ХАВФЛИ ЎЙИНЧОҚДАН ФАРЗАНДИНГИЗНИ АСРАНГ

12:51, 17.12.2018
ХАВФЛИ ЎЙИНЧОҚДАН  ФАРЗАНДИНГИЗНИ АСРАНГ

Мамлакатимизда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси ман этилганига қарамай, одамлар гавжум жойларда, бозор, савдо марказлари, ўқув муассасалари атрофида айрим инсофсиз сотувчилар пайдо бўлиб, зарарли маҳсулотларни сотишга ҳаракат қилмоқда. 


Бу маҳсулотлар инсонлар ҳаётига хавф солиши ёки ёнғинларни келтириб чиқариши мумкинлигини билишса-да, бироқ уларнинг бойлик орттириш йўлида ҳар қандай пасткашликка қўл ураётгани ачинарлидир.

Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан «Шарқ» блок-постида Наманган шаҳрида яшовчи Г.Н. бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси тўхтатиб текширилди. У ўз автомобилида 1500 тадан ортиқ пиротехника буюмларини сотиш учун пойтахтга олиб кетаётган экан.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ходимлари бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда пиротехника маҳсулотларини мусодара этиш бўйича профилактик тадбирларни амалга оширмоқда. Шу кунгача бўлинма ходимлари ҳамкорлигида 946 та рейд ўтказилди, бунда пиротехникадан фойдаланиш ҳамда уларнинг савдоси билан боғлиқ 48 та ҳолат аниқланди. Ушбу тадбирлар давомида жами 14093600 сўмлик 286838 дона пиротехника воситаси мусодара этилди. Бу маҳсулотлардан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида аҳоли билан учрашувлар ўтказиляпти.

Хулоса шуки, мамлакатимизда портловчи ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш соҳасида хавфсизликни таъминлашни назорат қилиш бўйича ишлар мунтазам амалга оширилаётганини яна бир бор эслатиб ўтиш ўринли. Бойлик орттиришни мақсад қилган ва фарзандларимизни ноқонуний ишларга бошламоқчи бўлганлар катта хатоликка йўл қўяётганларини англашлари керак. Акс ҳолда, эртами-кеч улар қонун олдида жавоб беришга мажбур.

Муслима РАҲИМОВА,

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ

катта инспектори,

майор.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 23    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 19    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 28    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 52    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 80    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;