«ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА

13:04, 17.12.2018
«ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА

ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.



Шунингдек, уларнинг зиммасига турли объектларни қўриқлаш, жамоат жойларида тартибни сақлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш, ЙТҲнинг олдини олиш, маъмурий назоратни амалга ошириш, бошқа давлат органларининг қарорларини ижро этиш каби вазифалар ҳам юкланиши мумкин.

Кўпгина давлатларда ёнғиндан сақлаш ва қутқарув операцияларини ўтказиш ҳам полиция тасарруфида. Бу вазифаларни ҳал этиш учун органлар ва мансабдор шахслар муайян ваколатларга эга. Ҳуқуқ нормаларининг мажбурлаш, ишонтириш ва таъсир этишни таъминловчи бошқа усулларини қўллаш шулар жумласидандир.

Аксарият давлатларда полиция органлари Ички ишлар вазирлиги тасарруфида ёки бевосита унинг таркибига киради. Шунингдек, полициянинг адлия, хавфсизлик вазирликларига бўйсуниши ёки махсус вазирлик ва идора мавжудлиги ҳолатлари ҳам учрайди. 

«Полиция» атамасини биринчи бор XVI аср ўрталарида Саксония курфюрсти ҳузурида канцлер бўлиб хизмат қилган Мельхиор фон Осса қўллаган. Унинг учун бу сўз шунчаки «жамоат тартиби» маъносини англатарди.

1829 йилда Роберт Пиль томонидан асос солинган Лондон пойтахт полицияси замонавий типдаги биринчи полиция ҳисобланган.

* * *

Милиция (лотинчада militia  – қўшин, хизмат, кўнгиллилар қўшини) – мамлакат, вилоят, минтақада жамоат тартиби ва барқарорликни сақлаш вазифасини бажарувчи ижро этувчи ҳокимият органлари тизими.

 Асосий вазифалари – ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқаролар ва жамиятнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Милиционер – одатда ички ишлар органларининг кичик бош­лиқлар таркибидаги мансабдор шахс, у ўзи хизмат ўтайдиган милиция бўлинмасининг вазифалари билан белгиланадиган мажбуриятларни бажаради.

Милиционер шахс хавфсизлигини таъминлайди, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади ва уларга чек қўяди, жиноятларни аниқлайди ва фош этади, жамоат тартибини сақлайди, жамоат хавфсизлигини таъминлайди, хусусий, давлат, муниципал ва бошқа мулк шаклларини ҳимоя қилади, жисмоний ва юридик шахс­ларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний эркинликларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Милициянинг фаолияти инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, қонунийлик, инсонпарварлик, ошкоралик принцип­ларига мувофиқ ташкил этилади. Қийноқларга солиш, зўравонлик ишлатиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомала қилиш ман этилади. Қурол, жисмоний куч ва махсус воситаларни ишлатишга фақатгина қонунда белгиланган алоҳида ҳолатларда рухсат этилади.

Милиция таркибига тергов, участка милиция ходимлари, вояга етмаганлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, истеъмол бозори соҳасидаги, маъмурий қонунчиликни ижро этиш бўлинмалари, патруль-пост хизмати, идорадан ташқари қўриқлаш органлари, алоҳида вазифаларни бажарувчи отрядлар ва давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси киради.

 

Скотланд-Ярд –

Лондон жиноий

полицияси

XIХ аср бошида Лондон кўчаларида жиноятчилик даражаси ҳаддан ортди. Ўша даврдаги Буюк Британия Ички ишлар вазири Роберт Пиль Парламентга полиция фаолиятини яхшилаш тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этди. Унда барча полиция бўлинмалари мамлакат ИИВга бўйсуниши белгиланган эди. Сўнгра Роберт Пиль Лондон полицияси тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишида ташаббус кўрсатди.

1829 йилнинг 29 сентябрида Лондонда Роберт Пиль томонидан Катта Лондон фуқаролик полицияси шакллантирилиб, ўз фаолиятини бошлади. Кейинчалик у Скотланд-Ярд номини олди.

Дастлаб унинг штати 1000 нафар ходимни ўз ичига оларди. Улар ўша даврда 2 миллион аҳоли яшайдиган 7 миль радиусдаги майдонга хизмат кўрсатишарди. Скотланд-Ярд номи штаб-квартира дастлаб Уайт­холлдаги Катта Скотланд-Ярд кўчасида жойлашгани боис келиб чиққан.

1890 йилда Скотланд-Ярднинг фаолият доираси кенгайди. Энди у икки асосий бўлинмадан – таксичи ва кэбменларни лицензиялаш учун жавобгар орган ҳамда Жиноят қидирув департаментидан иборат эди. Бунда ҳудудни кенгайтириш талаб этилди, шу боис штаб-квартира дарё бўйидаги Викторияга кўчирилди ва унга Янги Скотланд-Ярд номи берилди. Мазкур бинолар мажмуаси айни дамда меъморий, тарихий ёки маданий қадр-қимматга эга иншоотлар рўйхатига киритилган.

Катта Лондон полициясининг замонавий штаб-квартираси (ўз полициясига эга Ситидан ташқари) – Англиядаги энг йирик полиция муассасаси – Вестминстерда жойлашган. Ҳозирда Скотланд-Ярдда 7 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 620 квадрат миль майдонга эга Лондон ва унинг шаҳар атрофидаги посёлкаларига хизмат кўрсатадиган 40 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади.

Скотланд-Ярд пойтахтни полициячи ва терговчилар билан таъминлашдан ташқари, бошқа вазифаларни ҳам бажаради. У Лондондаги транспортни, автобус ва такси шоҳбекатларини назорат қилади, ҳайдовчилик гувоҳномалари беради, фуқаролар мудофааси, бинолар эксплуатацияси билан шуғулланади, йўқолган нарсаларни қидиради, хорижликларни рўйхатдан ўтказади, мамлакат бўйлаб тергов ишлари протоколларини юритади.

* * *

Жандармерия (французча Gendarmerie) – жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш каби вазифаларни бажарувчи ҳарбий тузилмалар. Шунингдек, улар зарурат туғилганда, давлатни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишга жалб этилади. Одатда, ташкилий жиҳатдан Ички ишлар вазирлиги таркибига киради ва тезкор суръатда Ҳарбий вазирликка бўйсунади.

Асосий вазифалари – давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳукумат аъзолари, давлат объектлари ва махсус юкларни ҳимоя қилиш, полиция бўлинмаларига ҳуқуқ-тартиботни сақлашда ва конвойлик вазифаларини бажаришда ёрдам бериш ва ҳоказо.

Дастлаб жандармерия француз қиролининг «қуролланган аъёнлари», яъни қиролнинг қуролланган рицарлардан таркиб топган лейб-гвардияси ҳисобланган.

Полковник Л. МАДРАҲИМОВА тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 23    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 71    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 88    🕔 13:11, 17.12.2018
  • ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


    Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 

    ✔ 106    🕔 13:06, 17.12.2018
  • «ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА


    ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.


    ✔ 76    🕔 13:04, 17.12.2018
  • ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ  10-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Эргашев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немислар масалалари бўйича Ўзбекистон–Германия Ҳукуматлараро комиссиясининг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи йиғилишида иштирок этди.

    ✔ 76    🕔 12:46, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;