БАРЧА ЖАБҲАДА ИЛҒОР

12:36, 24.12.2018
БАРЧА ЖАБҲАДА ИЛҒОР

Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, уни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишдек шарафли вазифани виждонан бажариб келаётган Ватан ҳимоячилари талайгина. 


Шундай забардаст ўғлонларимиздан бири ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмнинг гуруҳ командири, кичик сержант Фаррух Файзуллаевдир.

У ёшлигидан профессионал ҳарбий бўлишга қизиқарди. Шу боис муддатли ҳарбий хизматни тамомлагач, орзусига эришиш йўлида астойдил ҳаракат қилди. Синовлардан муваффақиятли ўтган лавҳамиз қаҳрамони 2013 йилдан Қоровул қўшинлари сафида шартнома асосида хизмат қилиб келмоқда. Унинг шиори: «Енгиб бўлмайдиган тўсиқ йўқ». Ф. Файзуллаев 2016 йилда Қуролли Кучлар Сержантлар тайёрлаш мактабини тугатиб, 2017 йилда тизимда ўтказилган «Энг илғор касб мутахассиси» кўрик-танловида «Энг илғор сержант» номинацияси бўйича Қоровул қўшинлари миқёсида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

У ўзининг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги билан хизматдошлари ва гуруҳ шахсий таркибига намуна бўлиб, зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан адо этмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмдаги бошланғич ташкилотида устоз-шогирд анъанаси йўналиши сардори сифатида ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

– Шундай жаннатмонанд юртда туғилиб вояга етганимдан, ўзбек ўғлони эканлигимдан фахрланаман, – дейди кичик сержант Фаррух Файзуллаев. – Мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётганим эса энг катта бахтимдир.

Ҳарбий қисмда касбий билимларни ўзлаштириш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техника сирларини ўрганиш, китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча қулайликлар яратилган. Бу имкониятлардан кичик сержант Ф. Файзуллаев ҳам унумли фойдаланмоқда. Шунингдек, жанговар тайёргарликда эришилаётган ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида ҳамда мамлакатимиз тарихидаги муҳим саналарга бағишлаб ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисмдаги бош­ланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган учрашувларда фаол иштирок этаётир.

Унинг ижобий натижаларни қўлга киритишида устозлари майор Н. Тоғаев, подполковник Н. Эрназаровнинг муносиб ҳиссаси бор.

Кичик сержант Ф. Файзуллаев каби ўз бурчига садоқатли ҳамкасбларимиздан ўрнак олиб, касбий маҳоратимизни оширган ҳолда, мустақил Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

 

Шерзод ТЎРАЕВ,

кичик сержант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 7    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 9    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 9    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 85    🕔 13:22, 24.12.2018
  • БАРЧА ЖАБҲАДА ИЛҒОР


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, уни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишдек шарафли вазифани виждонан бажариб келаётган Ватан ҳимоячилари талайгина. 

    ✔ 59    🕔 12:36, 24.12.2018
  • ХАЛҚ ИШОНЧИ –  ОЛИЙ МУКОФОТ


    — Болалигим Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида кечган, — дейди Илҳом Эшмуродов. — Ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги бадиий фильмлар таъсирида соҳада ишлаш орзуси пайдо бўлган. Шу мақсадда спортнинг каратэ тури билан шуғулландим.

    ✔ 104    🕔 11:37, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;