ҲАЛОЛЛИК ЮЗНИ ЁРУҒ ҚИЛАДИ

13:05, 17.12.2018
ҲАЛОЛЛИК ЮЗНИ ЁРУҒ ҚИЛАДИ

Истеъфодаги полковник Омон Чориевнинг болалик даври очлик, юпунлик билан ўтган. Отаси урушга кетганда чақалоқ бўлган, онаси вафот этганида эса саккиз ёшга ҳам тўлмаганди. Қариндош-уруғларнинг аҳволи ночор бўлгани сабабли, Омоннинг ўзи меҳрибонлик уйига бориб, бошидан ўтганларни айтиб беради ва уни ўша ерда олиб қолишади.



Омон Чориев ҳарбий хизматдан кейин ИИВ Тошкент ўрта мактабида ва кейинчалик олий мактабда ўқийди.

– Онам одамларга ғамхўр бўл, ҳурматинг ошади, бировнинг молига кўз олайтирма, назардан қоласан, ҳар қандай шароитда ҳам сабрли бўл, мартабанг ошади, дегандилар, – дея эслайди Омон Чориев.

 Онаизорнинг насиҳатларига умр бўйи амал қилган Омон ака кам бўлмади. У хизматни жазони ижро этиш муассасаларидан бирида оддий ходимликдан бошлаган. Билмаганини ўрганди, ўқиш-изланишдан эринмади, йиллар давомида тажрибаси ошиб, ички ишлар органларининг етук мутахассиси бўлиб етишди.

– Шу ўринда устозларим Муин Норов, Николай Шишкин, Георгий Брук, Холли Жовлиев, Рўзи Норқуловларнинг номини тилга олгим келади, – дейди мақоламиз қаҳрамони. – Улар менга хизматнинг ўзига хос томонларини ўргатишди.

Омон ака хизмат даврида кўплаб жиноятларни фош этиш, ҳуқуқбузарларни қўлга олиш, ашаддий жиноятчиларни зарарсизлантиришда иштирок этди...

Фарғона вилоятининг Қирғизис­тонга чегарадош қишлоқларидан бирида баҳор ойида тошқин рўй беради. Эрталаб иш юзасидан уйдан чиқиб кетган Салим (исмлар ўзгартирилди) эртасига келса, қишлоқ кўчалари лойқага тўлган. Энг даҳшатлиси, уйини, хотини ва болаларини сув оқизиб кетган. У қишлоқдан бош олиб чиқиб кетади ва қўшни республикага ўтиб, ёш қизга уйланади. Бу қилмиши учун қариндош-уруғлари уни масхаралайди. Одамларнинг гапидан қочиб, Сурхондарёга, Жарқўрғон туманидаги хўжаликлардан бирига келиб қолади. Хўжалик раҳбари унга чоғроқ хонани беради. Оиласи билан шу ерда яшай бошлайди, ўғил туғилади. Хотини ўзидан анча ёш ва сулув бўлгани туфайли, айримлар уни йўлдан уришга ҳаракат қилади. Салим ўрта ёшларда бўлса ҳам, хотини ва беш нафар фарзандидан жудо бўлгани боис, қадди букилиб қолганди. Бир куни ёш хотинига биров гап отаётганидан хабар топади. Жаҳл устида хотинининг бўйнига пичоқ тортиб юборади. Кейин ўзига келиб, қочиб кетади.

Ўшанда О. Чориев Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи эди. У аёл ва Салимнинг суратини олиб, дастлаб Салим яшаган қишлоққа боради. Қишлоқдошлари аёлни Қирғизистон томондан эканлигини айтишади ва тахминий манзилини беришади. Изқувар излаб-излаб, Сузоқ туманидан аёлнинг отасини топади. У қизининг суратини танийди. Воқеани билгач, Салимнинг Самарқандда қариндошлари борлигини айтади. Бу ерда эса кимдир уни ёлланиб ишлайдиганлар орасида кўрганини айтади.

– Самарқанд вилояти ИИБга
генерал-майор Тилла Абдуллаев раҳбарлик қиларди, – дея эслайди
О. Чориев. – Вазиятни эшитиб, тезкор ходимларни қўшиб берди. Сўнг фуқаролик кийимида, ёлланиб ишлайдиганлар тўпланадиган жойга бордим. Кимдир келиб, икки киши керак, деб мени ва Салимни олиб кетди. Бирга ишладик. Уни гапга солдим, қаердан эканлигини суриштирдим, ўзимни бир мардикор сифатида танитдим. Салим бироз тикилиб, сен милиция­дансан, деди ва қочишга чоғланди. Дарҳол унинг қўлини қайириб, арқон билан боғладим. Бу пайтда бизни кузатиб турган тезкор ходимлар етиб келишди. Салим уларни кўргандан кейин қаршилик кўрсатиш бефойда эканини билиб, оғир «уф» тортди ва бўлган воқеани қисқача айтиб берди.

