ЙИҒЛАБ КЕЛГАНДИ, ҚУВНАБ ЧИҚИБ КЕТДИ

11:19, 10.12.2018
ЙИҒЛАБ КЕЛГАНДИ,  ҚУВНАБ ЧИҚИБ КЕТДИ

Инсон умри давомида нималар қилмайди, қандай вазиятларга тушмайди, дейсиз. Аммо ақл билан иш юритса, ҳар қандай чигалликка ечим топилади. Шундайлар ҳам борки, ҳаётда учрайдиган синовларни енгиб ўтиш ўрнига, эгри йўлни танлаб, жиноятга қўл уради, ўзи ва оила аъзолари номига иснод келтиради. Содир этилган жиноят учун эса жазо муқаррар.



Давлатимиз қонунлари, энг аввало, инсонпарварлик тамойиллари асосида яратилган. Қолаверса, хато қилганни кечириш, уни тўғри йўлга қайтариш халқимизга хос хис­латлардан бири. Шунинг учун ҳам билиб-билмай жиноятга қўл уриб, жазони ўташ даврида ўз қилмишидан пушаймон бўлган ва ижобий хислатларни ўзида шакллантирганларни ҳукуматимиз кечириб, белгиланган муддатдан олдин озодликка чиқармоқда.

Ушбу инсонпарварлик анъанаси Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар ИИБда Ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси куни муносабати билан ўтказилган тадбирда яна бир бор намоён бўлди.

Айтиш жоизки, ҳукуматимизнинг жазони ўтаётган айрим маҳкумларга нисбатан кўрсатаётган инсонпарварлигини эшитиб, жараённи ўз кўзлари билан кўриш учун ён-атроф­да яшовчилар, талаба ва ўқувчилар ҳали тадбир бошланишига анча вақт бўлса-да, зални тўлдириб ўтиришарди.

Ниҳоят, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар судининг судьяси Юнус Рустамов бошчилигида сайёр суд мажлиси бошланди. Унда жазони ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган беш нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик акти кўриб чиқилди. Ташриф буюрганлар судьянинг сўзларига қулоқ тутиб, сўнг иши кўриб чиқилаётган маҳкумларга қарашади. Улар эса кўзларига ёш инганча ерга боқишади. Ва ниҳоят, уларнинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар яна бир карра кўриб чиқилгач, шу жойнинг ўзида ўталмаган жазо шартли равишда олиб ташланди ва озодликка чиқарилди.

Шунингдек, айрим фуқароларнинг тадбиркорлик қилиш учун ўзини қийнаётган муаммолари, оилавий келишмовчиликлар, транспорт воситалари билан боғлиқ баъзи жузъий нуқсонлар, иситиш тизимида содир бўлаётган камчиликлар, доимий рўйхатга туриш, вақтинчалик ишсизлик сингари масалалар билан боғлиқ мурожаатларига қонун доирасида жавоб берилди.

– Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими ходимларидан миннатдорман, – дейди фуқаро Абдулла Матназаров. – Бир ой аввал шу ерда ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида бугунгидай тадбир бўлиб ўтганди. Унда фарзандларимиз билан биргаликда тадбиркорлик қилишга жиддий киришганимиз, аммо зарур ҳужжатларни жамлашда тажрибасизлик қилаётганимизни айтиб, ёрдам сўрагандим. Эртаси куни хонадонимизга қўнғироқ қилиб, шаҳар ИИБга келишимизни айтишди. Қўлимиздаги ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳуқуқий маслаҳат беришди. Буни қарангки, беш ойда ҳал бўлмаган масала бир ҳафта ичида ўз ечимини топди. Ҳозирги кунда фарзандларимиз билан банк томонидан ажратилган кредит ҳисобига дастгоҳлар сотиб олиб, тикув цехини йўлга қўйдик. Самараси ёмон бўлмаяпти.

