ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13:06, 17.12.2018
ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 


Ўзаро мулоқотларда икки таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

ИИВ Академияси бошлиғи, генерал-лейтенант Б. Матлюбов меҳмонларни қутлар экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар учун кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш даврнинг муҳим талаби эканлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса, замонавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги шароитда таълим сифатини ошириш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш профессионал кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Учрашув чоғида меҳмонлар ИИВ Академиясининг кадрлар тайёрлаш салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Ўз навбатида, Германия полиция университети вице-президенти Цайсер Матиаз Эрнст самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

– Юртингизда таълим тизимига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда, – деди хорижлик меҳмон. – Айниқса, сўнгги йилларда бу борада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганидан яхши хабардормиз. Бугунги ташрифдан мақсад ҳам таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, инновацион ютуқларни оммалаштириш ва полиция таълим муассасалари учун малакали кадрлар тайёрлашдир.

Шу куни хорижлик меҳмонлар ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари билан ҳам учрашдилар. Унда Германия полиция тизими, Олий полиция мактаби фаолияти ва таълим йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Қизғин ўтган мулоқотлар якунида таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.

 

Жамшид ХОЛОВ,

лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 23    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 71    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 88    🕔 13:11, 17.12.2018
  • ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


    Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 

    ✔ 107    🕔 13:06, 17.12.2018
  • «ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА


    ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.


    ✔ 76    🕔 13:04, 17.12.2018
  • ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ  10-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Эргашев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немислар масалалари бўйича Ўзбекистон–Германия Ҳукуматлараро комиссиясининг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи йиғилишида иштирок этди.

    ✔ 76    🕔 12:46, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;