Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши

13:11, 17.12.2018
Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши

 Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.



Вазирликнинг соҳавий хизматлари раҳбарларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегация­сига вазирнинг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д. Назармухамедов раҳбарлик қилди.

Йиғилиш кун тартибида бугунги куннинг долзарб масалалари, жумладан, трансчегаравий жиноятлар, терроризм ва экстремизм, наркотрафик, ноқонуний миграция, одам савдоси каби жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик чоралари, ушбу соҳаларда чегара ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда касбий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Олдинги учрашувда келишилган масалалар, шунингдек 2017–2018 йилларда вазирликлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги, истиқболли вазифа ва йўналишлари белгилаб олиниб, томонлар интенсив ҳамкорликни давом эттириш ҳамда унга кўпроқ амалий салоҳият беришга келишиб олдилар.

Йиғилиш доирасида Олмаота шаҳар Полиция департаментининг тезкор бошқарув маркази ҳамда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича бўлинмалари ходимларини жанговар ва методик тайёрлаш ўқув марказининг фаолиятлари билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 23    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 71    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 89    🕔 13:11, 17.12.2018
  • ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


    Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 

    ✔ 107    🕔 13:06, 17.12.2018
  • «ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА


    ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.


    ✔ 76    🕔 13:04, 17.12.2018
  • ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ  10-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Эргашев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немислар масалалари бўйича Ўзбекистон–Германия Ҳукуматлараро комиссиясининг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи йиғилишида иштирок этди.

    ✔ 76    🕔 12:46, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;