Ҳамкасбимизнинг муваффақияти

11:34, 10.12.2018
Ҳамкасбимизнинг муваффақияти

6 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Биз коррупцияга қаршимиз» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


 Қувонарлиси, ҳамкасбимиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари, лейтенант Азиза Баҳодирова ушбу танловнинг «Энг яхши журналистик мақола» номинацияси бўйича биринчи ўринга сазовор бўлди. Унга диплом ҳамда Samsung Galaxy S9 смартфони топширилди.

«На посту» газетасида чоп этилган «Ҳаммаси бир хил бошланади» («Начинается все одинаково») номли таҳлилий мақоласи танлов ҳайъатининг эътирофига сазовар бўлди. Умид қиламизки, бу ҳали бошланиши. Чунки кундан-кунга яхшироқ ижод қилишга, ўз дунёқарашини кенгайтирган ҳолда касб сирларини қунт билан ўрганишга интилган шахс атрофдагиларнинг ҳурмат ва эътиборини қозониб, ўз ишининг устасига айланади. Азиза Баҳодирова айнан шу йўналишда ишонч билан дадил қадам босмоқда.

Таъкидлаш жоиз, тўртта йўналиш бўйича ўтказилган ва уч ой мобайнида давом этган «Биз коррупция­га қаршимиз» кўрик-танловига турли жанрдаги кўплаб ижодий ишлар келиб тушган эди. Ҳайъат аъзолари уларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб чиқишди. Натижада коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий фуқаролик позицияси, ижодий ёндашуви билан ажралиб турган иштирокчиларнинг ишлари муносиб баҳоланди.

Ҳамкасбимиз, лейтенант Азиза Баҳодировани ушбу муваффақияти билан муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам соғлиқ, фаолияти ва ижодида улкан зафарлар тилаймиз!

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти жамоаси.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 7    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 9    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 9    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 85    🕔 13:22, 24.12.2018
  • БАРЧА ЖАБҲАДА ИЛҒОР


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, уни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишдек шарафли вазифани виждонан бажариб келаётган Ватан ҳимоячилари талайгина. 

    ✔ 59    🕔 12:36, 24.12.2018
  • ХАЛҚ ИШОНЧИ –  ОЛИЙ МУКОФОТ


    — Болалигим Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида кечган, — дейди Илҳом Эшмуродов. — Ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги бадиий фильмлар таъсирида соҳада ишлаш орзуси пайдо бўлган. Шу мақсадда спортнинг каратэ тури билан шуғулландим.

    ✔ 104    🕔 11:37, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;