ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛИКНИНГ УМУМИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

13:20, 24.12.2018
ЗАМОНАВИЙ МИССИОНЕРЛИКНИНГ  УМУМИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда белгилаб қўйилганидек, «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. 


Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди». Шунингдек, амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига асосан, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Ҳозирги кунда республикамизда ислом дини билан бир қаторда, ноисломий диний ташкилотларнинг фаолият юритишлари учун ҳам кенг имконият ва шарт-шароитлар яратиб қўйилган. Жумладан, мамлакатимизда адлия идораларидан рўйхатдан ўтган ҳолда 14 та ноисломий конфессия фаолият юритмоқда.

Бироқ айрим ноисломий конфессияларнинг аъзолари қонунга хилоф тарзда миссионерлик ва прозелитик фаолият билан фаол тарзда шуғулланиб келаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Уларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари, биринчи навбатда, яқин қариндошлари, таниш­ларига, шунингдек, жамоат жойларида ва турли хил учрашувларда, меҳмонга борилганида очиқчасига ёки мақсадни сир тутган ҳолда, ўзаро суҳбатларни ташкил этишда намоён бўлмоқда. Миссионерлик фаолияти диний мазмундаги журнал, буклет, аудио ва видеоёзувлар, турли диний адабиётларни тарқатиш орқали ҳам амалга оширилмоқда.

Бунда чет эл миссионерлари турли хил хайрия тадбирларини ўтказиш орқали ҳудудларда яшовчи аҳолини моддий ва маънавий томондан қизиқтиришга ҳаракат қилишади. Шунингдек, жойларда чет эл миссионерлари иштирокида хорижий тилларни, компьютерда ишлашни ўргатиш курсларини бепул ташкил этиш каби усуллардан ҳам фойдаланилади. Айрим ноисломий конфессияларнинг аъзолари республикамиз аҳолиси ўртасида, уларнинг ёши, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, фаол миссионерлик ва прозелитик фаолиятларини олиб боришмоқда.

Миссионерлик бугун сертармоқ соҳа ҳисобланади. Ҳозирда миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда бўлмаса керак. Муайян мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш замонавий миссионерликнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Шунингдек, эркин тарғибот олиб бориш ва фаолият доирасини кескин кенгайтириш мақсадида кўпгина миссионерлик ташкилотлари ўз ҳаракатларини халқаро нодавлат ташкилотлари мақомида амалга оширишга интилаётганини ҳам қайд этиш лозим.

Бундай интилиш ортида ўзига хос мантиқ бор, албатта. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бундай мақомдаги миссионерлик фаолияти ҳақли
эътирозларни келтириб чиқарганда, миссионер ташкилотлар халқаро ҳуқуқ нормаларини рўкач қилиб, уларнинг ҳимоя механизмларидан фойдаланишга уринишади ва ўз ҳаракатларини хаспўшлаб, жавобгарликдан қочишга интилишади. Юқоридаги хусусиятлар билан бир қаторда, замонавий миссионерликни белгиланган мақсадларнинг моҳиятидан келиб чиқиб, шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин.

Биринчи гуруҳга, миссионерликни ўзига хос бизнесга, шахсий бойиш манбаига айлантирган ташкилотларни киритиш мумкин. Бундай ташкилотлар асосчилари эътиқод қилувчилар сонини кўпайтириш орқали уларнинг мулки ва бойлигига эгалик қилиш ва шу йўл билан ўзларининг молиявий имкониятларини яхшилаш, кенгайтириш каби мақсадларни кўзлайди. Замонавий конфессияларнинг аксариятини ушбу гуруҳга киритиш мумкин.

Иккинчи гуруҳга миссионерлиқдан сиёсий қурол сифатида фойдаланаётган ташкилот ва уюшмаларни киритиш мумкин. Бундай гуруҳлар ортида муайян ҳудудларга нисбатан ўзининг аниқ геосиёсий режаларига эга бўлган давлатлар ва сиёсий кучлар туриши бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

«Миссионерлик» тушунчаси билан бир қаторда, «диний миссия» жумласи ҳам кўп ишлатилишини таъкидлаш зарур. Ушбу тушунча черков талқинида элчилик топшириқларини бажариш, христианликни бошқа диний эътиқоддаги кишилар орасида тарқатиш ҳамда миссионерлар қароргоҳи ҳудудида жойлашган черков, миссионер-монахлар ётоқхонаси, мактаб-интернат ёки уларнинг мажмуини англатади. Бугунги кунда Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида миссионерликнинг муҳим таркибий қисми сифатида кўплаб халқаро христиан миссиялари фаолият олиб бормоқда.

