СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ ЯНГИ ТАРТИБЛАР: улар нималарни ваъда қилмоқда?

11:30, 10.12.2018

Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.


 Чунки ушбу ҳужжат турмуш даражамизнинг ошиши билан бевосита боғлиқ. Бундан ташқари, фармонда таъкидланганидек, «солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади». Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Қурбонов мазкур фармоннинг айрим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

–Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си доирасида 2019 йил 1 январдан эътиборан барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз миқдорида жорий этилади. Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Шуни алоҳида таъкид­лаш жоизки, айни пайтда айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади. Яна бир янгилик – фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинади.

Пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов 25 фоиз миқдорида белгиланади. Шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади.

Янги йилдан давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун — 22 фоиздан
20 фоизгача пасайтирилади. Шунинг­дек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компания­лари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб, улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилган ҳолда, 14 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг даромадларига (ойлик пул таъминотига) ҳам жисмоний шахслардан олинадиган 12 фоиз миқдоридаги даромад солиғи киритилади. Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг даромадларидан олинадиган солиқ харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши ва уларнинг бугунги кундаги ойлик пул таъминоти ўзгаришсиз қолиши назарда тутилган. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг даромадларидан (ойлик пул таъминотидан) Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган
6 фоиз миқдоридаги суғурта бадаллари бекор қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида солиқ солиш тизимининг янги тартиби ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг миқёсли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бир ой муддатда оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишлари амалга оширилиб, шахсий таркиб иштирокида учрашув ва суҳбатлар ташкил этилади.

 

Азиза ЖОНИЕВА ёзиб олди. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ   ЯНАДА ОШИРИЛАДИ


    Ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширмоқда.

    ✔ 58    🕔 10:49, 04.01.2019
  • ЯХШИ КУНЛАР  ШУКРОНАСИ


    Санобар ая фарзандларини, уларнинг тақдирини ўйлаб тинмай эзиларди. Ахир, уч ўғли кутилмаганда бирданига жиноий жавобгарликка тортилса, тоғдек бардошли одам ҳам ғамга ботмайдими?


    ✔ 43    🕔 10:36, 04.01.2019
  • ЯНГИ НИЗОМДА  ЯНГИЛИКЛАР КЎП


    Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


    ✔ 75    🕔 12:43, 17.12.2018
  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 95    🕔 11:30, 10.12.2018
  • ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ  МАЛАКА ОШИРДИ


    Ички ишлар органларида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятининг йўлга қўйилгани тизимдаги ёш ходимларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ижтимоий муаммоларини ечишга кўмаклашишга хизмат қилмоқда.


    ✔ 76    🕔 11:27, 10.12.2018
  • ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ:  ВАЗИФАЛАР ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР


    Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим воқеа бўлди. Қарорга асосан, вазирликнинг ташкилий тузилмасида мустақил таълим муассасаси – Малака ошириш институти ташкил этилди.


    ✔ 146    🕔 12:42, 26.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;