АҲОЛИДА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ

12:37, 24.12.2018
АҲОЛИДА ҚИЗИҚИШ  УЙҒОТДИ

Мамлакатимизда «Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.


 Олмазор тумани ҳокимияти, прокуратураси, ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳудуд профилактика инспекторлари, турли соҳавий хизматлар ходимлари, шунингдек, миллий гвардия, давлат санитария-эпидемология маркази туман бирлашмаси вакиллари, маҳалла фаоллари қатнашди.

Яқинлашиб келаётган янги йил байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш ва уни ўтказиш жараёнида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Хавфсиз ҳудуд» ва «Хатлов» махсус профилактик тадбирларига бағишланган 9 та йўналишдаги саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Унга кўра, даставвал соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида хизматолди йўриқномаси ўтказилди. Шундан сўнг амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар бошланди.

Туманнинг Мискин маҳалласида бўлиб ўтган бир жиноят муҳокамасига бағишланган тадбирда шу йилнинг 21 ноябрь куни «Тошкент электрдвигатель» қўшма корхонаси ходими Д. О. томонидан содир этилган қонунбузарлик кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, у ҳамкасби К. А. билан хонадаги иситиш мосламасини талашиб қолади ва
Д. О. жаҳл устида К. А. га ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказади. Муҳокамада туман
ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник
Д.Исаев, 6-сонли ИИБ бош­лиғи, подполковник А. Абзалов, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, подполковник
Т. Оқмирзаев ва бошқалар сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазалар билдиришди. «Юқори Себзор» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган сайёр суд мажлисида эса 30 дан ортиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.

Беруний ва Мирзо Ғолиб номли маҳаллаларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирларида аҳоли хонадонларини техник қўриқлаш пунктига улаш ҳамда турар ва нотурар жойларга видеокузатув мосламаларини ўрнатишнинг афзалликлари тўғрисида сўз борди. Ушбу тадбир доирасида учта хонадонга ана шундай кузатув камералари ўрнатилди.

Шу куни Олимпия ва Мустақиллик маҳаллаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан рейдлар ўтказилди. Рейдлар давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, рейд­лар пайтида 56 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шу билан бирга, туман ИИОФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан кузовлари шикастланган автомобилларни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рухсатисиз таъмирлаётган устахоналарни аниқлаш бўйича ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилди.

«Очиқ эшиклар куни» муносабати билан Олмазор тумани ИИОФМБ бошлиғи, полковник А. Муллажонов бошчилигида Чимбой ва Орзу маҳаллаларида сайёр қабуллар ташкил этилди. Унда фуқароларнинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Шунингдек, Бешқўрғон ва Чаманбоғ маҳаллаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбир доирасида кам таъминланган оилаларда истиқомат қилаётган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди. Айниқса, нуроний отахон ва онахонлар ҳамда ногиронларнинг бундай мурувватдан боши кўкка етди.

Ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида Эски шаҳар ва Ҳ. Куҳакий номли маҳаллаларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Бу учрашувларда профилактик ҳисобда турган, илгари судланган ва уюшмаган ёшларни уларнинг қизиқиши ва мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилди. Чуқурсой маҳалласида «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан ўтказилган китобхонлик кунлари кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Унда иштирок этган таниқли олим ва ёзувчилар билим манбаи бўлган китобнинг инсон ҳаётида беқиёс аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Туман ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар доирасида 28 нафар ўқувчи дарсга кечикиб келгани, 11 нафари эса умуман келмагани аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Жумладан, дарсларга мунтазам келмаётган, ўзи ва тенгдошларининг соғлиғига зарар етказувчи хавфли буюмларни олиб юрган ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан фуқаролар ўртасида амалга оширилган бошқа тадбирлар ҳам аҳолининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

– Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни бошланганидан буён, – дейди туман ИИОФМБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник
А. Баҳромов, – олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқароларимизнинг қонунларга бўлган итоаткорлиги ошиб, бир-бирлари билан самимий муносабатда бўлишяпти. Бу ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сонининг кескин камайишига хизмат қилмоқда.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • АҲОЛИДА ҚИЗИҚИШ  УЙҒОТДИ


    Мамлакатимизда «Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

    ✔ 76    🕔 12:37, 24.12.2018
  • ЙИҒЛАБ КЕЛГАНДИ,  ҚУВНАБ ЧИҚИБ КЕТДИ


    Инсон умри давомида нималар қилмайди, қандай вазиятларга тушмайди, дейсиз. Аммо ақл билан иш юритса, ҳар қандай чигалликка ечим топилади. Шундайлар ҳам борки, ҳаётда учрайдиган синовларни енгиб ўтиш ўрнига, эгри йўлни танлаб, жиноятга қўл уради, ўзи ва оила аъзолари номига иснод келтиради. Содир этилган жиноят учун эса жазо муқаррар.


    ✔ 82    🕔 11:19, 10.12.2018
  • ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ САМАРАЛИ


    Заргарлик маҳалласи Жиззах шаҳри марказида жойлашган. Бу ердаги турар жойларнинг барчаси кўп қаватли, турли идоралар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бисёр. 

    ✔ 295    🕔 11:34, 10.09.2018
  • ҚАРС  ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ


    Қибрай туманидаги Ёнариқ  қишлоғида яшовчи Миржалол Соатов деҳқончилик билан шуғулланади. Эртанги экинлардан яхши даромад олган Миржалол эски «Жигули»сини замонавий машинага алмаштирмоқчилигини яқинларига айтган эди. Бир куни таниши унинг уйига Илҳом исмли йигитни бошлаб келди.


    ✔ 286    🕔 12:04, 13.08.2018
  • БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ


    Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда уларнинг содир бўлишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 397    🕔 12:41, 02.07.2018
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ


    барчанинг вазифасига айланмоғи лозим. Ана шунда кутилган натижага эришилади

    «Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирлари бошланишидан аввал пойтахтимизнинг Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 470    🕔 13:21, 21.05.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;