Дастлабки халқаро христиан миссиялари 1910 йилда Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида пайдо бўлган. Бугунги кунда юзлаб шундай мақомга эга миссиялар фаолият кўрсатмоқда. Уларни янада ривожлантириш, етарли моддий, маънавий ва инсон ресурс­лари билан таъминлаш жуда яхши йўлга қўйилган. Одатда, халқаро миссияни ташкиллаштиришда маълум бир конфессиянинг барча шохобчалари қатнашади. Масалан, ташкилотнинг нашриёти уни тегишли адабиётлар билан таъминласа, тадқиқот маркази муайян мамлакат аҳолиси, унинг ҳаёт тарзи, урф-одатлари, заиф томонлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва диний адабиётларни маҳаллий тилларга таржима қилиш билан шуғулланади. Миссияни моддий-молиявий таъминлашда ишлаб чиқариш тузилмаларининг, миссионер кадрлар тайёрлаш ва кўнгилли ҳомийларни топишда миссионерлик базаларининг аҳамияти беқиёсдир. Ана шундай куч ва тайёргарлик билан халқаро миссия исталган мамлакатда тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Замонавий халқаро миссиялар бугунги кунда ўз фаолиятини:

– янги халқаро миссиянинг мақсад ва вазифаларини эълон қилиб, кенг кўламдаги тушунтириш ишларини олиб бориш;

– халқаро миссия таркибида маълум мамлакатга юбориладиган кўнгилли номзодларни аниқлаш;

– кўнгилли номзодлар орасидан бўлажак халқаро миссионерларни танлаб олиш;

– танлаб олинган бўлажак миссионерларни махсус мактабларда ўзлари юбориладиган мамлакат аҳолиси, уларнинг тили, урф-одатлари, фаолият олиб боришнинг самарали воситалари ва усуллари бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш;

– тайёр бўлган миссионерни тегиш­ли молиявий манбалар ва махсус режалар билан таъминлаган ҳолда, белгиланган мамлакатга жўнатиш каби беш босқичда амалга ошираётганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Қайд этилган хусусиятлар ҳам замонавий халқаро миссиялар ўз фаолиятини тизимли ва тажрибали ташкил этаётгани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.

Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динларга ёки диний йўналишларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички миллий бирликни таъминлай олмаяпти. Кичкина бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратяпти. Натижада мамлакатлар ўз тараққиётида ўнлаб йилларга орқада қолиб кетяпти.

Турли миллат ва дин вакиллари истиқомат қилиб келган Югославия­нинг Сербия, Словения, Хорватия, Македония, Черногория, Босния ва Герцеговина каби давлатларга парчаланиб кетгани ёки Суданнинг Жанубий ва Шимолий Суданга бўлиниб кетиши ҳам этноконфессионал зиддиятлар қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигининг ҳаётий-амалий ифодасидир.

Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор берилса, миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин. Миссионерлик фаолияти билан шуғулланувчи бундай ташкилотлар ўз олдига қўйган мақсадларга эришадиган бўлсалар, улар фаолият олиб бораётган мамлакатда халқ парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзул келиб чиқиши мумкин.

Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан холи эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса, миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли ва тизимли фаолият олиб бориш зарур.

Синдор ТОШҚУВВАТОВ,

майор.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 6    🕔 12:59, 21.01.2019
  • КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ


    шу куннинг муҳим вазифасидир

    Жорий йил 10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган, мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида келгусидаги вазифаларни белгилаб берган видеоселектор йиғилишида мавжуд камчиликлар ва йўл қўйилган хатолар жиддий танқид қилинди. 

    ✔ 4    🕔 12:46, 21.01.2019
  • ЮТУҚЛАР БИЛАН КИФОЯЛАНМАЙМИЗ


    Бугун мамлакатимизда туб ислоҳотлар жадаллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    ✔ 3    🕔 12:45, 21.01.2019
  • АСОСИЙ МАҚСАД – АҲОЛИНИНГ ТИНЧ  ВА ОСОЙИШТА ҲАЁТИНИ ТАЪМИНЛАШ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди.


    ✔ 47    🕔 12:14, 14.01.2019
  • ХАЛҚ БАҲОСИ –  ЭНГ ХОЛИС БАҲО


    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида «Сизларга яхши маълумки, биз 2017 йилни юртимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилдик. 

    ✔ 25    🕔 12:04, 14.01.2019
  • ИЛЛАТНИНГ ИЛДИЗИГА  БОЛТА УРИШИМИЗ КЕРАК


    Коррупция – жамиятни емирувчи, одамларнинг давлат идораларига ишончини сўндирувчи иллат. Мамлакатимизда сўнгги йилларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида ушбу иллатнинг олдини олиш, унга қарши курашишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 55    🕔 12:59, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;