Сайёр суд қарори билан озодликка чиққан йигирма тўққиз ёшли
А. Ҳамдамнинг таъкидлашича, одамларни тўғри йўлдан чалғитиб, пора берган киши учун ҳам қонунларимизда жазо муқаррарлигини кеч англаб етган: у ҳалол йўл билан ишлаб топган пулига автомашина сотиб олишни ният қилади. Бироқ автосалонга борса, у ердагилар навбатга туриш лозимлигини ва шартнома бўйича тўқсон иш кунида ниятига етишини билдиришади. Шунга қарамай, у тезроқ машинани қўлга киритиш мақсадида фуқаролардан бирига пора бераётганда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинади.

– Қилган жиноятим туфайли икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилгандим, – дейди у кўз ёшларини артиб. – Пушаймонман ва бундай ноқонуний ишни ҳеч кимга раво кўрмайман. Гулдай ҳунарим бор эди, айбим туфайли кўп нарса йўқотдим. Ҳукуматимиздан миннатдорман, белгиланган жазонинг бир йилу икки ойи қолганди. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, бугун хатоларим кечирилиб, озодликка чиқдим. Энди мен ҳам яхши фазилатларим, дурадгорлик ҳунарим билан элга наф келтиришни мақсад қилганман.

Сайёр суд мажлисида С. Нетилов ва А. Баришковнинг иши ҳам кўриб чиқилди. Улар бир неча бор оғир жиноятларни содир этиб, жазони ижро этиш муассасаларида белгиланган муддатни ўтаган. Бундан бир неча йил аввал жиноят содир этишган ва суднинг ҳукми билан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилган бўлса-да, ҳукуматимиз уларнинг ижтимоий ва оилавий аҳволини қайта кўриб чиқиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди.

Лекин бу тузалмас инсонлар ана шундай имкониятнинг қадрига етиш ўрнига, хулқ-атворини ўзгартирмасдан ҳар хил бўлмағур ишлар билан шуғулланганлиги сабабли яна жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди. Нима ҳам дейиш мумкин, эркин ва фаровон ҳаётда ўз ўрнини тополмаган кимсалар учун яна қаерда жой бор. Бекорга халқимиз: нима эксанг, шуни ўрасан дейишмаган, ахир!

 

Абдусами ҲАҚБЕРДИЕВ. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • АҲОЛИДА ҚИЗИҚИШ  УЙҒОТДИ


    Мамлакатимизда «Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

    ✔ 76    🕔 12:37, 24.12.2018
  • ЙИҒЛАБ КЕЛГАНДИ,  ҚУВНАБ ЧИҚИБ КЕТДИ


    Инсон умри давомида нималар қилмайди, қандай вазиятларга тушмайди, дейсиз. Аммо ақл билан иш юритса, ҳар қандай чигалликка ечим топилади. Шундайлар ҳам борки, ҳаётда учрайдиган синовларни енгиб ўтиш ўрнига, эгри йўлни танлаб, жиноятга қўл уради, ўзи ва оила аъзолари номига иснод келтиради. Содир этилган жиноят учун эса жазо муқаррар.


    ✔ 83    🕔 11:19, 10.12.2018
  • ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ САМАРАЛИ


    Заргарлик маҳалласи Жиззах шаҳри марказида жойлашган. Бу ердаги турар жойларнинг барчаси кўп қаватли, турли идоралар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бисёр. 

    ✔ 295    🕔 11:34, 10.09.2018
  • ҚАРС  ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ


    Қибрай туманидаги Ёнариқ  қишлоғида яшовчи Миржалол Соатов деҳқончилик билан шуғулланади. Эртанги экинлардан яхши даромад олган Миржалол эски «Жигули»сини замонавий машинага алмаштирмоқчилигини яқинларига айтган эди. Бир куни таниши унинг уйига Илҳом исмли йигитни бошлаб келди.


    ✔ 286    🕔 12:04, 13.08.2018
  • БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ


    Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда уларнинг содир бўлишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 397    🕔 12:41, 02.07.2018
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ


    барчанинг вазифасига айланмоғи лозим. Ана шунда кутилган натижага эришилади

    «Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари бошланишидан аввал пойтахтимизнинг Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 470    🕔 13:21, 21.05.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;