Бу, истеъфодаги полковник Омон Чориевнинг кўп йиллик хизмат давридаги воқеалардан биттаси, холос. Унинг ички ишлар органларидаги фаолияти асосан раҳбарлик лавозимларида ўтди. Қаерда хизмат қилмасин, биринчи галда, содир этилган жиноятларни тезда очиш ва жиноятчини ушлаш учун ҳаракат қиларди. Жиноятларни очиш бўйича нафақат вилоятда, балки республикада ҳам энг яхши кўрсаткичга эришгани учун бир неча марта рағбатлантирилади.

Омон аканинг пенсияга чиққанига чорак аср бўлди. Аммо у жамиятдан ажрамади: бекорчиликни ёқтирмайдиган бу фидойи инсон айнан тартиб-интизом ва хавфсизликни таъминлаш ишларига бошчилик қилди. Мана, ўн йилдирки, республика Фанлар академияси биоорганик кимё институтида ҳуқуқшунос-маслаҳатчи бўлиб хизмат қиляпти.

– Президентимиз ички ишлар органлари ходимлари халқ билан бирга бўлсин, халқ ичида юрсин, халқ билан бирга ишласин, деб такрор-такрор айтяпти. Халқдан ажралган, оёғи ердан узилган инсонни дарахтдан тўкилган баргга ўхшатаман, – деди
О. Чориев. – Мен ёш ходимларга, аввало, ҳалол бўлинглар, дейман. Чунки ҳалоллик юзни ёруғ қилади. Ҳалол кишига ҳеч ким таъна қилолмайди. Бугуннинг эртаси борлигини эсдан чиқармаслик керак.

Омон ака турмуш ўртоғи Фотима ая билан тўрт нафар фарзандни тарбия­лаб, улғайтирди. Ҳаммалари ўқиб, яхши касб эгалари бўлишди. Улардан ўғли Алиаҳмад ота йўлини танлади. Ҳозир ички ишлар органларида подполковник унвонида хизмат қиляпти.

– Юртимизда тадбиркорларга кенг йўл очилганини кўриб мен ҳам жим ўтиролмадим, – дейди мақоламиз қаҳрамони. – Бўстонлиқ туманидан ер олиб, «Омоннур» фермер хўжалигини ташкил этиб, боғ яратдим. Эккан мевали дарахтларим ҳосилга кирди. Ҳар гал боққа борганимда инсон ҳаёти ҳам мевали дарахтга ўхшашини ҳис этаман. Дарахт мева бериб, дастурхонларни тўкин қилади. Инсон эса бутун ҳаёти давомида халққа хизмат қилиб, оғирини енгил қилади.

Ҳаёт тажрибасига бой бўлган Омон Чориев билан суҳбатлашсангиз, яна бир учрашсам, деган ниятда хайрлашасиз: ўзи айтганидай, ҳаётда инсонларга ёруғ юз билан боқиб юриш ҳам катта бахт. Одамлар сени мартабанг эмас, ҳақиқий инсон эканлигинг учун ҳурмат қилсин. Омон ака ана шундай инсонлардан бири.

Садриддин ШАМСИДДИНОВ.

Сурхондарё вилояти.    

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • СИЗ ЭМАСМИ, МАЪРИФАТНИ ЮРАГИМГА ЮҚТИРГАН...


    Ярим кечаси ишдан уйига қайтаётган профилактика инспектори тўртта қўйни ҳайдаб келаётган ўсмирни кўриб, унинг кимлиги, қаерда яшаши, қўйларни қаёққа олиб кетаётгани билан қизиқди.

    ✔ 6    🕔 12:54, 21.01.2019
  • Ҳарбийларнинг «собиғи» бўлмайди


    Жазони ижро этиш муассасасидан уч нафар маҳкум қочгани тўғрисидаги хабар ходимларни оёққа турғизди. Маълум бўлишича, оғир жиноят содир этган бу маҳкумлар муассасадан чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи трактор орқали қочишган.


    ✔ 4    🕔 12:14, 21.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ички ишлар органларини тезкор ахборотлар бошқармасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу бошқармада ўз касбининг усталари жуда кўп. Подполковник Марат Юлдашевнинг ички ишлар органларидаги фаолияти ана шу хизмат билан боғлиқ.

    ✔ 36    🕔 12:10, 14.01.2019
  • ЭЗГУЛИК ҚУЁШИ СЎНМАСИН


    Пойтахтимизнинг Сергели тумани «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида эл-юрт дарди билан яшайдиган, шу йўлда тиниб-тинчимайдиган бир отахон умргузаронлик қилишини эшитиб, у киши билан суҳбатлашиш мақсадида йўлга тушдик. 

    ✔ 26    🕔 12:09, 14.01.2019
  • ВАТАН ХИЗМАТИГА БАХШИДА УМР


    Хонадон соҳиби бизни илиқ қарши олди, унинг рафиқаси эса самимий табассум билан тузалган дастурхонга таклиф этди. Бир пиёла чой устида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилган ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган истеъфодаги полковник Реваз Биченовнинг ҳикоясини тингладик.


    ✔ 42    🕔 13:09, 07.01.2019
  • ЮЗЛАРИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ДУР ЁҒИЛАДИ


    Свердловск ёнғин хавфсизлиги билим юртини тамомлаган лейтенант Қобул Полвоновни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тергов ҳибсхонасига хизматга юборишди. 

    ✔ 49    🕔 10:47, 04.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;