайталанувчи тана вазнининг кўтарилиши;

– «оғиз бўшлиғининг тил кандидози ва сочли лейкоплакияси;

– охирги йилларда қўшилувчи ўпка сили оғир бактериал инфекциялар (пневмония, йирингли миозит).

Тиббий Ёрдам кЎрсатиш тартиби

ОИВ билан контактдан сўнг кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам – зудлик билан амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатлардир. Улардан мақсад – зарарланган биологик суюқликлар ва тўқималар билан контакт вақтини қисқартириш, зарарланиш хавфини камайтириб, контактда бўлган жойга тўғри ишлов бериш.

Қон кетганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи кишилар ҳимоя қўлқопларини кийиши керак. Агар тери ёки шиллиқ қават жароҳати бўлса, шифокордан маслаҳат сўраш лозим. Хизматни ўташ вақтида жароҳат олсангиз, шу заҳотиёқ сув ўтказмайдиган боғлам қўйиш зарур.

Игна ёки бошқа ўткир асбоб билан жароҳатланганда, шу заҳоти жароҳат ўрнини совун билан ювинг, қоннинг жароҳатланган жойдан бемалол оқиб чиқиши учун жароҳат юзасини водопровод суви остида ушлаб туринг. Бир неча дақиқа ёки қон кетиши тўхтамагунича сув бўлмаган ҳолатда, дезинфекцияловчи гел ёки қўл ювиш учун махсус эритмада ишлов беринг.

Кучли таъсир этувчи воситалар: спирт, оқартирувчи воситалар ва йод ишлатиш мумкин эмас. Чунки улар жароҳатни оғирлаштириши мумкин. Шунингдек, жароҳат ўрнини сиқиш ёки ишқалаш, шикастланган қисм ўрнида қолган қонини сўриб олиш ҳам мумкин эмас.

Қон ёки бошқа биологик суюқликлар сачраб кетганда ҳаракатлар кетма-кетлигига амал қилинг ва жароҳатланмаган қисмни зудлик билан ювиб ташланг. Бундан ташқари, кўзга сачраганда тезда кўзларни тоза сув ёки физиологик эритма билан ювинг. Бошни орқага ташлаб ўтиринг ва ҳамкасбингиздан кўзингизга сув ёки физиологик эритмани эҳтиёткорлик билан қуйишини сўранг, сув ва эритма қовоқ остига ҳам оқиб тушиши учун уларни вақти-вақти билан тортиб туринг.

Агар ювиш вақтида кўзда контакт линзалар бўлса, уларни олиб ташламанг. Чунки улар ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Кўзлар ювиб бўлингандан кейин контакт линзаларини ечиб, одатдагидай ишлов беринг, шундан сўнг улар қайта фойдаланиш учун яроқлидир. Кўзларни совун ёки дезинфекцияловчи эритмалар билан ювиш мумкин эмас.

Оғизга сачраганда тоза сув ёки физиологик эритма билан бир неча марта чайинг.

Нодира АҲМЕДОВА,

Тошкент шаҳар ИИББ тиббиёт бўлими Санитария-эпидемиология назорати маркази эпидемиолог-шифокори.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

14

Сонларни танлаш

16 феврал, Шанба  
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ АМАЛИЁТДА

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Академиясида Касбий тайёргарлик факультети ташкил этилган эди. Қарорга кўра, факультетга илк   бор олий ва ўрта махсус маълумотга эга номзодлар танлов асосида қабул қилинди.


Ҳаммасини кўриш ►
Подполковник Жабборов Санжар Бўронович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КЎП ХУСУСИЯТЛИ ҚЎЗИҚОРИН


    Қўзиқорин таомномамизда кундалик маҳсулотлар сирасига кирмаса-да, аммо севиб истеъмол қилинади. Баҳордаги ёғингарчиликлардан сўнг қир-адир ва дарахтзорларда турфа хил қўзиқоринлар ўсиб чиқади. 

    ✔ 7    🕔 11:06, 18.02.2019
  • ШОКОЛАД МАЗАЛИ, АММО...


    Шоколад нафақат кичкинтойлар, ҳатто турли ёшдагиларнинг ҳам севимли ширинлиги. Бироқ айрим ота-оналар шоколад таркибида аллергия қўзғатувчи бор, деб фарзандларини иложи борича ундан тийишади. Қайсидир маънода уларни қўллаб-қувватласа бўлади, лекин шоколадлар сизу биз ўйлагандек зарарли эмас. Унинг фойдали жиҳатлари ҳам бисёр.


    ✔ 6    🕔 10:55, 18.02.2019
  • ГОВМИЖЖА


    Говмижжа айни совуқ кунларда авж олади. Хасталикнинг биринчи белгилари қовоқ қичиши ва ачишиши билан кечиб, яллиғланган қовоқ қизара бошлайди.

    ✔ 27    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ТУЯ СУТИНИНГ  ШИФОБАХШ  ХУСУСИЯТЛАРИ


    Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган.


    ✔ 27    🕔 12:06, 11.02.2019
  • ҚОВОҚНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


    Қовоқ витамин ва минералларга жуда бой. Ундан тайёрланган таомлар истеъмол қилинганда, организм етарли миқдорда макро ва микроэлементлар, витаминлар билан таъминланади.


    ✔ 46    🕔 10:37, 04.02.2019
  • ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТА


    Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.


    ✔ 36    🕔 10:37, 04.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;