ЎТОВДАНЧИҚҚАН ЧАЁН

12:55, 17.12.2018
ЎТОВДАНЧИҚҚАН ЧАЁН

Чортоқ туманида яшовчи Кумуш Махсатова (исм-шарифи ўзгартирилди) ҳунармандчилик билан шуғулланиб, рўзғори яхшигина ўтаётганди. Бироқ вужудини қамраб олган иблис уни тўғри йўлдан тойдирди: юрса ҳам, турса ҳам ҳаёлида бир фикр – нега фалончи бойиб кетяпти, нега унинг хонадонида қўша-қўша машина бор, менда эса ҳеч вақо йўқ, деб ич-этини кемирарди.



 – Нима қилсам, мўмай пулли бўларкинман, деб жазаваси тутиб турган пайт хаёлига келган фикрдан қувониб кетади. Айрим сабабларга кўра, кўп йиллардан буён борди-келдиси узилиб қолган – Қирғизистон Республикасининг Олабуқа туманида яшовчи қариндошини эслаб қолади.

– Чегарадан ўтсам бас, у ёғи унчалик қийин эмас. Қариндошим ҳам шундоққина чегара ёнида яшайди. Уларда «дори» кўп бўлади, деб эшитганман. Бир амаллаб олиб ўтсам, анча-мунча даромадли бўлиб қолардим, деб ўша куниёқ йўлга тушади.

Чегарадан ўтиш Кумушга муаммо туғдирмади: яқин қариндошимиз оламдан ўтибди, бориб келмасам бўлмайди, дея қалбаки ҳужжатлар билан кўзланган манзилига етиб боради. Кутилмаган ва узоқ йиллардан буён бир-бири билан кўришмаган қариндошлар уч-тўрт кун меҳмондорчилик қилишгач, Кумуш нега бу ерга келгани-ю, мақсади нимадан иборат эканлигини билдиради.

Қариндошлар ҳовли четидаги ўтовдан чиқиб дамбадам чегарачилар масканига узоқ тикилиб туришар, сўнг аллақаёқларга кетиб, кечқурун қайтиб келишарди. Бу ҳол бир неча кун так­рорлангани чегара мас­канидагилар ва Наманган вилояти ИИБ тоғли ҳудуд бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларни бефарқ қолдирмади.

Бир куни эрталаб елкасига иккита сумкани илиб ўтовдан чиқиб тўғри чегара масканига яқинлашаётган аёл бу ердагиларнинг эътиборини тортади. Унинг сумкасидаги буюмлар назоратдан ўтказилганда аввал шубҳали нарса кўзга ташланмайди.

– Бўлиши мумкин эмас, – дейди вилоят ИИБ тоғли ҳудуд тезкор бўлими ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили, майор Мирзоҳид Миразимов. – Унинг бу шубҳасига асос бор эди. Чунки ҳушёр ходим бир неча кундан буён ана шу аёл қўноқ бўлган хонадонда жойлашган ўтовдаги хатти-ҳаракатларни жиддий кузатганди. Шу боис холислар иштирокида олиб келаётган нарсаларни қайтадан кўздан кечиради. Ходим бекорга шубҳаланмагани ўз исботини топди: Кумуш олиб келаётган рўмолларнинг орасидан целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли моддалар борлиги, унинг оғирлиги 439 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси экани аниқланади.

Бойлик орттириш ҳисобига фуқароларимиз умрини хазон қилмоқчи бўлган ўтовдан чиққан чаён ниятига ета олмади. У қилмишига яраша жазога тортилди.

Тоғли ҳудудларда хизмат вазифасини ўтаётган ходимларимизга осон тутиб бўлмайди. Ҳар дақиқа улардан ҳушёрликни ошириш, масъ­улиятни чуқур ҳис этиш талаб этилмоқда. Шунинг учун ҳам бу хизмат вакиллари, аввало, ўз ҳудудларида умргузаронлик қилаётган фуқаролар ўртасида тинчлик-осо­йишталикни таъминлашга йўғрилган тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида 20 дан ортиқ қишлоқлари бўлиб, уларда турли феъл-атвордаги фуқаролар яшайди. Ходимлар ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олиш мақсадида қишлоқ оқсоқоллари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиб, аҳоли ўртасида турли тадбирларни ўтказишмоқда.

