ВАКИЛЛАРИМИЗ КУЧЛИ УЧЛИКДА

12:43, 24.12.2018
ВАКИЛЛАРИМИЗ  КУЧЛИ УЧЛИКДА

Спорт мусобақалари ёш авлоднинг иродасини мустаҳкамлаш, уларда ҳарбий ватанпарварлик туйғуси, мардлик, қатъиятлилик фазилатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.



Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг ташаббуси билан Қуролли Кучлар академиясининг спорт мажмуасида олий-ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда бу хусусият яққол кўзга ташланди.

Унда Қуролли Кучлар академияси, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети, Божхона институти, Ўзбекис­тон Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ва «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари спортнинг 4х100, 3000 метрга югуриш, арқон тортиш, мини-футбол, шахмат ва сузиш турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Икки кун давом этган мусобақа натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Қуролли Кучлар академияси биринчи, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти иккинчи, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти терма жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Бундан ташқари, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А. Саъдуллаев ва бошқалар спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга масъул, ҳар томонлама соғлом кадрларни тайёрлаш ҳамда Ватани ва халқига садоқат билан хизмат қиладиган ўғлонларни тарбиялашдан иборат эканини алоҳида эътироф этди.

Р. ЧОРИЕВ,

лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ОРЗУЛАРИ  ОСМОН ҚИЗ


    Ички ишлар органлари ходимлари сафида эл-юрт осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш баробарида, спорт билан мунтазам шуғулланиб, нуфузли мусобақаларда иштирок этаётган, мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

    ✔ 41    🕔 12:02, 28.01.2019
  • МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР


    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 

    ✔ 92    🕔 11:58, 14.01.2019
  • ЧЕМПИОН АСКАР


    Мақсадинг аниқ, йўлинг равон бўлса, ишинг ҳам бароридан келаркан. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. Аммо етук спортчи бўламан, деган киши яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни билиши лозим.


    ✔ 101    🕔 13:05, 07.01.2019
  • АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР


    Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.


    ✔ 86    🕔 13:05, 07.01.2019
  • ҚИЗЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ


    Ватанпарварлик ойлиги доирасида Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 79    🕔 13:04, 07.01.2019
  • ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ


    Жиззах вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида самбо мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 86    🕔 13:04, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;