«Эшикни очинг, МИБданман»

12:47, 24.12.2018

Эъзозахон (исм-шарифлар ўзгартирилди) уй юмушлари билан куймаланиб юрганда туйқус дарвоза тақиллаб қолди. Бориб очганди, қўлида папка кўтарган йигирма беш ёшлардаги йигит қисқагина салом бериб:



– Мажбурий ижро бюросидан Асрор Эшматов бўламан. Электр, газдан қарздорликни текшириб юрибман, тўлов ҳужжатларини олиб чиқинг, – деди.

– Ука, яхши келибсиз, озроқ қарзимиз бўлса керак, ўзингизга тўлаб қўя қоламан, – деди аёл ичкарига йўналиб.

Йигит аввал газ, кейин электр ҳисоблагичларни текширди. Кейин:

– Янга, икковидан уч юз ўттиз минг қарз бўлибсиз. Бизга агар хонадон қарздорлиги юз минг сўмдан ошса таъминотдан узинглар, деган кўрсатма берилган, – деди йигит пинагини бузмай.

– Ука, эрим ишдан ортмайди, ўзим туман марказига ёш болаларим билан бориб келишга қийналаман. Қарзни ҳозироқ тўлайман, узиб кетманг, илтимос. Болаларим ёш, совуқда қолмайлик, – деди аёл ялиниб.

Йигит ўзини аёлга ачинган кўрсатиб:

– Майли, фақат нақд пулда тўлайсиз.

Аёл хўп, деганча ичкарига кириб кетди ва икки юз эллик минг сўм табиий газ, саксон минг сўм электр энергияси учун тўлади. Йигит иккита қоғозга нималарнидир ёзди. Кейин қоғозни аёлга тутқазди.

Эъзозахон МИБ ходимидан осонгина қутулганига суюниб, қоғозларни токчага қўйди-да, яна юмушларига уннаб кетди.

Кўчабоши Ҳамроқул ота Тошбоевлар хонадонидан ёш йигит чиқиб кетганидан шубҳаланиб, ким экан, дея сўраш учун хонадонга келди.

– Келин, уйингиздан чиқиб кетган йигит ким?

– МИБданман деди, газ ва электрдан қарзларимиз бор экан, тўладим.

– Маҳалламизга келадиган МИБ ходимларини танийман, бу йигит негадир уларга ўхшамади. Қани, тўлов қоғозларини олиб чиқинг-чи, – деди кўчабоши.

Қоғозларни кўздан кечираркан, Ҳамроқул ота бошини сарак-сарак қилиб деди:

– Келин, у сизга сохта тўлов қоғозларини бериб кетибди-ку.

Эъзозахон турган жойида қотиб қолди. Унинг аҳволини кўрган кўчабоши:

– Ўзингизни қўлга олинг. Ҳозир туман ИИБга борамиз, воқеани айтиб берамиз, – деди аёлга далда бериб.

Туман ИИБ ходимлари олиб борган суриштирув ишлари натижасида мажбурий ижро бюросида Асрор Эшматов деган ходим ишламаслиги маълум бўлди. Кўп ўтмай, фирибгар йигит қўлга олинди. Унинг асл исм-шарифи ва иш жойи маълум бўлди.

Шу тариқа, ички ишлар органлари ходимлари томонидан яна бир фирибгарлик ҳолати фош этилиб, мазкур туманда яшаб, фуқароларни чув туширмоқчи бўлган Т. Зуҳурнинг «фаолияти»га чек қўйилди.

Муҳсинжон МАМАЖОНОВ,

майор.

Садриддин ШАМСИДДИНОВ,

журналист.

Фарғона вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 3    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 3    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 21    🕔 11:51, 14.01.2019
  • КАСБИГА ДОҒ ТУШИРМАЙ...


    Баъзи фуқароларнинг қайсидир мансабдор шахсга пора таклиф қилгани, лекин ниятига етолмай, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида кўп берилмоқда.

    ✔ 19    🕔 11:50, 14.01.2019
  • ҒИШТ ҚОЛИПДАН  КЎЧГАНДА...


    Ёз кечалари бир тутам бўлади. Гўёки бошингиз ёстиққа тегиб, кўзингиз илиниб, озгина мизғишингиз билан хўроз қичқириб, тонг отиб турибди-да... Лекин аксига олиб, ўша кеча Аъзамжоннинг уйқуси келмади. 

    ✔ 66    🕔 12:48, 24.12.2018
  • «Эшикни очинг, МИБданман»


    Эъзозахон (исм-шарифлар ўзгартирилди) уй юмушлари билан куймаланиб юрганда туйқус дарвоза тақиллаб қолди. Бориб очганди, қўлида папка кўтарган йигирма беш ёшлардаги йигит қисқагина салом бериб:


    ✔ 72    🕔 12:47, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;