КИНОФЕСТИВАЛНИНГ ОЧИЛИШИ ВА «SCORPION» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИ

12:17, 03.12.2018
КИНОФЕСТИВАЛНИНГ ОЧИЛИШИ ВА  «SCORPION» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИ

27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида «PROlogue–2018» халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади.



 «PROlogue» IV халқаро кинофестивали Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш кинематографлар кенгаши ва Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конкурс дастурига актёрлар иштирокида суратга олинган тўлиқ, қисқа ва миллий қисқа метражли бадиий фильмлар киритилди. Бир вақтнинг ўзида маҳорат сабоғи, давра суҳбатлари, анжуман ва бошқа тадбирлар ҳам ўтказилди.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида кино оламининг таниқли намояндалари иштирок этди. Улар орасида россиялик актёрлар Владимир Меньшов, Сергей Шакуров, Михаил Пореченков, шунингдек, кинофестивал доирасида премьераси бўлиб ўтган «Scorpion» триллерида бош роллардан бирини ижро этган Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов ҳам бор.

Ёш режиссёр Мухлиса Азизованинг «Scorpion» фильмини суратга олиш ишлари Тошкент, Бухоро, шунингдек, Санкт-Петербург шаҳарлари ва Марокашда олиб борилди.

Картинада ёшлар жиноятчилиги, унинг оқибатлари мавзуси кўтарилган. Лойиҳа Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий телерадиокомпания ва Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўшма қарорига асосан амалга оширилди.

Фильм ижодкорлари гуруҳини халқаро деб аташ мумкин. Сценарийни яратишда америкалик кинодраматург Боб Андервуд иштирок этди, оператор вазифасини Макс Тсуи (Германия) бажарди. Овоз дизайни устида «Мосфильм» киноконцерни мутахассислари, ранглар коррекция­си бўйича Color Kitchen компанияси ишлади. Бош мусиқий композиция россиялик машҳур қўшиқчи Валерия томонидан ижро этилди. 

Фильм 1 декабрдан катта экранда намойиш этилади. «PROlogue» халқаро кинофестивали дирекциясининг айтишича, «Scorpion» фильми фестивалнинг конкурс дастурида иштирок этмай, унинг конкурсдан ташқари премьераси сифатида ўтади.

 

Ўз мухбиримиз.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

71

Сонларни танлаш

08 декабр, Шанба  
71 70 69 68 67 66 65
64 63 62 61 60 59 58
57 56 55 54 53 52 51
50 49 48 47 46 44 43
42 41 40 39 38 37 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БОШ ҚОМУСИМИЗ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ АСОСИ

Тошкент вилояти ИИБда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.



Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ШЕЪР КЎНГИЛНИ ТАРБИЯЛАЙДИ


    Шеъриятни инсоннинг борлиқ билан суҳбати дейиш мумкин. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Мисол учун, кимдир табиат, ҳаёт гўзалликларидан илҳомланиб, завқини, туйғуларини шеър орқали ифода этади.

    ✔ 5    🕔 11:22, 10.12.2018
  • ҚОНУНДА БЕЛГИЛАНГАНИДЕК


    Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларини таъминлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 

    ✔ 3    🕔 11:20, 10.12.2018
  • КИНОФЕСТИВАЛНИНГ ОЧИЛИШИ ВА  «SCORPION» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИ


    27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида «PROlogue–2018» халқаро кинофестивали ўз ишини бошлади.


    ✔ 32    🕔 12:17, 03.12.2018
  • ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГ  ИНСОНЛАР ЮРТИ


    Жонажон Ватанимизда неча асрки, диний ҳамда миллатлараро бағрикенглик ҳукм сурмоқда. Бу муқаддас заминда ҳозирги кунда ҳам турли миллат ва дин вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечириб, юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда.

    ✔ 44    🕔 12:12, 26.11.2018
  • УЛУҒ ШАЙХ  НАЖМИДДИН КУБРО


     Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва мутасаввиф шоир Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хоразмда туғилиб, 1221 йилда мўғул босқинчиларига қарши курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлади.

    ✔ 72    🕔 12:59, 12.11.2018
  • ПОЙИДА БУЮКЛИК  БУКИЛГАН СУЛТОН


    Бани башар бир кўришдаёқ жаннатмонанд юрт деб эътироф этаётган бу кўҳна замин жаҳон тамаддунининг тамал тошини қўйган шундай улуғ зотларга Ватан бўлганки, маърифатпарвар подшоҳ, фалакиётшунос олим Мирзо Улуғбек таъбири билан айтганда, «улар шу қадар буюкки, ҳатто буюкликнинг ўзи уларнинг пойида букилиб қолади».

    ✔ 116    🕔 11:33, 29.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;