ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

12:40, 24.12.2018
ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.



Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда ахборот беқиёс кучга эга. Кимки ахборотга эгалик қилса, у омманинг онги ва ақлини бошқариши мумкин. Бундай қудратли қуролни маҳорат билан бошқариш зарур. Бу соҳада фаолият юритадиганлар эса доимий равишда ўзининг касбий малакасини ошириб, ҳамкасблари билан тажриба алмашиб туриши мақсадга мувофиқ.

Ҳаққоний ахборотни тарқатиш, қонун устуворлигини тарғиб этиш, мамлакатда ва жамиятда, хусусан, ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни ёритишга масъул Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимлари ҳам айнан шу мақсадни кўзлашди.

Хитойнинг Пекин, Сяминь, Фучжоу шаҳарларида фаолият кўрсатадиган оммавий ахборот воситалари Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ делегацияси вакилларига ўз эшикларини очди. «Фуцзянь жибао» газетаси таҳририяти, Фуцзянь вилоятининг Радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение корпорацияси, Фуцзянь вилояти ҳукуматининг халқаро ҳамкорлик бўлими; «Highsun Group» ва «NetDragon Websoft Holdings Limited» компаниялари; ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги (ХХР ЖХВ) Матбуот хизмати; Хитой Марказий телевидениесининг рус канали; «Жэньминь жибао» газетаси таҳририяти Ўзбекис­тон делегациясини самимий, дўстона вазиятда кутиб олиб, ўз ишланмалари ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ўзаро тажриба алмашиш бундай сафарлар чоғида муҳим аҳамият касб этади. Тингловчи, муштарий ва телетомошабинларнинг кенг аудиториясини қамраб олган ХХР оммавий ахборот воситалари амалиёти билан танишув, ахборот орқали таъсир ўтказувчи технологияларни ўрганиш, мулоқотнинг коммуникатив воситаларидан фойдаланишдаги янгиликлар ўзбекистонлик мутахассисларнинг дунёқарашини кенгайтирди. Ўз ўрнида, делегациямиз аъзолари ҳам ўз тажрибаларини хитойлик ҳамкасблари билан ўртоқлашишди.

Сафар доирасида матбуот анжуманлари, брифинг ва давра суҳбатлари ўтказилди. Мазкур тадбирлар давомида иштирокчилар босма, электрон оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоэшиттириш каналларининг иш услубларига оид мавжуд билимларини янги маълумотлар билан бойитишди. ХХР ЖХВ Матбуот хизматининг оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик билан ҳамкорлиги бўйича тажрибаси, Хитой полицияси ҳақида чоп этилган маълумотларга оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фикр билдириш хусусияти ҳамда услублари ўрганилди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси ИИВ делегацияси аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Бунинг натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ҳуқуқий билим ҳамда ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, қонунга ҳурмат ва итоаткорликни тарғиб этиш, ХХР ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ёритувчи мақолаларга ўз вақтида фикр билдириш бўйича ишларни интерфаол шаклда ташкил этиш учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.

ХХР ЖХВ Матбуот хизмати раҳбарияти, «Фуцзянь жибао» газетаси таҳририяти, Фуцзянь вилоятининг Радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение корпорацияси; Фуцзянь вилояти ҳукуматининг халқаро ҳамкорлик бўлими; Хитой Марказий телевидениесининг рус канали ва «Жэньминь жибао» газетаси таҳририяти вакиллари билан олиб борилган музокаралар сафарнинг самарали натижаси бўлди.

Хитойлик ҳамкасблар тажрибасини ўрганиш жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш механизмларини янада такомиллаштиришга ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни тарқатишга масъул ИИВ бўлинмаларининг иш амалиётига жорий этишга ёрдам беради.

 

Қобулжон ШОКИРОВ,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 23    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 72    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 89    🕔 13:11, 17.12.2018
  • ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


    Яқинда ИИВ Академиясига Германия полиция университети вакиллари ташриф буюрди. 

    ✔ 107    🕔 13:06, 17.12.2018
  • «ҚУРОЛЛАНГАН АЪЁНЛАР», «КЎНГИЛЛИЛАР ҚЎШИНИ», СКОТЛАНД-ЯРД ҲАҚИДА


    ПОЛИЦИЯ (французча Police, қадимий грекча πολιτεία – давлат, шаҳар) – жамоат тартибини сақлаш вазифаси юкланган давлат органлари тизими. Турли давлатларда фарқланувчи кенг спектрдаги вазифаларни амалга оширади. Жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чек қўйиш, аниқлаш ва фош этиш шулар жумласидандир.


    ✔ 76    🕔 13:04, 17.12.2018
  • ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ  10-ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р. Эргашев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немислар масалалари бўйича Ўзбекистон–Германия Ҳукуматлараро комиссиясининг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи йиғилишида иштирок этди.

    ✔ 76    🕔 12:46, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;