ЭГРИ НИЯТЛИ МЕҲМОН

12:41, 17.12.2018
ЭГРИ НИЯТЛИ МЕҲМОН

ҒИРА-ШИРА КЎРИНАР БИР ҚАЙИҚ

Амударёнинг нариги қирғоғидан бу қирғоғи томон сузиб келаётган резина қайиқ ойнинг ёруғида ғира-шира кўзга ташланарди. 


Апрелнинг боши бўлгани учун тунги салқин этни жунжуктирарди. Қамишзор ичида яшириниб турган «мижоз» қайиқнинг яқин келишини сабрсизлик билан кутарди. Ниҳоят сув­нинг шалоплаши эшитилди. Қайиқдан полиэтилен қоп орқалаган бир киши тушди. Унинг шериги эса бир нимани сездими, негадир қайиқни тезда орқага буриб, нариги қирғоқ сари сузиб кетди.

«Мижоз» қамишзордан чиқиб, қоп кўтарган киши томон юрди. Иккови овоз чиқармай кўришишди. «Мижоз» юк эгасига бир даста пул тутқазди. У қопни «мижоз»га бериб, пулни санаб кўрди. Ҳақиқатан ҳам 7500 АҚШ доллари эканлигига ишонч ҳосил қилгач, чўнтагига жойлади.

– Қопдаги «мол» қанча? – паст овозда сўради «мижоз».

– Келишганимиздек, ўттиз кило.

– Яна қачон «мол» олиб келасиз? – пичирлаб сўради «мижоз».

– Кейинги ҳафта, – паст овозда жавоб қайтарди «юк» олиб келган киши. «Меҳмон» хайрлашиш учун қўл узатган эди, «мижоз» унинг қўлидан маҳкам ушлаб, ўзининг орган ходими эканини айтди. Шу пайт яна бир неча ходим келиб, «меҳмон»ни чегара пос­тига олиб келишди.

Унга терговчи гиёҳвандлик воситасини сотишда гумон қилинаётганлигини айтиб, ҳақ-ҳуқуқларини тушунтирди. Жумладан, гапирмасликка ҳаққи борлигини, ҳар бир гапидан ўзига қарши, яъни жиноят содир этганлигини исботлаш мақсадида фойдаланилиши мумкинлигини эслатди.

Лекин жим туришдан нима наф?! Шундоқ ҳам ўзи қўшқўллаб «мижоз»га узатган қоп ичидаги опий гиёҳвандлик моддаси унинг жиноятига гувоҳлик бериб турибди-ку. Бундан ташқари, ўз қўллари билан олиб, чўнтагига жойлаган 7500 АҚШ доллари-чи?!

Хуллас, юртимиз чегарасидан ноқонуний ўтган Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Нормуҳаммад Икром ўғли (исм-шарифи ўзгартирилди) айбига иқрор бўлиб, терговга ёрдам беришни маъқул кўрди.

 

Тирикчилик тошдан ҚаттиҚ

– Тайинли бир ишим йўқ, – дея сўз бошлади Нормуҳаммад сўроқ пайтида. – Қарамоғимда уч нафар фарзандим бор. Уларни мардикорчилик қилиб боқаман. Бир куни бозорда бирор мижоз чиқармикан деб кутиб турганимда нотаниш киши олдимга келди. У: «Бир иш бор, яхши ҳақ тўлайман», – деб қолди. Нима ишлигини сўраганимда, Амударёдан Ўзбекистон қирғоғига резина қайиқда бир полиэтилен қопда гиёҳвандлик моддасини ўтказиб беришим кераклигини айтди. Қирғоқда мени ишончли «мижоз» кутиб олишини, хизмат ҳақига 2000 АҚШ доллари олишимни эшитиб, дарҳол рози бўлдим.

Нормуҳаммад бир оз сукут сақлаб, яна гапида давом этди:

– Чунки бунча пулни тушимда ҳам кўрмаган эдим. Биз томонларда кунлик бўлса ҳам иш топиш қийин. Шунинг учун бирданига шунча пулга эга бўлишимни ўйлаб қувониб кетдим.

Терговчи сўроқ қилишни давом эттирди:

– Бу қилмишингиз оғир жиноят эканлигини билармидингиз?

Нормуҳаммад ерга тикилиб паст овозда жавоб берди:

– Билардим... Лекин тирикчиликни ўйладим...

– Мамлакатимизга олиб ўтган заҳри қотилингиз қанчадан-қанча оилаларга ғам-ташвиш, кулфат келтиришини-чи? Буни ўйламадингизми?

Нормуҳаммад терговчининг саволига жавоб топа олмай, бошини эгганча анча пайт жим қолди. Кейин йиғламсираб гапира кетди:

– Болаларимни боқишим керак. Мен қамалиб кетсам, уларнинг ҳоли не кечади. Минбад жиноят кўчасига кирмайман. Ялиниб-ёлвораман, мени қамаманглар. Фарзанд­ларимга раҳмингиз келсин.

– Буни суд ҳал қилади, – деди терговчи унга ачинганча тикилиб. – Аммо нима бўлганда ҳам жиноятга жазо муқаррарлиги аниқ.

 

АшЁвий далиллар тилга кирганда

Экспертиза текшируви чоғида салкам ўттиз килолик «юк» опий гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди. Нормуҳаммад чўнтагидан чиқариб берган 7500 АҚШ доллари ҳам, «мижоз» билан мулоқоти муҳрланган аудиоёзув ҳам унинг қандай жиноят содир этганлигидан сўзлаб турарди. Суд айбдорга жазо тайинлаш чоғида айбини тан олганини, чин кўнгилдан пушаймон бўлганини, жиноятни очишда фаол ёрдам берганини, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини ҳисобга олди. Айни пайтда Нормуҳаммад бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ғаразли, паст ниятда жиноят содир этганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмасди. У гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши биларди. Чунки Сурхондарё вилояти наркология диспансерининг судга оид наркологик экспертиза хулосасига кўра, Нормуҳаммад гиёҳвандлик дардига мубтало бўлганлиги, миллий қонунчилигимизда белгиланган тартибда мажбурий тиббий даволанишга муҳтож эканлиги аниқланди.

Суд унга белгиланган тартибни бузиб, мамлакатимиз чегарасидан ўтгани, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилгани, ўтказгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жазо тайинлади. Эгри ниятли «меҳмон»нинг юртимизга «ташрифи» шу тариқа якун топди.

 

 Азизбек ЗОКИРОВ,

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги

Тергов бошқармаси катта

терговчиси, майор.

Бобомурод ТОШЕВ,

журналист.  

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 18    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 33    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 41    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 68    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;