ҚОНУНЛАРНИНГ ИНСОН ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

12:51, 24.12.2018
ҚОНУНЛАРНИНГ ИНСОН  ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

 Қонунлар инсон тафаккурининг меваси сифатида жамият тараққиёти ва яшаш тарзини белгилаб беради. Жамият ва давлатнинг мувозанатда бўлиши ҳамда ривожланишида Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар катта ўрин тутади.




Бобоқул ТОШЕВ,

Юристлар малакасини ошириш

маркази кафедра мудири,

юридик

фанлар

доктори.

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда», – деб таъкидлади.

Ҳақиқатан ҳам Конституция барча қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинишида асосий ҳуқуқий манба вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам қонун ҳужжатлари қабул қилинишида, аввало, унинг асосий манбасига мурожаат қилинади. Ҳаётдаги муаммоларнинг ечимини топишга қаратилмаган, тасодифий қабул қилинган қонунлар амалда ишламайди, у фақат назарий қарашларни ўзида ифодалаган ёки чиройли сўзлардан таркиб топган ҳужжат бўлиб қолиши мумкин, холос.

Бугунги шиддатли ривожланиш даврида қонунларни яратишга оид қарашларимиз ҳам ўзгариб бормоқда. Айни кунда республикамизда 850 дан ортиқ қонун қабул қилинган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи ўз номи ва йўналишига эга бўлиб, қолгани қонунларга киритилган ўзгартишлар билан боғлиқдир. Давлатимиз ҳуқуқий тизимида қонунлар асосида қабул қилинган 34 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат амалда бўлиб турибди.

Конституциямизда «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар», – деб алоҳида норма белгилаб қўйилган. Шундай экан, қонунлар яратилишида халқ вакиллари бўлган депутатлар билан бирга, халқнинг ўзи бевосита иштирок этиши ҳам муҳим ҳисобланади.

Президентимиз ҳар бир чиқишида қонунларни яратишда халқ иштирокини таъминлаш, яратилган қонун ҳужжатлари лойиҳалари устида кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш лозимлигини уқтирмоқда. Давлатимиз раҳбари тўғри таъкидлаганидек, барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак: қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт.

Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағиш­ланган тантанали маросимдаги маърузасида эътироф этилганидек, «Жамиятда ижтимоий адолат тамойилини қарор топтириш борасидаги асосий вазифамиз – бу адолатли қонунлар қабул қилишдан иборат. Қисқача айтганда, қонун адолатли бўлса, у инсон ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилса, шундагина одамлар қонунни ҳурмат қилади ва унга итоат этади».

Адолатли қонунлар қабул қилиниши учун, аввало, давлат ва жамият ҳаётидаги муаммолар аниқланиши лозим. Муаммолар жамланиб, улар туркумлангандан сўнг, таҳлил қилинади ва унинг ечимларини топишга ҳаракат қилинади. Муаммолар ечимини топиш йўлидаги ҳаракатлар – депутатлар, олимлар, мутахассис-экспертлар жалб қилиниб, муаммолар ечимини кўрсатишга оид кенг муҳокамалар ташкил этилгандан кейин қонунлар лойиҳалари устида ишланади. Қонун ҳужжатларини яратишнинг ана шундай замонавий босқичлари амалга оширилса, келгусида қабул қилинган қонунлар адолатли, халқчил ва таъсирчан бўлади.

Қонунлар инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. Қонунларда, аввало, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади, уни амалда таъминлаш йўллари кўрсатилади. Давлатнинг бирдан-бир манбаи инсон экан, демак, унинг барча манфаатлари қонунларда ўз ифодасини топиши керак. Инсоннинг ажралмас ҳуқуқ ва эркинлик­ларининг амалда таъминланиши билан боғлиқ қарашлар қонунлар моҳиятини ташкил этади.

Қонунлар мазмунида муам­молар ечими кўрсатилса, орзу-умидларимиз, фаровонликни таъминлашга оид сиёсий-ҳуқуқий қарашларимиз акс этса, бундай қонунлар умрбоқий бўлади. Шунинг учун ҳам қонун ҳужжжатлари лойиҳалари яратилаётганда қандай жамиятни орзу қилаётганимиз, ҳуқуқларимиз амалга оширилиши учун қандай тизим ва механизмлар таклиф қилинаётгани, қонунлар келгусида ижрога қаратилса, қандай наф беришини олдиндан белгилаб олишимиз зарур.

