Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – устувор вазифа

12:38, 24.12.2018
Инсон  ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш –  устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига асосан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.


 Айниқса, бу тергов жараёнининг шаффофлигига, жабрланувчи, айбланувчи ва гувоҳларнинг фуқаролик ҳуқуқлари дахлсизлигига боғлиқ. Сўроқ қилиш жараёнини стенография усулида ёзиб олиш, видеокузатув, шунинг­дек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналарнинг ташкил этилиши бу йўналишда ўта истиқболли ва ўз вақтида амалга оширилган янгиланиш бўлди.

Халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва андозаларига мос ушбу янгиланишлар муштарийларимизга яхши таниш, чунки бу ҳақда нашримиз саҳифаларида бир неча бор маълумот берган эдик. Яқинда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида ҳам тергов ҳаракатлари учун махсус хоналарнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

– Албатта, бу воқеа ходимларимиз фаолиятида муҳим аҳамият касб этди, – дейди Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлинма бошлиғи, майор Акмал Бобохонов. – Бу маълум маънода тергов жараёнининг сифат даражасини кўтариб, унинг очиқлигини таъминлайди. Бундай объектларни барпо этиш бўйича илгари тўпланган тажрибаларга суяниб, самарали фаолият учун зарур бўлган барча жиҳатларни инобатга олдик. Махсус тергов хоналарини барпо этишда жабрланувчи ва гувоҳларни айбланувчи шахс билан юзлаштиришда қўлланиладиган халқаро нормалар эътиборга олинди. Гумон қилинувчи ёки айбланувчи сўроқ қилинадиган хонада Гезелла ойнаси ўрнатилган. Шуни ҳам қайд этиш керакки, гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан жабрланувчи ва гувоҳлар тўғридан-тўғри юзлаштирилмайди, улар алоҳида хонада ўрнатилган махсус монитор орқали сўроқ қилинаётганларни кўриб туради. Сўроқ қилиш хоналарида содир бўлаётган ҳолатлар тасвири реал вақт режимида операторлар хонасидаги мониторда акс этади.

Хоналарда ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида суриштирув, сўроқ ва тергов ҳаракатлари жараёнлари ёзиб олинади. Мазкур тизим айбланувчи ёки сўроқ қилинаётган шахсга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ва жисмоний зўравонлик ўтказишга йўл қўймайди.

Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимидаги махсус тергов хоналарининг очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шаҳар ҳокимияти, кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ё. Исабаев Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва эркинлик­ларини ҳимоя қилиш мамлакат тараққиётининг демократик тамойилларидан бири сифатида устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Хулоса қилиб айтганда, жойларда махсус тергов хоналарининг ташкил этилиши тергов ходимларининг профессионал ёндашувига, адолат ва қонун устуворлигини ўрнатишда улкан аҳамият касб этадиган тергов жараёнининг шаффофлигига хизмат қилади.

 

Георгий ПЕТРОСЯН.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Пақилдоқ – ўйинчоқ эмас


    Мамлакатимизда пиротехника воситаларини олиб киришишлаб чиқаришташишсақлашсотишуларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


    ✔ 41    🕔 10:44, 04.01.2019
  • Инсон  ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш –  устувор вазифа


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига асосан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 74    🕔 12:38, 24.12.2018
  • ҚУРИЛИШДА ҲАМ ХАВФСИЗЛИК МЕЪЁРИ БОР


    Баъзан корхона, ташкилот ёки савдо мажмуаларида ёнғин бўлганида уни даф қилиш анча мураккаб кечади. Бунга, биринчи навбатда, бинолар қурилишида ёнғин хавфсизлиги меъёрларига риоя этилмагани сабаб бўлади.

    ✔ 167    🕔 10:37, 05.11.2018
  •  МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МАСКАНИ


    Тарихга бир назар

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти ўз тарихига эга таълим мас­канидир. 

    ✔ 334    🕔 11:30, 10.09.2018
  • ҲАМКОРЛИКДАГИ АМАЛИЙ МАШҚЛАР


    ёнғинларнинг олдини олиш ва тезда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади


    ✔ 326    🕔 12:06, 13.08.2018
  • ҚИСҚА ТУТАШУВНИНГ  КАТТА ТАЛАФОТЛАРИ


    Ёнғинларнинг келиб чиқиши сабаблари кўп. Таҳлилларда электр қувватини ўтказгич сим қизиб кетиши натижасида қисқа туташув рўй бериши ёнғинни келтириб чиқарган, деган жумла етарлича қайд этилади. Албатта, қисқа туташув ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Унинг ҳам сабаблари кўп. Бунга, аввало, фуқароларнинг эътиборсизлиги ва лоқайдлигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

    ✔ 562    🕔 11:19, 23.04.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;