ҚЎЙИНДА САҚЛАНГАН ИЛОН

12:35, 24.12.2018
ҚЎЙИНДА САҚЛАНГАН ИЛОН

 «ИКРОМЖОННИНГ УЙИ ЁНАЯПТИ...»

Тушга яқин дўкондан нон олиб қайтаётган Қодир ака (исмлар ўзгартирилди) эшиги олдига етганида юқори қаватдаги қўшниси Икромжоннинг уйидан ёш болаларнинг югургани ва бақирганини эшитди. 


«Болалари мактабдан эрта қайтишибди, шекилли, тўполонни бошлашди». Шу ўй билан уйига кириб, энди дастурхон атрофига ўтирган ҳам эдики, қўшниларнинг бақир-чақири оламни тутди.

– Тез чиқинглар, Икромжоннинг уйи ёнаяпти...

Қўни-қўшнилар четларидан бурқсиб тутун чиқаётган эшик олдига келишгач, хавотир янада ортди. Чунки эшик ёпиқ, бироз олдин айрим қўшнилар Икромжоннинг катта ўғли Ҳамид уйига кириб кетаётганини кўришган эди-да.

– Ҳамид, Нодир! Уйдамисизлар? Эшикни очинглар.

– Уларга бир нима бўлган кўринади. Тутундан ҳушини йўқотган бўлишса-чи?!

Шу пайт кимдир ёнғин хавфсизлиги хизматига, яна кимдир Икромжонга фалокат ҳақида хабар берди. Зум ўтмай, ўт ўчирувчилар етиб келиб, темир эшикни бузиб уйга киришди ва олов билан курашишди. Ҳақиқатан ҳам, уйда бола бор экан, фақат...

Ёнғин ўчирувчилар хонадондан куйиб кетган, жонсиз ҳолдаги Ҳамидни кўтариб чиқишганда ташқаридагиларнинг бўлари бўлди. Айниқса, бироз олдин ҳовлиққанча келиб бор кучи билан ёнаётган уйига интилган, лекин қўшнилар қўлидан чиқиб кетолмагач, сабабини кутаётган Икромжон билан Роҳила катта фарзанди Ҳамиднинг жонсиз жасадини кўриб ўзларини тутиб туролмади. Она ҳушидан кетди, отанинг аччиқ фарёди эса...

 

Уйга Ўт ҚЎйилган

Кўпчилик бу ёнғинни фалокат деб билса, айримлар болаларни уйда ёлғиз қолдиришнинг оқибати шундай бўлади, дея ота-онани айблади. «Ҳаммани ўт балосидан асрасин, уй-жой топилади, боланинг ёш кетгани ёмон бўлди-да», дея ачинишди. Лекин ўт ўчирувчиларнинг бу ҳақдаги хулосаси бутунлай бошқача эди. Уй эшигининг ичкаридан эмас, балки ташқаридан қулфланганлиги ва боланинг бош қисмида, полдаги гилам қолдиғида қон излари мавжудлигига қараганда вазият анча мураккабга ўхшарди.

Ҳамиднинг бош қисмидаги жароҳатларни ўрганган суд-тиббий экспертиза ўт ўчирувчиларнинг шубҳаси бежиз эмаслигини тасдиқлади. Маълум бўлишича, Ҳамид олов ёки тутун таъсиридан эмас, балки бош қисмига берилган бир неча зарба оқибатида ёнғин содир бўлишидан олдинроқ дунёдан кўз юмган. Демак, бу ерда қотиллик юз берган. Ҳамма гап буни ким қилгани, нима мақсадда амалга оширганини аниқлашда қолди.

Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармасининг энг таж­рибали ходимлари мазкур ишга жалб этилди. Жиноятни фош этишга, мудҳиш қотилликни амалга оширган шахсни топишга киришилди. Воқеа куппа-кундузи содир бўлган. Демак, уйга кимлар кириб-чиққанини кўрган биронта одам бўлиши мумкин. Тезкор вакиллар шуни назарда тутган ҳолда, биринчи навбатда, қўни-қўшниларни сўраб-суриштирди.

– Зинадан пастга тушаётганимда Ҳамид икки йигит билан юқорига чиқиб кетаётганини кўрувдим. Танишлари бўлса керак, деб ўйладим, – деди қўшнилардан бири.

– Ўша йигитларни аввал ҳам кўрганмисиз? Биронта шубҳали ҳолат кўзга ташланмадими?

– Йўқ, Ҳамид улардан бири билан гаплашиб келарди, орқада қолгани менга салом бериб ўтди. Йигитларни аввал кўрмаганман, нотаниш. Яна билмадим.

