БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

11:41, 10.12.2018
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси ИИВда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А. Бобохонов билан БМТнинг Бола ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Рената Винтер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 


Унда бола ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Полковник А. Бобохонов юқори мартабали меҳмонга тиғиз сафар режасига қарамай, Ички ишлар вазирлигига ташриф буюргани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча имкониятларни сафарбар этишга ҳукумат даражасида аҳамият берилаётганлигига тўхталди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари олдига инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим вазифалар қўйилганлигига эътибор қаратган вазир ўринбосари бугунги кунда ички ишлар органларининг туман ва шаҳар тузилмалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганлигини алоҳида кўрсатиб ўтди.

Ички ишлар органлари ходимларининг ёшлар билан ишлашда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши алоҳида назоратга олингани, мунтазам таҳлил қилиниб, мувофиқлаштириб борилаётгани ўз самарасани бераётганлиги юзасидан маълумотлар Рената Винтерда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ўтган йил билан таққослаганда, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 40,4 фоизга, вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятлар эса 38,9 фоизга камайишига эришилганлигини мамнуният билан катта натижа сифатида эътироф этди.

Ўз навбатида, БМТнинг Бола ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Ўзбекис­тонда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланиши ҳамда келгусида янада мустаҳкам ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишини таъкидлади. Бу борада ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманнинг хизматларини алоҳида қайд этди.

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А. Бобохонов ҳам вазирлик ва ваколатхона ўртасида ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилганлигини алоҳида таъкидлаб, ички ишлар органларида тергов жараёнларига жалб қилинадиган вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳлар учун алоҳида хоналарнинг ташкил этилишида ЮНИСЕФ мутахассисларининг тавсиялари инобатга олинганлигини маълум қилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида ИИВ Тергов департаменти ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида илк синов нусхаси яратилган бу каби махсус хоналардан бугунги кунда 16 таси рес­публика бўйича ишлаб турганлиги ҳам ушбу ҳамкорлик келгусида муваффақиятли давом этишидан далолат бериши таъкидланди.

Учрашув якунида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник  ­А. Бобохонов юқори мартабали меҳмонга ИИВнинг эсдалик совғаларини топширди.

 

Санжар ҚУРБОНМУРОТОВ.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • РАҚАМЛИ ТАДҚИҚОТ ИСТИҚБОЛЛАРИ


    Корея Республикаси Бош прокуратураси Рақамли тадқиқотлар миллий маркази вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида бўлди. 

    ✔ 19    🕔 12:31, 11.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ ДЎСТЛИК САФАРИ


    Қадимдан ўзбек ва тожик халқлари дўст-биродар бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаган. Бу тарихий ришталар икки мамлакат раҳбарларининг эзгу ташаббуси боис янги қиёфа касб этди. Азалий алоқалар тикланиб, ҳар икки давлат фуқароларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига эмин-эркин, ортиқча оворагарчиликларсиз кириб-чиқишига имкон яратилди.


    ✔ 36    🕔 10:42, 04.02.2019
  • НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ,  РЕЖАЛАР БИСЁР


    Бугунги кунда ҳар қандай соҳанинг барқарор ва муваффақиятли ривожланишини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур қилиш қийин.


    ✔ 67    🕔 11:51, 28.01.2019
  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 81    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 125    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 123    🕔 13:11, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;