ХАЛҚ ИШОНЧИ – ОЛИЙ МУКОФОТ

11:37, 10.12.2018
ХАЛҚ ИШОНЧИ –  ОЛИЙ МУКОФОТ

— Болалигим Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида кечган, — дейди Илҳом Эшмуродов. — Ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги бадиий фильмлар таъсирида соҳада ишлаш орзуси пайдо бўлган. Шу мақсадда спортнинг каратэ тури билан шуғулландим.


 Лицейни тамомлагач, ҳарбий хизматдан сўнг ИИВ Академиясига кирдим ва 2010 йили уни тамомлаб, Арнасой тумани ИИБда профилактика инспектори сифатида хизматни бошладим. Кўп ўтмай, туман ИИБ жиноят қидирув хизматида тезкор вакил сифатида фаолиятимни давом эттирдим. Касбимни севаман ва ҳар бир вазифани сидқидилдан бажаришга интиламан.

Дарҳақиқат, ҳамкасблари Илҳом Эшмуродов тўғрисида фақат илиқ фикрлар билдиришади. Ўз устида ишлаб чарчамайди, самимий, одамлар билан тез киришиб кетади, ҳамманинг юрагига йўл топа олиши жиноятларни очишда қўл келишини таъкидлашади.

 

* * *

Жиззах шаҳрининг Жилли-ғулли маҳалласига Қозоғистон Республикасидан Жалман исмли фуқаро ўғли билан кўчиб келди. Уларнинг пулдор эканлиги сезилиб турарди. Кўп ўтмай, тикланган баланд уйлар, қўра-қўра мол-қўйлар маҳалладошларнинг ҳавасини келтирди. Энг қизиғи, ёши олтмишдан ошган ота ҳам, ўттизни қоралаб қўйган ўғил ҳам ҳеч қаерда ишламасди.

Бу орада қўни-қўшнилар орасида «Жалман бобо гиёҳвандлик моддаси сотармиш», деган гап тарқалди. Миш-миш ички ишлар органлари ходимлари эътиборини тортмасдан қолмади. Масалага аниқлик киритиш вазифаси Илҳом Эшмуродовга юкланди.

Зудлик билан И. Эшмуродов бошчилигида гуруҳни қўлга олиш режаси ишлаб чиқилди. Яъни, бободан гиёҳвандлик моддаси сотиб олиниши керак эди. Табиийки, бу иш учун гапга уста, шубҳа уйғотмайдиган киши танланди. Амалиёт муваффақиятли кечди. Жалман Жобиров «харидор»га қорадори — опий моддасини сотди. Унинг хонадонида ўтказилган тинтув давомида 1,5 килограмм опий ва 3 килограмм кўкнори моддаси топилди.

Тергов давомида Жалман Жобиров Тожикистон Республикасидан мамлакатимизга олиб кирилган гиёҳванд­лик моддаларини Қозоғистонга ўтказиш билан шуғулланганлигини тан олди.

 

* * *

Илҳом Эшмуродов танишидан Жиззах шаҳридаги чойхоналардан бирида кечаси марихуана чекилаётганлигини эшитгач, бу иш билан шуғулланишга рухсат олди. Ўрганиш давомида шаҳардаги бир нечта чойхона, тунги клуб ва дискотекаларда марихуана сотилаётганлигини аниқлади. Олинган маълумотлар асосида режа ишлаб чиқилди.

Бу жиноятни очишда ҳам синовдан ўтган усулдан фойдаланишга келишилди. Ходимларнинг аниқ ҳаракати билан улардан бири қўлга тушди. У кўп куттирмай, «маҳсулот»ни кимдан олганлигини айтиб берди. Шу тарзда 20 нафардан ортиқ жиноятчининг қўлига кишан солинди.

Энг қизиғи, жиноий гуруҳ иштирокчиларининг бир қисми ичмайдиган, чекмайдиган, мушакларини шишириш билан шуғулланадиган спортчилар бўлиб чиқди. Шу тариқа ўнга яқин овқатланиш шохобчаларида марихуана савдосига чек қўйилди.

 

* * *

Илҳом Эшмуродовнинг жиноятчиликка қарши курашишдаги саъй-ҳаракатлари республика ИИВ ва вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланмоқда. Айниқса, жорий йил унинг учун омадли келди. Июль ойида майор унвонини олди. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, «Жасорат» медали билан тақдирланди.

— Очиғи, хизматларим бундай юксак баҳоланади, деб ўйламагандим, — дейди вилоят ИИБ ЖҚБ ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, майор Илҳом Эшмуродов. – Бу мукофот эл-юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида янада фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишга, Президентимиз ишончи ва эътиборига муносиб бўлишга ундайди. Шу мақсадда ёш ходимларни тарбиялаш, билим ва тажрибаларимни уларга ўргатишга бор куч-ғайратимни сафарбар этаман. Табиийки, асосий диққат-эътиборимиз жиноятчиликнинг пайини қирқишга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, элимизнинг ана шундай мард, жасоратли фарзандлари бор экан, кунларимиз осойишта, тунларимиз сокин бўлади.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти.

(Жиноят тафсилотларидаги исм-шарифлар ўзгартирилди).

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 7    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 9    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 9    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 85    🕔 13:22, 24.12.2018
  • БАРЧА ЖАБҲАДА ИЛҒОР


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, уни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишдек шарафли вазифани виждонан бажариб келаётган Ватан ҳимоячилари талайгина. 

    ✔ 59    🕔 12:36, 24.12.2018
  • ХАЛҚ ИШОНЧИ –  ОЛИЙ МУКОФОТ


    — Болалигим Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида кечган, — дейди Илҳом Эшмуродов. — Ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги бадиий фильмлар таъсирида соҳада ишлаш орзуси пайдо бўлган. Шу мақсадда спортнинг каратэ тури билан шуғулландим.

    ✔ 105    🕔 11:37, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;