Айниқса, ёшлар билан мунтазам равишда спорт машғулотлари олиб борилаётгани яхши самара бераётир. Йилнинг ўтган даврида вилоят миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақаларида тоғли ҳудуд ёшларидан тўрт нафари фахрли ўринларни эгаллашган. Энг муҳими, тадбирлар доимий равишда шакллантирилгани натижасида ҳар хил ҳуқуқ­бузарлик ҳолатлари ўтган йилларга қараганда кескин камайди. Ичкиликка берилган ва нотинч оила сифатида рўйхатда турувчилар билан алоҳида тадбирлар ўтказилгани ҳам аста-секин ўз натижасини бермоқда.

Бироқ мол оласи сиртида, одамники ичида бўлади, деганларича бор экан: фуқароларнинг тинчлигини бузишга рахна солувчилар ҳам йўқ эмас. Масалан, Косонсой туманидаги Қўқимбой маҳалласида яшовчи
А. Х., Янгийўл маҳалласи фуқароси Т. А. ҳамда Боғишамол маҳалласида истиқомат қилаётган Р. А.ларни кўрган киши ҳеч кимга зиёни тегмайди, деб ўйлайди. Лекин улар тарғибот-ташвиқотлардан тўғри хулоса чиқариш ўрнига, ноқонуний ишлар билан шуғулланганлиги боис тегишли чоралар кўрилди. Ёки Чуст туманидаги Зарафшон маҳалласида яшовчи пенсионер, мавсумий деҳқончилик билан шуғулланувчи Р. Р. ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний тарзда жанговар қуролни уйида сақланаётгани аниқланди. Шунингдек, Тўрақўрғон туманидаги Узумзор маҳалласида яшовчи А. О. ҳам қонунга хилоф ҳолда ўқотар ов қуролини хонадонида яшириб юрган.

Фуқароларимиз эркин яшаб, ҳалол меҳнат қилишлари, ўзига, оиласига ва жамиятга наф келтиришлари учун давлатимиз етарлича шароит яратиб бераётган шундай дорил­амон кунларда айрим кишиларнинг қилиб юрган ишлари ношукрликдан бошқа нарса эмас. Бундайлар на ўзини, на жамиятни ўйлайди. Нима ҳам дейиш мумкин, қонунларимизни бузиб, жиноят содир этган киши ўзига яраша тегишли жазосини олиши муқаррар.

 

Ривожиддин ЯКУББОЕВ,

подполковник.

Абдусами ҲАҚБЕРДИЕВ,

журналист.

Наманган вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 3    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 3    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 21    🕔 11:51, 14.01.2019
  • КАСБИГА ДОҒ ТУШИРМАЙ...


    Баъзи фуқароларнинг қайсидир мансабдор шахсга пора таклиф қилгани, лекин ниятига етолмай, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида кўп берилмоқда.

    ✔ 19    🕔 11:50, 14.01.2019
  • ҒИШТ ҚОЛИПДАН  КЎЧГАНДА...


    Ёз кечалари бир тутам бўлади. Гўёки бошингиз ёстиққа тегиб, кўзингиз илиниб, озгина мизғишингиз билан хўроз қичқириб, тонг отиб турибди-да... Лекин аксига олиб, ўша кеча Аъзамжоннинг уйқуси келмади. 

    ✔ 65    🕔 12:48, 24.12.2018
  • «Эшикни очинг, МИБданман»


    Эъзозахон (исм-шарифлар ўзгартирилди) уй юмушлари билан куймаланиб юрганда туйқус дарвоза тақиллаб қолди. Бориб очганди, қўлида папка кўтарган йигирма беш ёшлардаги йигит қисқагина салом бериб:


    ✔ 71    🕔 12:47, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;