Фахримизга айланган Сарвиноз

11:35, 10.12.2018
Фахримизга  айланган  Сарвиноз

Спорт ёшларнинг иродасини тоблайди, қалбида ўз халқи, юрти билан фахрланиш туйғуларини шакллантиради.



Бугунги кунда болалар спортини янада ривожлантириш, ҳар бир шаҳару қишлоқда замонавий спорт майдончалари, иншоот ва мажмуаларни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Шунинг учун ҳам нуфузли халқаро спорт анжуманлари ўзбек йигит-қизларининг иштирокисиз ўтаётгани йўқ. Ёшларимиз тенгсиз маҳоратларини намойиш этиб, дунёни ҳайратга солмоқда. Эътибор бор жойда ўсиш, юксалиш бўлади. Агар вужудда ҳар қанча истеъдод, иқтидор бўлмасин, у қўллаб-қувватланмаса, асл мақсадга эришиш мушкул. Шу маънода, ёшларимиз бугунги тақдиридан беҳад миннатдор бўлиб, олға интилмоқда. Қайси ота-она билан суҳбатлашманг, фарзанди бирор-бир спорт тўгарагига қатнаётганини фахр билан тилга олади. Спорт туфайли боласининг ўқиши ва юриш-туришида ижобий жиҳатлар кўзга ташлана бош­лаганини қувониб гапиради.

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида ҳам ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Айниқса, спорт билан шуғулланишга эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Амалга оширилаётган бу каби ишлар ҳозирданоқ ўз натижасини бера бошлади. Яқинда Жанубий Корея давлатининг Чунг жу шаҳрида ўтказилган дунёнинг 40 та давлатидан спортчилар иштирок этган WOMAU спорт мусобақасида лицейимиз ўқувчиси Сарвиноз Рустамова фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилди.

Сарвинознинг акалари спортнинг «Muay-thai» тури билан шуғулланар эди. Бир куни уни ҳам машғулотга олиб боришади. Сарвиноз бу спорт турига жудаям қизиқиб, машғулотларга қатнай бошлади.

Кейинчалик Сергели туманидаги 47-умумтаълим мактабида «Ўзбек жанг санъати» спорт тўгараги очилгач, у тўгаракка аъзо бўлди. Спортнинг мазкур тури бўйича қатор ғалабаларни қўлга кирита бош­лади. 2010 йил респуб­лика ёшлари ўртасида Ўзбекистон кубоги учун бўлган мусобоқада фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Бунда унинг мураббийи Иқболжон Умаровнинг ҳиссаси катта.

Сарвиноз 2015 йил I ДАН қора белбоғ соҳиби бўлди ва шу йили Ўзбекистон «Ўзбек жанг санъати» терма жамоаси аъзосига айланди. Ўтган йили Жанубий Кореянинг Чунг жу шаҳрида бўлиб ўтган WOMAU мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллагани унинг спорт устасига номзод бўлишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

У 2019 йил апрель ойида Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтадиган WASCO спорт мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Спортни ривожлантириш жамиятимизда меҳр-мурувват туйғусини юксалтириш борасидаги мақсадимизга, давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатимизга ҳам катта ҳисса қўшади. Ўзини ҳақиқий спортчи деб биладиган, чин кўнгилдан шуғулланадиган одам ҳеч қачон хиёнат қилмайди, қўполлик, бахиллик, ҳасад каби иллатлардан йироқ бўлади.

Шу боис «Спорт ҳаётидан ҳеч ким четда қолмаслиги керак» деган шиор академик лицейимиз ўқувчиларининг турмуш тарзидан кенг ўрин олган.

 

Баҳром САИДОВ,

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи

директори ўринбосари. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ОРЗУЛАРИ  ОСМОН ҚИЗ


    Ички ишлар органлари ходимлари сафида эл-юрт осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш баробарида, спорт билан мунтазам шуғулланиб, нуфузли мусобақаларда иштирок этаётган, мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

    ✔ 41    🕔 12:02, 28.01.2019
  • МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР


    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 

    ✔ 92    🕔 11:58, 14.01.2019
  • ЧЕМПИОН АСКАР


    Мақсадинг аниқ, йўлинг равон бўлса, ишинг ҳам бароридан келаркан. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. Аммо етук спортчи бўламан, деган киши яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни билиши лозим.


    ✔ 101    🕔 13:05, 07.01.2019
  • АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР


    Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.


    ✔ 86    🕔 13:05, 07.01.2019
  • ҚИЗЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ


    Ватанпарварлик ойлиги доирасида Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 79    🕔 13:04, 07.01.2019
  • ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ


    Жиззах вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида самбо мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 85    🕔 13:04, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;