Қонунларнинг бевосита халқнинг ўзи томонидан таклиф этилиши учун ҳуқуқий маданиятнинг юксак бўлиши муҳим омиллардан саналади. Ҳуқуқий онги чуқур, тафаккури кенг, ўзининг шахсий, ҳуқуқий қарашларига эга, муаммоларни теран англайдиган, давлат органлари олдига муаммоларни эркин қўя оладиган, кучли фуқаролик позициясини эгаллаган одамларнинг ҳаракатлари келгусида пухта ва амалий қонунлар қабул қилинишида кафолат ҳисобланади. Бу эса халқнинг ўзидан олиб яратилган қонунлар бевосита халқнинг ўзи томонидан қўлланишини таъминлашга олиб келади.

Давлатда жамиятнинг айрим қатлами ёки гуруҳлари манфаатларини кўзлаб қабул қилинган қонунлар амалда ишламайди ёки ижтимоий адолатсизликни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам Конс­титуциямизнинг 18-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт», – деб қатъий белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг қабул қилингани фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини янада оширди. Бундан кейин фуқароларимиз ҳар қандай давлат органи, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳуқуқий ахборотни ҳеч қандай чекловсиз олиши кафолатланди.

Ҳаракатлар стратегияси амалга киритилганидан буён мамлакатимизда юзга яқин қонун, икки мингдан ортиқ фармон ҳамда қарор қабул қилинди. Бу одамларнинг давлат раҳбари ва ҳукуматга мурожаатлари ошиб бораётгани, юртдошларимиз мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслиги, ўзларини қизиқтираётган барча масалалар ва муаммолар ечими излаб топилаётгани, ҳар биримизнинг ислоҳотларда эркин иштирок этаётганимизнинг далилидир. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ:  ТАРИХ ВА БУГУН


    Қарийб уч минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек давлатчилиги тарихида давлат ва жамият хавфсизлиги, тинчлик-осойишталикни таъминлаш масаласига катта эътибор берилган.

    ✔ 75    🕔 12:47, 21.01.2019
  • ХОДИМНИНГ МУОМАЛАСИ УНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ


    Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлат келажаги учун жонкуяр, хизмат бурчини сидқидилдан бажарадиган фидойи, виждонли ва юксак маънавиятли ходимларни етиштириш вазифаси қўйилмоқда.

    ✔ 358    🕔 12:03, 14.01.2019
  • ДАВЛАТ, АРМИЯ, ХАЛҚ


    Жаннатмонанд Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганига 27 йилдан ошди. Асрлар олдида бу сана денгиздан бир томчидек гап. Бироқ ана шу қисқа давр ичида Ватанимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланди ва том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

    ✔ 527    🕔 13:06, 07.01.2019
  • АБДУЛЛА АВЛОНИЙНИНГ  МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ


    Ўзбек халқининг маърифатпарвар, халқпарвар ва фидойи фарзанди Абдулла Авлоний 1878 йилда Тошкентда туғилган. У етти ёшидан эски мактабда, сўнгра мадрасада ўқийди.

    ✔ 523    🕔 10:45, 04.01.2019
  • ҚОНУНЛАРНИНГ ИНСОН  ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ


     Қонунлар инсон тафаккурининг меваси сифатида жамият тараққиёти ва яшаш тарзини белгилаб беради. Жамият ва давлатнинг мувозанатда бўлиши ҳамда ривожланишида Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар катта ўрин тутади.


    ✔ 514    🕔 12:51, 24.12.2018
  • Таълим ва тарбия – КАМОЛОТНИНГ  ИККИ ҚАНОТИ


    «Камолот» сўзини юртдошларимиз кўп қўллашади, суҳбатларида қайта-қайта талаффуз қилади. Аммо бу сўзнинг ўзаги «камол» (тўлиқ етуклик, мукаммаллик) эканига, «от» қўшимчаси кўпликни ифодалашига эътибор қилишмайди. 

    ✔ 491    🕔 12:57, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;