ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ

13:23, 24.12.2018

Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, 2018 йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳрида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси амалиётга жорий этилди. Ушбу концепция доирасида жиноятларнинг оқибатларига эмас, балки уларнинг сабаб­лари ва асосий омилларига қарши курашиш, яъни уларнинг барвақт профилактикаси ўзининг ижобий самарасини берди.

Шу боис жорий йилнинг июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида республикамизнинг барча ҳудудларида «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг босқичма-босқич амалиётга жорий этилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан топшириқ берилган эди. Ушбу топшириқ асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудидаги жами 14 та йирик шаҳарда «Хавфсиз шаҳар» концепциясини амалиётга тўлақонли жорий этиш бўйича қўшма қарорлар қабул қилинган.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳудудида мазкур концепция жорий этилиши белгиланган шаҳарларнинг маъмурий ҳудудлари тегишли жавобгарлик квадратларига тақсимланган ҳамда уларда ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия саф бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг уч босқичли, аралаш тартибдаги патруллик хизматлари йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Бундан буён ҳам жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча йўналиш­лар, жумладан, «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз ҳудуд» лойиҳаларида белгиланган вазифаларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш ички ишлар органлари ва Миллий гвардия фаолиятида энг устувор йўналиш бўлиб қолмоғи лозим», – деб таъкидлаган эди.

Эндиликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар органлари ёки Миллий гвардиянинг иши, балки Мудофаа вазирлиги тизими ходимларининг ҳам вазифасига айланади. Янгилик бўлган ушбу тажриба мамлакатимиз Президентининг тегишли фармойишига асосан, даставвал, Қорақалпоғистон Республикасида жорий этилди. Ҳозирда фармойиш ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳамкорликдаги «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Энг муҳими, «Йўл харитаси»да жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирларга кенг жамоатчилик, жумладан, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳам жалб этилади. Биргаликда аҳоли, айниқса, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Ҳусниддин ЯХШИБОЕВ,

ИИВ ППХ ва ЖТСББ

бўлинма бошлиғи, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 5    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 79    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 143    🕔 12:07, 03.12.2018
  • МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ


    Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.


    ✔ 141    🕔 11:11, 19.11.2018
  • БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ


    «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Жиззах шаҳар ИИБ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилди ва унинг таркибида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. 

    ✔ 128    🕔 11:09, 19.11.2018
  • БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА  ҚАРШИ БИРЛАШАМИЗ


    Фарғона вилоятида мазкур шиор остида кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда

    Дунёда тинчлик ва осойишталикдан ортиқроқ неъмат йўқ. Бу неъматни эса ҳамиша қадрлаш, унинг бардавом бўлиши учун курашиш, огоҳ ва ҳушёр яшаш зарур. Бугун дунёнинг айрим давлатларида бўлаётган салбий воқеаларни кузатиб, бу неъматнинг қадрини янада теранроқ ҳис қиламиз. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликка шукрона келтирамиз.

    ✔ 226    🕔 11:18, 22.10.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;