АҲОЛИ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ

13:06, 17.12.2018
АҲОЛИ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ

Бугунги кунда республикамиздаги энг чекка қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам одамлар руҳияти, кайфиятида янгиланиш, ўзгаришлар ифодасини кўриш мумкин. Бунинг боиси халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолига намунали шарт-шароитлар яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигидир. 


Эътироф этиш жоизки, жойларда секторлар кесимида мавжуд муаммоларни ўрганиш, одамларнинг дарду ташвишини енгиллаштириш, мушкулини осон қилиш мақсадида қатор хайрли ишларга қўл урилмоқда. Хусусан, Хатирчи туманида 3-сектор раҳбари – туман ИИБ бош­лиғи, подполковник Бекзод Усмонов бошчилигида олиб борилаётган ишлар натижасида ҳудудда тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқ­бузарлик ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш билан бирга, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ижобий ечим топишига эришиляпти.

Дарвоқе, Б. Усмоновнинг туман ИИБга бошлиқ этиб тайинланганига кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо у қисқа фурсат ичида ҳудуд аҳлининг ишончини, эътиборини қозонишга улгурди. Сектор ишчи гуруҳи билан хонадонларга кириб, аҳолининг яшаш шароитларини ўрганди, одамларнинг арзини тинглади. Жумладан, сектор раҳбари фуқаролар ҳаёти билан яқиндан танишаркан, Жалойир қишлоғида яшовчи II гуруҳ ногирони Ойимхол Рўзиеванинг уйи таъмирталаблиги аниқланди. Кўп ўтмай, уйнинг том қисмига шифер ёпилиб, айвонига дераза ромлари ўрнатилди.

– Қор-ёмғирли кунларда томдан чакки ўтарди, – дейди О. Рўзиева. – Шароитимиз оғирлигидан уйни таъмирлашга имкон бўлмади. Ҳовли-жойимиз очиқ турар, дарвоза ҳам йўқ эди. Яхши инсонларнинг ёрдами билан хонадонимиз таъмирланиб, яшаш шароитимиз яхшиланди. Бу ишларга бош-қош бўлган туман ИИБ бошлиғи, подполковник Бекзод Усмоновга чин дилдан раҳмат айтаман.

Сектор ҳудудидаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида қарийб
52 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни вақтда янги иш ўринлари яратиш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, имконияти чекланган, ногирон инсонларга ёрдам бериш сектор раҳбарининг доимий диққат марказида.

– Президентимиз бошчилигида халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳар биримизни руҳлантиради, – дейди сектор раҳбари биз билан суҳбатда. – Йиқилганни суяш, кўнгли ярим, эътиборга муҳтож кишилар, қаровчиси йўқ кексалар ва ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос хислатдир.

Тан олиш керакки, айни пайт­да ёшларни иш билан таъминлаш, қишлоқ жойларида маданий-маиший хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, уй-жой ҳамда электр ва табиий газ таъминоти масалалари бўйича фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар талайгина. Бу каби камчиликларни бартараф этиш, кўпдан буён ечимини кутаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш, одамларнинг турли идора ва ташкилотларга қатнаб, овораю сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида ҳокимлик ва мутасадди раҳбарлар иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Юзма-юз мулоқот ва учрашувлар жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари, арзу шикоятлари тингланиб, айрим муаммолар жойида ижобий ҳал қилиняпти.

Кези келганда айтиш лозимки, қисқа фурсат ичида сектор раҳбари ёрдами билан 262 та янги иш ўрни барпо қилинди. Шунингдек, 1100 нафардан ортиқ фуқарога имтиёзли кредитлар олишига амалий ёрдам кўрсатилиб, уй шароитида чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш­лари учун имконият яратилди. Бундан ташқари, 54 кишига ногиронлик аравачаси, 37 та кам таъминланган оилага газ плитаси берилди.

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқ­бузарликларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳомийлар кўмагида туман марказидаги чорраҳалар, бозор ва савдо шохобчалари, одамлар кўп тўпланадиган жойларга 145 та видеокузатув мосламаси ўрнатилиб, кузатувнинг тўғридан-тўғри профилактика инс­пекторларининг хизмат хоналаридан олиб борилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, туман ҳудудида 19 та «Жамоатчилик назорати» маскани ташкил этилган. Уларда куну тун навбатчилик йўлга қўйилгани фуқаролар фаоллигини ошириш, аҳоли билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир.

Хулоса қилиб айтганда, сектор ҳудудида аҳоли манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган хайр­ли ишлар бисёр. Муҳими, одамларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш, уларнинг ташвиш ва муаммоларини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ёшу кексада бирдек эртанги кунга ишонч уйғотмоқда.

 

Нигора РАҲИМОВА.

 Навоий вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • АҲОЛИ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ


    Бугунги кунда республикамиздаги энг чекка қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам одамлар руҳияти, кайфиятида янгиланиш, ўзгаришлар ифодасини кўриш мумкин. Бунинг боиси халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолига намунали шарт-шароитлар яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигидир. 

    ✔ 108    🕔 13:06, 17.12.2018
  • Сарҳадларда мудом сергакмиз


    Халқимизда хотиржам яшамоқчи бўлсанг, деворингни мустаҳкам қил, деган нақл бор. Давлатнинг девори эса сарҳадлар ҳисобланади. Чегараларда хотиржамлик, осойишталик ҳукм суриб, турли бузғунчилик ҳаракатларидан холи бўлса, демак, сарҳадлар мустаҳкамдир.

    ✔ 111    🕔 12:08, 03.12.2018
  • МАНГУ ҚЎШИҚ КАБИ ЯНГРОҚ


    эсар Жайҳун шамоллари

    Шеърлар бўладики, улар ўз шоиридан бир неча баробар узун умр кўради. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ибройим Юсуповнинг қалб қўрида тобланган, соҳир қаламидан тўкилган назмий сатрлар ана шундай умрбоқий асарлардир. 

    ✔ 146    🕔 12:41, 12.11.2018
  • ЭЗГУ ИШЛАР УНУТИЛМАС


    Шундай инсонлар бўладики, умрининг ҳар бир лаҳзасини эзгу ишларга сарфлаб, тоабад халқ қалбидан жой олади. 

    ✔ 132    🕔 12:34, 12.11.2018
  • ОТ ЎРНИНИ ТОЙ БОСАР


    Хотира ва қадрлаш халқимизга хос, миллий ўзлигимиз, урф-одатларимиз билан чамбарчас боғлиқ муқаддас тушунчалардир. Мен бу сўзларнинг амалдаги ифодасини ҳаётимда кўриб, она Ватан, оила деган муқаддас даргоҳга доғ туширмасликка, кексаларга ҳурмат, ёшларга дилкаш бўлишга уринаман. Тинч ва осо­йишта кечаётган ҳар бир кунимизга шукур қиламан. Бунда менга турмуш ўртоғим Алиқул Сафаровнинг порлоқ хотираси, ёди ҳамиша қанот бўлмоқда.


    ✔ 171    🕔 11:29, 29.10.2018
  • НОМИНГ БАРҲАЁТ, МАРД ЎҒЛОН!


    Мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари билан аҳил-иноқликда умргузаронлик қилиб келмоқда. Истиқлол йилларида диний қадриятларимиз, асрий анъаналаримизнинг қайта тикланиши турли динга мансуб фуқароларимизнинг ҳам эмин-эркин ибодат қилишларига имкон яратди. Диний эркинлик­ларга кенг йўл очилди.

    ✔ 168    🕔 11:28, 29.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;