ЎЗГАНИНГ МОЛИ БУЮРМАДИ

12:39, 17.12.2018

...Фарғона туманининг Водил қишлоғида яшовчи Миркомил (исм-шарифлар ўзгартирилди) эрта тонгда молхонага кирди-ю, капалаги учди: яхши ниятда боқиб келаётган икки бош қўйи жойида йўқ эди. Ташқарига чиқиб кетдимикан, деган фикрда яқин атроф­даги далаларни ахтариб чиқишди, қўни-қўшнилардан сўраб-суриштиришди, лекин ҳеч қандай натижа чиқмади.



Шундан сўнг Миркомил вақтни бой бермай, ўғирлик ҳақида туман ИИБга мурожаат қилди.

... Ўрганган кўнгил – ўртанса қўймас, дейдилар. Икром муқаддам ўғрилик жинояти содир этгани учун судланган, унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жазо муддатини ўтаётган эди. Аммо текин бойлик орттириш ҳисси унга сира тинчлик бермади. Кимнингдир мулкини ўғирлаб, осон пул топиш фикри туғилди. Шу мақсадда қишлоқда тентираб юрган пайтида Миркомилнинг уйи олдидан ўтиб кетаётиб, ҳовлида боғлиқ турган қўйларга кўзи тушди-ю, ҳаловатини йўқотди. Дарвозанинг бўлмагани ўғрилик содир этиш учун зўр имконият эди.

Қўйларни ёлғиз ўзи ҳовлидан олиб чиқа олмаслигига кўзи етган Икром режани муваффақиятли амалга ошириш учун шерик ахтара бошлади. «Ҳамкор» топиш у қадар қийин бўлмади. Эҳтиёткорлик билан тоғасининг ўғли Шоқосимнинг кўнглига қўл солиб кўрди. Осон пул топиш мойдек ёққан Шоқосим ҳам шундай таклифни кутиб тургандек қулоқ қоқмасдан рози бўлди.

Орадан бир неча кун ўтгач, Икром уйдагиларга гўёки тоғасиникига меҳмонга кетаётганлигини ва эртага қайтишини айтиб, уйдан чиқди. Шоқосим билан кўришгач, келишувга мувофиқ, ўша кеча қўйларни қандай йўл билан ўғирлаб чиқиш, уларни қаерда ва кимга сотиш бўйича режа тузишга киришилди. Ниҳоят, қўйларни шанба куни ярим тунда ўғирлаб, эрта тонгда Аввал қишлоғида бўладиган мол бозорига олиб бориш ва ўша ерда сотиб юборишга қарор қилишди.

– Шунда хонадон эгалари қўйлари ўғирланганлигини ҳали билмасдан туриб, пуллар чўнтагимизда бўлади, – деди Икром сўнгги нуқтани қўяр экан.

Шундай қилиб, шанба куни тун ярмидан оққанда икковлон овга чиқди. «ВАЗ – 2106» русумли автомашинада кўзланган манзилга етиб боришгач, ҳар ким аввалдан белгиланган вазифасини бажаришга киришди.

Шоқосим уй эгалари чиқиб қолса, огоҳлантириш мақсадида ҳовли ўртасидаги томорқада пойлоқчилик қилиб турди. Икром эса ҳовлидаги қўйхонага кириб, икки бош қўйни ўзи билан олиб келган арқонга боғлаб, кўчага олиб чиқди. Биргалашиб қўйларни автомашинанинг салон қисмига юклашди ва тўппа-тўғри мол бозорига йўл олишди.

Аслида, қўйларини сотиш нияти йўғ-у, пул зарурлиги учун сотишга мажбур бўлаётган ака-ука қиёфасида қўйларнинг бирини 470 минг сўмга, иккинчисини 620 минг сўмга пуллаб, жуфтакни ростлашди. Осонгина топилган пулларни йўл-йўлакай тенг тақсимлашди-да, ҳеч нарса билмагандай уй-уйларига тарқалишди.

Туман ИИБ ходимларининг ўз вақтида воқеа жойига чиқиб, ҳолатни синчиклаб ўрганишлари ва ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Водил қишлоғида яшовчи фуқаролар Икром Болтабоев ва Шоқосим Муллажонов содир этгани аниқланди.

Уларнинг қилмиши туфайли қишлоқдошлари олдида ота-оналарининг боши хам бўлди. Фарзандлари ардоғида айни умргузаронлик қиладиган пайт­да исноднинг юкидан қадди букилиб, ўғирланган қўйларнинг пулини тўлаб беришларига тўғри келди.

 

Фаррух РАЖАБОВ,

капитан.

Фарғона вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 18    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 33    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 41    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 68    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;