«ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ, ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ!»

11:39, 10.12.2018
«ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ,  ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ!»

Беларусь делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармасида ўтказилган учрашув чоғида Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори С. Хоменко ўз фикрини шу тарзда баён этди.



Маълумки, яқинда полковник Т. Наджимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси делегацияси Беларусь Респуб­ликасига ташриф буюриб, ИИВ Қўриқлаш департаменти фаолияти билан танишган эди. Таъкидлаш жоизки, ташриф доирасида делегациямиз аъзо­лари Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошқармаси тузилмасига кирувчи бир қатор объектларда бўлиб, ҳамкасблар билан таж­риба алмашишди, иш услуб­лари билан ўртоқлашиб, ўзлари учун қизиқарли ва фойдали маълумотларга эга бўлишди. Беларусь Республикасидаги учрашув чоғида томонлар Ўзбекистонга қилинадиган жавоб ташрифи борасида келишиб олишган эди.

Келишувга асосан, шу кунларда Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори С. Хоменко бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Т. Наджимов қабул қилди. Шунингдек, учрашувда Бош бошқарманинг масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Беларусь делегацияси вакиллари ташриф чоғида ИИВ Қўриқлаш хизмати тузилмаси ва фаолияти билан танишиб, ўзаро фикр алмашишди.

ИИВ Қўриқлаш бош бош­қармаси бошлиғи, полковник
Т. Наджимов қайд этганидек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тузилмасида фаолият олиб бораётган Қўриқлаш хизмати айниқса сўнгги йиллар ичида ривожланишнинг янги ва самарали даражасига кўтарилди. Янги технологияларга ўтилиб, асосий эътибор замонавий, такомиллаштирилган оптик қўриқлаш аппаратураси ва техникасига қаратилди. Шу билан бирга, бўлинма сафига фуқароларимизнинг тинчлик-
осойишталигини сақлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилишга тайёр қобилиятли ёшлар қабул қилинмоқда. Полковник Т. Наджимов делегациямизнинг Беларусь Республикасига ташрифидан олган таассуротлари, беларуслик ҳамкасблардан ўрганган тажриба, Ўзбекистонда қўлланилаётган қўриқлаш тизимига ишонч билан жорий этиш мумкин бўлган янгилик ва ишланмалар ҳақида сўзлаб берди. 

Мулоқот чоғида Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори С. Хоменко самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, касбий кўникма ва назарий ишланмалар алмашинуви доимий асосда ташкил этилиши лозимлигини, доим ва ҳар қандай вазиятда ҳамкорликни давом эттириб, биргаликда фаолият юритишга, ўзаро ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Фаолиятнинг ҳар бир жабҳасида ҳамкорлик қилишга тайёргарлик мавжуд, бу йўналишда икки томонлама интилиш ва қизиқишни намоён этиш кифоя.

– Барчамиз битта катта ишни амалга оширяпмиз, шу боис профессионаллик фаолиятимизнинг бош марказида туриши лозим, – деди милиция генерал-майори С. Хоменко.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси ва Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти ўртасидаги 2019–2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармасида бўлиб, бошқарма ҳамда Маълумотларга ишлов бериш ва мониторинг маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди. У ерда беларуслик ҳамкасблар хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаси фаолияти билан танишиб, қайтиш чоғида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ қўриқлаш бўлимига ташриф буюришди.

 

Георгий ПЕТРОСЯН.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • РАҚАМЛИ ТАДҚИҚОТ ИСТИҚБОЛЛАРИ


    Корея Республикаси Бош прокуратураси Рақамли тадқиқотлар миллий маркази вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида бўлди. 

    ✔ 19    🕔 12:31, 11.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ ДЎСТЛИК САФАРИ


    Қадимдан ўзбек ва тожик халқлари дўст-биродар бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаган. Бу тарихий ришталар икки мамлакат раҳбарларининг эзгу ташаббуси боис янги қиёфа касб этди. Азалий алоқалар тикланиб, ҳар икки давлат фуқароларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига эмин-эркин, ортиқча оворагарчиликларсиз кириб-чиқишига имкон яратилди.


    ✔ 36    🕔 10:42, 04.02.2019
  • НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ,  РЕЖАЛАР БИСЁР


    Бугунги кунда ҳар қандай соҳанинг барқарор ва муваффақиятли ривожланишини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур қилиш қийин.


    ✔ 67    🕔 11:51, 28.01.2019
  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 81    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 125    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 123    🕔 13:11, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;