АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР

13:22, 24.12.2018
АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР

Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 


Ноябрь ойи оқшомларидан бирида шаҳарнинг Истиқлол маҳалласида юз берган мазкур ҳолат фуқаролар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Ўша куни юзига ниқоб таққан тўрт нафар босқинчи таёқлар билан қуролланиб, фуқаро хонадонига бостириб кирган. Пул талаб қилиб, хонадон соҳибини шафқатсизларча калтаклаган.

Босқинчилар узоққа қочиб кета олмади. Вилоят ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаси ходимларининг тезкор ҳаракати натижасида ёвуз ниятли кимсалар тезда қўлга олинди.

Яқинда мазкур жиноятчиларни қўлга олишда фидойилик кўрсатган ходимлар муносиб тақдирланди. Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ ходими, сафдор Орифжон Етмишбоев ва Миллий гвардия сафдор-ходими Шоҳжаҳон Сайдалиевга эсдалик совғалари – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони номидан соатлар тантанали равишда топширилди.

– Нафақат ички ишлар органлари, балки жамоат тартибини сақлашда кўмакдош бўлаётган бошқа хизматлар раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва баҳо бизни хурсанд қилиб, янада чуқур масъулият билан хизмат ўташга руҳлантирди, – дейди сафдор О. Етмишбоев.

Маросимда давлатимиз раҳбарияти томонидан жамоат тартибини сақлаш, осойишталикни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, фуқароларимизнинг тинч ва осуда яшаши учун кўплаб амалий чоралар кўрилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Ғайратжон ЭРНАЗАРОВ.

Сирдарё вилояти.

Г. АБДУЛЛАЕВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 7    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 9    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 9    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 85    🕔 13:22, 24.12.2018
  • БАРЧА ЖАБҲАДА ИЛҒОР


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, уни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилишдек шарафли вазифани виждонан бажариб келаётган Ватан ҳимоячилари талайгина. 

    ✔ 58    🕔 12:36, 24.12.2018
  • ХАЛҚ ИШОНЧИ –  ОЛИЙ МУКОФОТ


    — Болалигим Жиззах шаҳрининг Сайхон маҳалласида кечган, — дейди Илҳом Эшмуродов. — Ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги бадиий фильмлар таъсирида соҳада ишлаш орзуси пайдо бўлган. Шу мақсадда спортнинг каратэ тури билан шуғулландим.

    ✔ 104    🕔 11:37, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;