Бошқа бир қўшни ҳам Ҳамидни икки нотаниш йигит билан кўрганини айтди. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, йигитлар Ҳамидга ёки бу оилага бегона бўлмаган. Шу тахмин асосида иш олиб борган тезкор ходимлар Икромжон билан суҳбатлашиб, кимлар билан яқин бўлгани, кўпроқ кимлар уйига келиб-кетиб юришига қизиқдилар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўша нотаниш йигитларнинг юз кўриниши, бўй-басти ҳақида маълумот олиниб, Икромжондан уларга тўғри келадиган танишлари бор-йўқлиги сўралди.

Ўғлининг аянчли ўлимидан ўзига келолмаётган Икромжон аввалига тезкор ходимларнинг саволларига унчалик эътибор бермади. Лекин жиноятчилар топилишидан отадан кам умидвор бўлмаётган ходимларнинг навбатдаги уринишидан ке­йин Икромжон бирданига сергакланди.

– Тўхтанг-тўхтанг, қоши қалин, қоп-қора, озғиндан келган дедингизми? – Икромжон шундай деганича тезкор ходимдан жавоб кутмасдан гапида давом этди. – Наҳотки, ўша бўлса?! Наҳот, шундай қилиш қўлидан келса?..

 

«Акам деганман сизни»

Кўп йиллар оилавий полик­линикада шифокор бўлиб ишлаган Икромжон бироз маблағ жамғариб хусусий даволаш муассасаси ташкил қилгач, ундан иш сўраб келувчилар ҳам кўпайиб қолди. Кунларнинг бирида даволаш муассасасига келган ёшгина йигит ҳам шундайлардан бири эди. У муассаса бош­лиғининг хонасига тўғри кириб борди:

– Ассалому алайкум, Икромжон ака! – қоидасини келтириб салом берди у. – Кирсам бўладими?

– Ие-ие, кимни кўряпман? Даврон, ўзингмисан? – Кўп йиллар оилавий поликлиникада бирга ишлаганда яқин бўлиб қолган йигитни кўриб Икромжон қучоқ очди.

Иккаласи бироз вақт суҳбатлашди. Ўтган дамларни эслашди. Даврон гап охирида ҳозир бекор қолганини айтиб, Икромжондан қандай лавозимга бўлса ҳам, ишга олишини ўтиниб сўради.

– Икромжон ака, сизни акам деганман. Бир қўллаб юборинг. Ишга кирмасам бўлмайди.

– Сен аввал «медбрат» бўлиб ишлагансан, менда бунақа лавозим йўқ. Шунга бошим қотиб турибди-да, – деди Икромжон ўйланиб. – Мабодо компьютерни тушунмайсанми, техник ходим лавозимига бўш жой бор.

– Э, акажон, мана биз-да ўша техник. Шу соҳада бироз вақт ишлаганман ҳам...

Хуллас, Икромжон Давронни ноумид қайтармади. Уни техник ходим лавозимига ишга олди. Ўшандан буён уч йилга яқин вақт ўтди. Бу вақт оралиғида Даврон Икромжоннинг ўнг қўлига айланишга ҳам улгурди. У муассасадаги ишлардан ташқари, ҳафта-ўн кунда Икромжоннинг уйига бориб турар, юмушларига ёрдамлашар, айтмаса ҳам, машинасини ювиб қўярди.

Кунларнинг бирида юз берган тушунарсиз ҳолатдан кейин Икромжон Давронга рўйхушлик бермайдиган, уни ўзига яқинлаштирмайдиган бўлди. Гап шундаки, Даврон машинани ювиб келгандан сўнг унинг салонидаги пул ва жиҳозлар йўқолди.

Шу воқеадан сўнг ҳам Даврон Икромжонга пой-патак бўлишдан қолмади. Ҳатто уйига яширинча кириб, бир миллион сўмга яқин пулни ўғирлаб чиқди.

Аввал машинадан, ке­йин уйидан пул йўқолиши Икромжонни бироз ўйга толдирди. Шу воқеалардан кейин «акам бўласиз» дея пинжига кирган Давроннинг эгриқўллигига юз фоиз ишонса-да, ўғирлик устида ушлаб олмагани сабабли бирор-бир тадбир қўллашни ўзига эп кўрмади. Шунчаки, аввалгидек яқин бўлмасликни лозим топди.

Даврон «Нимага Икром ака ўзгариб қолди ёки қилмишларимни билиб қолдимикин», дея бир бора бўлсин ўйлаб кўрмади. Акахонининг бу ҳолатини манманликка, пули кўпайиб қолганга йўйди.

