МИЯГА ЗАРУР ОЗУҚА

12:16, 03.12.2018
МИЯГА ЗАРУР ОЗУҚА

Бош мия – инсоннинг энг муҳим аъзоси. У организм­нинг барча тизимлари тўғри ишлашига жавобгар. Бош мия бир тартибда, узилишларсиз ишлаши учун қуйидаги маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.



Ёнғоқ организмнинг қариш жараёнини секинлатиб, мия фаолиятини яхшилайди.

Қорағат хотирани яхшилайди ва юрак-томир касалликларининг олдини олади.

Тухум инфаркт ва инсульт хавфини камайтирувчи, мия учун зарур бўлган лютеин моддасининг манбаидир. У тромблар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Кунига иккитадан тухум истеъмол қилиш мия учун жуда фойдали.

Қора шоколад мия ҳужайраларини фаоллаштиради, томирларни кенгайтириб, миянинг кислород билан таъминланишида иштирок этади. У уйқуга тўймаслик ва қаттиқ чарчаш оқибатида келиб чиқадиган мия ишининг бузилишида фойдали. Инсультдан сўнг тез оёққа туришга ёрдам беради. Бундан ташқари, унинг таркибида мияни озиқлантирувчи фосфор, ҳужайралар мувозанати учун жавобгар бўлган магний бор.

Денгиз карами таркибида йод миқдори кўп. Йод етишмаслиги эса жиззакилик, уйқусизлик, хотиранинг бузилиши, оғир руҳий ҳолатнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, глюкоза (майиз, баргак, асал), С витамини (цитрус мевалар, қорағат, беҳи, чаканда (облепиха) ва булғор қалампири), темир моддаси (яшил олма, жигар, шунингдек, дон ва дуккакли ўсимликлар), В гуруҳига кирувчи витаминлар (жигар, маккажўхори, тухум сариғи, ловия ва буғдой кепаги), кальций (сут маҳсулотлари, пишлоқ ва тухум сариғи), лецитин моддаси (парранда гўшти, соя, тухум ва жигар), магний (гречка, гуруч, кўкатлар, ловия, буғдой уни), омега синфига кирувчи кислоталар (балиқнинг ёғли турлари, шунингдек, ёнғоқ, зайтун ва ўсимлик ёғлари) миянинг самарали фаолиятида муҳим ўрин тутади.

Миянинг бир меъёрда, фаол ишлаши учун таомномангизга эътибор қаратинг. Иложи борича, зарарли кимёвий моддалар аралашган маҳсулотлар ва консервантларни истеъмол қилманг.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ТУТҚАНОҚ  ХУРУЖИДА  БИРИНЧИ  ЁРДАМ


    Эпилепсия (тутқаноқ ёки қуёнчиқ)  бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, у тутқаноқ, тиришиш хуружлари билан кечади. 

    ✔ 6    🕔 11:36, 10.12.2018
  • АНОР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


    Анор энг мазали мевалардан бири ҳисобланади. Табиатда унинг ўндан ортиқ тури учрайди. Улар бир-биридан ранги, таъмига кўра фарқланади. Анорнинг ҳар қандай турида соғлиғимиз учун фойдали витамин ва минераллар мавжуд.


    ✔ 2    🕔 11:35, 10.12.2018
  • САЛОМАТЛИК – ТУМАН БОЙЛИК


    Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ИИВ ЖИЭББ тизимидаги муассасалар тиббиёт бўлимларининг айримлари бугунги кун талаблари асосида қайта қурилди. Баъзилари капитал таъмирланиб, тўлиқ реконструкция қилинди. Барчаси замонавий русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, зарур дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминланди.


    ✔ 3    🕔 11:21, 10.12.2018
  • БОЛА ПАРВАРИШИДА  ОНА СУТИНИНГ АҲАМИЯТИ


    Фарзандларимиз умримиз давомчилари ва ҳаётимиз шамчироғидир. Буюк бобомиз, тиб илмининг султони Ибн Сино она сутини қуёшга қиёслаган.

    ✔ 3    🕔 11:09, 10.12.2018
  • ҚИЗАМИҚ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?


    Қизамиқ ўткир юқумли касаллик экани қадимдан маълум. Болалар ўртасидаги юқумли касалликлар ичида у дастлабки ўринда туради ва бир ёшгача бўлган чақалоқлар учун хавфли бўлиб, ҳозирги кунда республикамизда жуда кам учрайди.

    ✔ 2    🕔 11:08, 10.12.2018
  • МИЯГА ЗАРУР ОЗУҚА


    Бош мия – инсоннинг энг муҳим аъзоси. У организм­нинг барча тизимлари тўғри ишлашига жавобгар. Бош мия бир тартибда, узилишларсиз ишлаши учун қуйидаги маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.


    ✔ 34    🕔 12:16, 03.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;