ЯНГИ НИЗОМДА ЯНГИЛИКЛАР КЎП

12:43, 17.12.2018

Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.



Унга мувофиқ:

— транспорт воситаси тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими ушбу ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

— ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

— ЙПХ ходими транспорт воситасини ва юкларни кўздан кечириш, транспорт воситасини таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

— ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

— вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақда йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан);

— йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганида, унинг олдига бориб, ўзини таништириб, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда унга «Сиз» деб мурожаат қилиш;

— тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;

— ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талабига кўра, мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга (2019 йил 1 июлдан).

ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:

— транспорт воситасидаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;

— ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётганида;

— транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;

— транспорт воситаси ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

— ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;

— ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.

ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

— йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;

— транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;

— йўл-транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;

— ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;

— транспорт воситасидан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;

— махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

— транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

Бошқа асосларга кўра транспорт воситасининг тўхтатилиши тақиқланади.

Транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидабузарликлар бўйича чора кўрилади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ   ЯНАДА ОШИРИЛАДИ


    Ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширмоқда.

    ✔ 58    🕔 10:49, 04.01.2019
  • ЯХШИ КУНЛАР  ШУКРОНАСИ


    Санобар ая фарзандларини, уларнинг тақдирини ўйлаб тинмай эзиларди. Ахир, уч ўғли кутилмаганда бирданига жиноий жавобгарликка тортилса, тоғдек бардошли одам ҳам ғамга ботмайдими?


    ✔ 43    🕔 10:36, 04.01.2019
  • ЯНГИ НИЗОМДА  ЯНГИЛИКЛАР КЎП


    Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


    ✔ 76    🕔 12:43, 17.12.2018
  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 95    🕔 11:30, 10.12.2018
  • ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ  МАЛАКА ОШИРДИ


    Ички ишлар органларида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятининг йўлга қўйилгани тизимдаги ёш ходимларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ижтимоий муаммоларини ечишга кўмаклашишга хизмат қилмоқда.


    ✔ 76    🕔 11:27, 10.12.2018
  • ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ:  ВАЗИФАЛАР ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР


    Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим воқеа бўлди. Қарорга асосан, вазирликнинг ташкилий тузилмасида мустақил таълим муассасаси – Малака ошириш институти ташкил этилди.


    ✔ 146    🕔 12:42, 26.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;