Энг ёмони, эгриликни касб қилган, шу орқали ҳаром луқма еб ўрганган Даврон янада кўпроқ пулга эга бўлиш мақсадида бу сафар укасини ҳам шу йўлга тортишга жазм этди...

 

Ёвуз ният амалга ошди

Панароқда ярим соатлар қаққайиб турган икки йигит мактаб ўқувчисини кўриб, тасодифан кўришиб қолгандек унинг олдини кесиб чиқди.

– Э, Ҳамид, яхшимисан?

– Ассалому алайкум, Даврон ака!

– Уканг Нодир уйдами? Унга рогатка олиб келгандим.

– Йўқ, ҳали мактабда, – Ҳамид шундай деганча Даврон қўлида айлантириб ўйнаётган рогаткага тикилди. – Менга ташлаб кетаверинг, ўзим бериб қўяман.

– Ўзим берсам дегандим-да, хурсанд бўлганини кўришни истардим.

– Унда уйга юра қолинг, бирга кутиб турамиз.

– Шундайми, ҳа майли, сен айтганча бўла қолсин, – ўйлагани амалга ошаётганидан хурсанд бўлган Даврон Ҳамиднинг ортидан юрди.

Учаласи уйга киргач, Ҳамид уларни меҳмонхонага таклиф қилди. Энди бошқа хонага ўтмоқчи бўлганди ҳамки, бошига нимадир урилди. Давронни ўз акасидек яхши кўрган Ҳамид ундан бундай ёвузликни кутмаганди.

Бош қисмига берилган бир неча зарбадан кейин Ҳамид қимирламай қолди. Шундан сўнг пуллар қаерда туришини олдиндан билган Даврон бош­қа хонага ўтиб излаганини топиб чиқди. Кетиш олдидан ўзлари билан олиб келган елим идишдаги бензинни ҳар ёққа сепишди. Ўт қўйиб, кейин уйнинг ташқарисидан қулфлаб чиқиб кетишди...

Ўғриланган пул 9 миллион сўм эди. Бир инсонни ваҳшийларча ўлдириб, уйига ўт қўйган ака-ука дарров уни сарфлашга тушиб кетди. Пулдан икки миллионини олиб, бозорга боришди. Қимматбаҳо уяли телефон, кийим-кечак сотиб олишди. Уй ёниб жиноят излари йўқ бўлиб кетди дея, бамайлихотир музқаймоқ ялаб келаётган ака-ука қотилни ички ишлар органлари ходимлари хиёбонда қўлга олишди.

 

Хулоса Ўрнида

Наманган вилоятида содир этилган ва «иссиқ изи»да фош қилинган мазкур жиноят тафсилоти билан танишарканмиз, дилимиздан ўтганларни тилга чиқармасликнинг иложи йўқ. Донишмандлар шундай дейишади: «Дўстингга ҳаддан ортиқ суяниб, ишониб қолмаки, у сенга хиёнат қилса, дилинг қаттиқ оғримасин. Душманингга ҳам ҳаддан ортиқ зулм қилмаки, бир кун сенга яхшилик қилса, мулзам бўлиб қолмагин». Икромжон ҳам Давронга жуда ишонганди, уни ўз укасидек кўрарди, аммо...

Сардор МЎМИНОВ,

капитан.

Фозилжон

МАМАШАРИПОВ,

журналист.

Наманган вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 3    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 3    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 21    🕔 11:51, 14.01.2019
  • КАСБИГА ДОҒ ТУШИРМАЙ...


    Баъзи фуқароларнинг қайсидир мансабдор шахсга пора таклиф қилгани, лекин ниятига етолмай, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида кўп берилмоқда.

    ✔ 19    🕔 11:50, 14.01.2019
  • ҒИШТ ҚОЛИПДАН  КЎЧГАНДА...


    Ёз кечалари бир тутам бўлади. Гўёки бошингиз ёстиққа тегиб, кўзингиз илиниб, озгина мизғишингиз билан хўроз қичқириб, тонг отиб турибди-да... Лекин аксига олиб, ўша кеча Аъзамжоннинг уйқуси келмади. 

    ✔ 65    🕔 12:48, 24.12.2018
  • «Эшикни очинг, МИБданман»


    Эъзозахон (исм-шарифлар ўзгартирилди) уй юмушлари билан куймаланиб юрганда туйқус дарвоза тақиллаб қолди. Бориб очганди, қўлида папка кўтарган йигирма беш ёшлардаги йигит қисқагина салом бериб:


    ✔ 71    🕔 12:47, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;